КАМ БЎЛМАДИМ
Шунча йил кетди, умрим,
Ўтди бошимдан кулфатлар,
Кимга яхши, кимга ёмон,
Бўлдим улфатлар.
Яхшиликдан буйн эгмадим,
Ёмонларга йўл бермадим,
Яратганим ўзи гувоҳ,
Ҳеч кимсадан кам бўлмадим!
Кеча кундуз тортдим жафо,
Азобларнинг баридан,
Аламлари бағрим эзди, Хиёнатнинг зўридан.
Мен не кўрдим кўрганим,
Бўлди жабру жафо,
Қодир эгам ўзи гувоҳ, Хеч кимсадан кам бўлмадим!
Сабр қилдим етдим, мурод мақсадларим.
Ошиб борар қалбимда дард хасратларим.
Юрагимда қолмас энди, хеч гардларим.
Аллоҳимнинг ўзи гувоҳ, Хеч ким кимсадан кам бўлмадим!
Борлигимча қабул қилинг,
Эй жон ёрижон,
Хасад эмас хавас қилинг,
Менга дўсту қадрдон.
Бир кам экан дунё ўзи, Хеч вафони кўрмадим,
Яратганим ўзи кўллар Хеч кимсадан кам бўлмадим!
Чора излаб дунё кездим,
Тополмадим вафокаш,
Мухаббатни зор-зорлатиб,
Бўзлаб кетди жафокаш.
Юрагимдан хисларимни,
Чўғлаб ўтди бир нокас.
Қодир эгам ўзи гувоҳ, хеч кимсадан кам бўлмадим!
🖋 Сайёрахон Рахматилло қизи
" ДЎРМОН " ижодкорлар клуби аъзоси.