Барселона | Блауграна хаёти💙❤️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sport


Барселона хақида шахсий фикр ва мулохазаларим…
Канал сизни ибодатдан тўсаётган бўлса, канални кузатманг!
Мурожаат ва хамкорлик: @pedriiiiiiiiiiiiii

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sport
Statistics
Posts filter


🔵 ЎЙИН КУНИ 🔴
🆚 «Валенсия» 🇪🇸
🏆 Копа Дель Рей, 1/4 финал
🏟️ «Месталья»
⌚️ 01:30 (узб)

Блауграна хаёти


1% - имконият
99% - ишонч


2014/15 мавсуми. «Барса»га Луислар келди (Энрике ва Суарес) ва МСН триоси юзага келди…МСН даври бу Неймарнинг энг прайм версиясини бизга берди. 14/15 мавсум Ла Лига ғолиби - 22 гол, Кубок ғолиби - финалда гол, ЧЛ ғолиби - Чорак финалдан ғолибликгача 7 та гол. "Провал" трансфер деганлар "ўчди".

Кейинги мавсум кузда Месси жарохат олди - Неймар ва Суарес эса янада дахшатли кўринишга келди. Ней Лео йўқлигида 9 ўйинда 21 голда иштирок этди. Йил якунида Олтин Тўп рейтингида Дахшатли мавсум ўтказган Лео ва Криштианудан сўнг 3-бўлди. Мавсумнинг 2-қисмида ЧЛ бой берилди, аммо Ла Лигада чемпионлик химоя қилинди.

Неймарнинг «Барса»даги ТОП перформанслари:

• 16/17, «Лас Пальмас» - 3+1 ⚽️🅰️
• 16/17, «Депортиво» - 2 🅰️, 9 дриблинг, 5 калит пас
• 15/16, «Реал» - 1+1 ⚽️🅰️, 3 дриблинг, 6 калит пас, 3 голли вазият яратиш
• 15/16, «Вильяреал» - 2 ⚽️, 4 дриблинг, 6 калит пас. Ўша фантастик гол.
• 15/16, «Райо» - 4+1 ⚽️🅰️
• 13/14, «Селтик» - 3+1 ⚽️🅰️, 11 дриблинг
• 15/16, «Батэ» - 2+1 ⚽️🅰️, 7 дриблинг, 6 калит пас
• 16/17, «Селтик» - 1+4 ⚽️🅰️, 6 дриблинг, 7 калит пас.
• 16/17, «ПСЖ» - 2+1 ⚽️🅰️

Бу рўйхатни эрталабгача давом эттириш мумкин ;)

Неймар «Барса»дан кетди, Олтин Тўп учун кетди деб ўйлаганимизда, аслида бошқа сабаб билан кетгани маълум бўлди. Унинг Париждаги фаолияти хақида кенгроқ ёзгим йўқ. Ёрқин ўйинлар, 1 та ЧЛ финали, хаддан ташқари кўп жарохатлар ва синглисининг туғилган кунида мунтазам футбол ўйнамаслик, бунинг охири эса - «Аль Хилол».

Қизиғи, Неймарнинг жарохатга мойиллигидан ташқари, бошқа бир катта камчилиги - бош билан ўйин. Тушунишингиз учун, Неймар бош билан Мессидан 3 баробар камроқ гол урган.

Неймар бугун 33 га кирди. Феноменал футболчи, супер таланти билан 1 тагина ЧЛ ютди, терма жамоаси билан йирик турнирларни юта олмади (Конфедерациялар Кубоги ва Олимпиададан бўлак) ва бугун энди «Сантос»да. Шартнома атиги ярим йиллик экани мени у яна Европага қайтиши ва ЖЧ2026 да ёндиришига умид берса, унинг футболга иш юзасидан қараши, завқни у Покер ёки CS дан олаётгани у тугаб бўлгани хақида сигнал бермоқда. Нима бўлганда хам, салбийми ёки ижобий, Неймар футболга ўз номини «жирный» шрифт билан ёзиб қўйди. Бундай яхши хам бўлиши мумкин эди. Унинг фаолияти хам, ушбу мақола хам….

Блауграна хаёти

2.7k 1 15 9 129

🇪🇸 «БАРСЕЛОНА АФСОНАЛАРИ»

5-СОН.


Неймар - Месси ва Роналду даврида ростакамига ўз армиясига, мухлисларига эга бўла олган персона!

Ромарио, Роналдо, Роналдиньо, Кака - булардан кейин Бразилиянинг лидери, асосий реклама манбаси ким бўлади? Камбағал оиладан чиқган суперталант Неймар энг муносиби.
Неймар Джуниор - 12 ёшидаёқ ўз агентига эга бўлган болакай. Неймар 14 ёшида «Реал» академиясига борган, Дани Карвахаль билан бир синфда (жамоада) тахсил хам олишган. Ўринли савол, Ней нега «Реал»да қолмаган? Икки версия: 1. ФИФА нинг ёш болакайларни 18 ёшгача академияга қўшиб олмаслик таъқиқи. 2. «Сантос»нинг 14 ёшлик болакай учун миллион доллар таклиф қилиши (Отасини кўндиришган).

Мадриддан қайтган йигитчани хозирги тил билан айтганда дахшатли даражада "ПИАР" қилишди. «Сантос»нинг асосий таркибида ўйнашни бошлади, 2010-йил ЖАР даги ЖЧ учун миллий терма бош мураббийига Неймар жамоага чақирилишини талаб қилишди (14.000 одам петиция тўплаган). Неймарнинг пиар компанияси хатто унинг соч турмагини тез-тез ўзгартиришини маслахат берган - янги турмаг, янги инфога сабаб. «Сантос»даги даврини қидирсангиз хам уни миллион хил турмагда кўрасиз ;)
2011-йил Неймар «Пушкаш»ни ютганида, бу унинг Жахонга катта рекламаси бўлиб хизмат қилган. Ўша голни кўрмаган одам кам бўлса керак… Неймар ўша йили хатто Олтин Тўп 10 лигига кириб олади. Карл, Бразилия чемпионатида ўйнаб-а ?;) Пиар компаниянинг дахшатли кучи бу. Албатта, Нейнинг ўзи хам ўта гўзал футбол намойиш ютган.
2012-йил, футбол қироли Пеле, «Месси энг буюк футболчи бўлмоқчи бўлса, Неймардан зўрроқ бўлсин» деган гапи эса бу рекламаларнинг чўққиси бўлган. Неймар - сотувга тайёр.

Неймар Европага келмасиданоқ реклама бозорини эгаллашни бошлаган. Масалан 2012/13 мавсумда, миш-мишларга кўра Неймар «Сантос»дан ярим миллион доллар маош олган бўлса, рекламалардан 1 йилда 10-15 миллион доллар топгани хақида хабарлар бор.

«Олтин Тўп? У Мессиники!». Неймар 2012-йилдаёқ бу даражага тортмаслигини тан олиб қўйгани етмаганидек, ўзи учун «Барса» эшикларини очган. Ўша пайт келди, Неймар «Барселона»га ўтди.

Скандал Нейнинг «Барса»га трансферидаёқ бошланди. Трансфер нархи 57 миллион дейилганда, хатто ўша 2014-йил хам бундай нарх, бундай футболчи учун жуда арзон эди. Неймар учун бутун Европа клублари курашган, барча жамаоалар, хатто «Анжи» хам…
Ушбу трансферда катта фирибгарлик барибир аниқланади, Блауграна президенти Россель истеъфога чиқади, ўрнига Бартомеу келади. Аслида Нейнинг трансфери «Барса»га шунчага тушгани айтилади:
• 40 миллион евро - «Neymar & Neymar» компаниясига (отасига)
• 17 миллион евро - «Сантос»га
• 7.9 миллион евро - «Сантос»га (+3 та футболчисини сотиб олиш пункти)
• 9 миллион евро - «Барселона» «Сантос» ўртоқлик ўйини учун
• 8.5 миллион евро - Неймар оиласига комиссия
• 2.6 миллион евро - Неймарнинг отасига 5% лик комиссия пули
• 10 миллион Неймарга

Футболига ўтсак. Неймар дебют мавсумида - дебют ўйинида гол урган, дебют Классикосида гол урган, ЧЛ да ўз хисобига дебют хет-ригини расмийлаштирган, аммо унинг дастлабки мавсумини қониқарли дейиш қийин. Сабаби: «Барселона» мавсумолди Суперкубокдан бошқа бирорта соврин ютмаган, Неймар Ла Лигада 9+8 голда иштирок этган холос, бахорда умумий 2 дона гол урган, муваффақиятли дриблинг фоизи 46% га тушиб кетган. Босимнинг 2 хисса ошиб кетганининг сабаби, «Реал»нинг 100 миллионлик Гарет Бейли супер мавсум ўтказган, прессада хатто Неймар трансфери "провал" дейилган.

2014-йил. Мезбон мундиал.
Бразилиянинг асосий юлдузи мундиални Хорватларга қарши дубль билан бошлайди - MVP, 2-тур Мексика билан Очоа қахрамонлигидаги 0:0, сўнгги турда Камерунга дубль. 1/8 финалда мезбонлар қитъадоши Чилига рўбаро келишгач, пенальтилар сериясидагина 1/4 га йўл олишди. У ерда яна бир қитъадош Колумбия мағлуб этилди 2:1 ва Бразилия ярим финалда, аммо…Неймар ўша ўйинда белидан жарохат олди. Неймарни "носилка"да олиб чиқиб кетишаркан, бу ярим финалдаги трагедиянинг бошланиши эканини сезишгандек эди. Кейинчалик, агарда Суниганинг оёғи 1-2 см пастроққа текганида, Неймар ногирон бўлиб қоларли дейилган. Ярим финал хақида ёзмайман.

Блауграна хаёти



2.8k 1 3 12 103

«Барселона Афсоналари» рубрикасини соғинганлар бўлса, бугун ким хақида ўқиймиз?
Poll
  •   Доимгидек мозийдаги афсоналардан бири
  •   Бугунги туғилган кун сохиби хақида
  •   Комментда айтаман
452 votes


🔙 Роппа-роса 21 йил аввал «Барселона» бир йигитча билан илк профессионал шартнома имзолаган эди…

Блауграна хаёти


Кубарси дунёнинг ТОП5 марказий химоячилари рўйхатига кирадими?

Блауграна хаёти

3.5k 1 3 29 325

Хушхабарлардан нафақат Дани Ольмо машғулотларга қайтди, балки унинг сочи хам аста секин ўз холига қайтишни бошлади ;)

Блауграна хаёти

3.7k 1 3 12 182

Asosiy profilimiz oʻchib ketib qoldi shu profilga yozaveraslar baʼzilarda oldi berdi bor edi. 🌐🌐🌐🌐🌐🌐 Kimda 2023

2022 ✅yilda ochilgan guruhlar sotib olaman


✅ 2023 =30 ming som dan mart oyigaca✅

✅ 2022 = 50ming soʻm dan ✅

✅ 2021 = 55 ming soʻm dan ✅

✅ 2020 = 60 ming soʻm dan ✅

✅ 2019 = 65 ming soʻm dan ✅

#Diqqat ‼️‼️
Guruhlarni obunachisi boʻlishi shartmas.

Ochilgan yili korinsa boʻldi!!
Bitta bolsa ham yozing !

#Agar sizda 5tadan kop guruhlar bo'lsa biz guruxlaringizni ko'rsatilgan narxdan qimmatroqga sotib olamiz.
Kanal sotib olmaymiz

Murojaat uchun : @guruh_olamiz


🗣️ Криштиану: «Спортинг»да бўлган пайтимда, бир неча жамоага ўтишим мумкин эди, улардан бири «Барселона» бўлган. Эслайман, мен «Барса»дан вакил билан учрашган эдим, улар мени ўз сафларига қўшиб олмоқчи эди.

- Нега унда «Барселона»га ўтмадинг?

🗣️ Криштиану:
Чунки аниқ иш қилинмади. Балки улар 1 йилдан сўнг трансферни амалга оширмоқчи бўлишгандир. Кейин «МЮ» келди ва мени бирданига ўз сафига қўшиб олди.

Блауграна хаёти

3.8k 1 7 32 100

Шахсий "самооценка"сини айтмаса хам маълум ГОАТ.

Блауграна хаёти

3.8k 1 16 18 231

📊 22-турдан сўнг Ла Лиганинг жорий мавсумдаги энг зўр футболчилари (sofascore рейтинги бўйича), топ-50:

1) Рафинья - 7.94
2) Ламин Ямал - 7.74
6) Педри - 7.51
11) Левандовски - 7.37
17) Иньиго - 7.19
24) Кунде - 7.14

Блауграна хаёти


🏆 Ла Лигада 22-тур ўйинлари ўз нихоясига етди. «Барселона» тур якунига кўра 3 ўринда қолди. 1-ўрин билан фарқ - 4 очко.

⚽️ Тўпурар - Роберт Левандовски.

🅰️ Энг яхши ассистент - Ламин Ямал.

Блауграна хаёти


«Порту» Никонинг кетишини навбатдаги «Барса» футболчиси билан ёпмоқчи..

Блауграна хаёти

3.9k 1 5 35 205

Бугун футболчиларга дам берилган. Машғулотлар - ❌

«Отдых»лигига қарамай Войцех бугунги машғулотларга ташриф буюрди. Қизиғи, ундан бошқа хеч ким дам олишни бекор қилмаган….

Блауграна хаёти

3.8k 1 3 13 148

Ёзда хали Тодибонинг «Вест Хем»га трансферидан хам 8 миллион еврони санаб оламиз… 😎

Блауграна хаёти


• Фелиш, Дибала, Коутиньоларда - Рафиньяда бор нарса бўлганидами….

• Рафиньяда - Фелиш, Дибала, Коутиньоларда бор нарса бўлганидами….

Футболда яшаб кетиш учун ТАЛАНТнинг ўзи камлиқ қилади.

Блауграна хаёти

3.8k 1 8 22 190

Феликснинг навбатдаги саргузашти хам омадсиз якунланди. «Барса» ёзда тупой бўлмагани учун «Атлетико»га Жоау учун 50 лимон тўламаганди, тўғри қилган хам, аммо тупойлар дунёда етарли…

Нима бўлганда хам Феликсга омад тилаймиз. Яхшими ёмонми каталан мухлисларида унга нисбатан хейт ва негатив кам бўлган. Ёрқин ўйинлари хам…..

Жоау ижара асосида «Милан»га йўл олди.

Блауграна хаёти

3.8k 1 8 22 169

Нико «Барса» асосий жамоасида 37 та ўйин ўтказди - умумий 1690 дақиқа. 90 дақиқадан 19 ўйин дегани.
Блауграна хаммаси бўлиб Нико трансферидан 32 лимон ишлаб олди:

• «Порту»дан 8 миллион
• «Ман Сити»дан 24 миллион

Блауграна хаёти

3.7k 1 10 15 176

Красавчик. 3 йилда «Ман Сити» даражасига кўтарилди. Пеп бундан "махлуқ" ясай олишига ишонаман. Бироз хасад қилябман…

Блауграна хаёти

3.7k 1 11 22 254
20 last posts shown.