Замонавий қиёфадаги “Навоий” чегара-божхона постида фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитларга эга кенг ва ёруғ заллар, автобус ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда уларда ҳаракатланаётган йўловчилар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.
Табиийки, янги постнинг ўтказувчанлиги ҳам ошди. Илгари бу ердан кунига ўртача 5 минг йўловчини ўтказиш мумкин эди, ҳозир бу рақам 15 мингга етди.
Шунингдек, пост орқали енгил автотранспорт воситаларини ўтказиш имконияти ҳам 4 баробарга ошиб, кунига 600 та енгил автомашиналар эмин-эркин ҳаракатлана олади.
Божхона постига туташ ҳудудда бир вақтда 500 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари, 100 дан ортиқ автобусларни қабул қилиш имкониятига эга замонавий автотураргоҳ барпо этилиб, унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилган.
Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.