#xabar #haj
🕋
“ҲАЖ – 2025” ЗИЁРАТЧИЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ🗣Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари, таом тайёрлаш ошхоналари, озиқ-овқат омборлари ва хизмат кўрсатувчи турли идоралар билан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.
💬Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Дин ишлари бўйича қўмита раиси
Содиқжон Тошбоев ва муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўзбекистонлик ҳожилар ибодатларини тўкис адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратишди.
✅Хусусан, меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлар сони, хоналардаги шароитлар, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар. Айтиб ўтиш лозимки, мутасаддилар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳузурланиб ибодат қилишлари учун ҳозирданоқ қизғин тайёргарлик кўришни бошлаб юборишган.
🍲
Маълумки, ҳожиларимиз учун ўзбекистонлик моҳир ошпазлар ҳар мавсумда тансиқ таомлар тайёрлаб беришади. Бунинг учун Макка шаҳрида иккита катта ошхона ажратилган бўлиб, 10 дан зиёд ошпаз хизмат сафарига жалб этилади. Ушбу ошхоналарда эрталабки нонушта, тушлик ва кечки таомда икки хилдан иссиқ овқат тайёрланади.
🥗
Таомномага кўра, миллий таомлар, хусусан, ош, турли хил шўрвалар, мошкичири, балиқ маҳсулотлари ҳам тортиқ қилинади. Делегация аъзолари мазкур ошхоналар озодалиги ва сиғими, санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборлари ва таом тайёрлаш анжомларини ҳам кўздан кечиришди.
✅ Бу ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад ҳожиларимиз тоат-ибодатларини кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда адо этишларига замин яратиш, сиҳат-саломатликларини доимий назорат қилиш, бир сўз билан айтганда, уларни рози қилишдир.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook