Рақамли олам


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Субсидия ҳисобланиши ва тўланиши бўйича консалтинг хизмати.@consulting_xizmatlari
Тел: +998952471555

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади


“Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

✅Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

🔹замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
🔹компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
🔹ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Маълумот_учун

nodavlat-bogcha.uz дастурида ДХШ МТТ очиш учун ариза бериш ойнаси ишга туширилибди.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Тўлов

2️⃣6️⃣ - расм тасдиқланмаган.

Тарбияланувчининг расми тасдиқланмаган бўлса, 26-холат кўрсатилмоқда.

Расмий каналда расм тасдиқланганидан 1 кундан кейин поручения тайёрланиши бўйича хабар берилди.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


Forward from: Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
🟦🟦🟦🟦🟦

🔎Xabar qilganimizdek, katta hajmdagi maʼlumotlar yangi serverlarga migratsiya qilinmoqda.

❕Shu munosabat bilan, joriy yilning 31-oktabr soat 23:00 dan 5-noyabr soat 23:59 ga qadar jismoniy shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan soliqlarni to‘lash, soliq hisoboti va deklaratsiyalarni taqdim etish, soliq qarzdorligi haqida maʼlumotlarni elektron tarzda olish hamda boshqa elektron xizmatlardan foydalanish vaqtincha to‘xtatiladi.

Keltirilgan noqulayliklar uchun oldindan uzr so‘raymiz.
______
#объявление

🔎Сообщалось, что большие данные переносятся на новые серверы.

❕В связи с этим с 23:00 часов 31 октября до 23:59 часов 5 ноября временно приостанавливается использование таких электронных услуг, как уплата налогов физическими лицами и индивидуальными предпринимателями, представление налоговой отчетности и декларации, получение электронной справки о налоговой задолженности и др.

Приносим извинения за доставленные неудобства.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads


#Маълумот_учун

💸 Октябр ойи субсидия суммаси тўлиқ ҳисобланиши ва ўз вақтида поручения тайёрланиши учун қуйидагиларга эътибор беринг:

1️⃣ Тарбияланувчиларнинг ва ходимларнинг октябр ойидаги йўқламалари nodavlat-bogcha.uz дастурида хар кунлиги яшил рангда эканлигини текшириб чиқинг.

2️⃣ Ҳисоб рақам ариза тасдиқланганлигини текширинг, агар банкингизни ўзгартирган бўлсангиз ариза киритинг.

3️⃣ Ходимларнинг пластик картасининг амал қилиш муддатини текширинг, муддати бу йил тугайдиган бўлса янги карта очириб дастурга бириктиринг.

4️⃣ Ижара шартнома асосида фаолият олиб борсангиз, ижара шартнома муддатини текширинг.

5️⃣ Ходимларнинг таълим маълумотлари имзоланганлигини текширинг.

6️⃣ Нормативдан ошиқ ходимга йўқлама қилманг.

7️⃣ Қабул ариза бўлса, тарбияланувчини ббит дастуридан чиқаринг.

8️⃣ Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга обуна бўлинг.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


Forward from: Рақамли олам
#Маълумот_учун

🤑 Ой охирида ПК учун тўлов топшириқнома юборилмайди, картага боғлиқ холатларни тўғрилаш тавсия этилади.

💸 Агар тўлов топшириқнома тайёрланган бўлса ва ғазнага юборилмаган бўлса, дастурдан қарздорликни текшириш тавсия этилади.

🪙 Агар тўлов топшириқнома тайёрланмаган бўлса, тўлов тахлилида кўрсатилган амалларни бажариш тавсия этилади.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Маълумот_учун

💸 1 октябрдан бошлаб тарбиячи ёрдамчининг иш хақи миқдорлари.

педагог маълумотли - 1 809 000
нопедагог маълумотли - 1 442 000

иш хақи сумма 15% га кўпайтириш орқали аниқланди, хақиқатда ҳисобланадиган сумма субсидия хисобланганидан сўнг аниқ бўлади.

Ҳужжат билан танишиш

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Маълумот_учун

💸 1 октябрдан бошлаб тарбиячининг иш хақи миқдорлари.

олий малака тоифа - 4 674 000
биринчи малака тоифа - 4 229 000
иккинчи малака тоифа - 3 796 000
олий маълумотли - 3 390 000
ўрта махсус -1 983 000

иш хақи сумма 15% га кўпайтириш орқали аниқланди, хақиқатда ҳисобланадиган сумма субсидия хисобланганидан сўнг аниқ бўлади.

Ҳужжат билан танишиш

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati




#Маълумот_учун

Тарбияланувчининг расмини тасдиқлаш бўйича расмий каналда хабар берилди.

✏️ Агар Сизда барча тарбияланувчини расмлари имзоланган бўлса, расмни янгитдан имзолаш шарт эмас.

✅ Агар бошқа МТТ дан қабул қилинган болани расми бошқа бўлса, боланинг ўзини расмини тасдиқлашингиз зарур, бунда хато расмни тасдиқлаган МТТ га тегишли тартибда чора кўрилади.

👑 Унутманг! Боланинг ўзини расмини тасдиқлаган МТТ га чора кўрилмайди.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Тўлов

⛔️ Юборилган тўлов топшириқномалари отложен холатига ўтиб қолган тўловлар одатда 1 кундан сўнг қайта тайёрлаб юборилади.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ ПҚ-3651 қарорнинг 10-бандига асосан:

Давлат-хусусий шерикчилиги шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ставкаси ўн йил муддатга 5 фоиз миқдорида белгиланади.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ ПҚ-3651 қарорнинг 9-бандига асосан:

Давлат-хусусий шерикчилиги шартларида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари:

нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ ПҚ-3276 қарорнинг 10-бандига асосан:

юридик шахслар томонидан нодавлат таълим хизматларини кўрсатишда.

Чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахсларга солинадиган даромад солиғи ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратиладиган тўловлардан тузилган меҳнат шартномаси доирасида озод қилинади.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ ПҚ-3276 қарорнинг 8-бандига асосан:

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2025 йил 1 январгача барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ ПҚ-3931 қарорнинг 13-бандига асосан:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан озод қилинган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан:

фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ Солиқ кодексининг 369-моддаси 12/1-бандига асосан:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ва мактабларнинг, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ва мактабларнинг қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг истеъдодли ва иқтидорли фарзандларини, шунингдек махсус контингентдаги тарбияланувчиларнинг муайян сонини бепул ўқитиш билан боғлиқ харажатлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ Солиқ кодексининг 243-моддаси 10-бандига асосан:

мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича хизматларни, тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича хизматлар ҚҚС дан озод қилинган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati


#Имтиёзлар

✅ Солиқ кодексининг 243-моддасига асосан:

мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматлари бўйича даромади ҚҚС дан озод қилинган.

💬 МТТ бўйича тезкор ва ишончли маълумотлардан хабардор бўлиш учун каналга аъзо бўлинг, хизматларимиздан фойдаланиш учун бизга алоқага чиқинг.

🚀 @consultingxizmati

20 last posts shown.