✳️ ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ НEГА САРҒАЯДИ?
БУ ТАБИИЙ ҲОЛМИ?
🔸 Кичкинтой она қорнида эканлигида кислородни йўлдош орқали олган.Туғилгач, ҳомила кислороди ҳаводаги кислород билан алмашинди. Эски қон таначалари парчаланишга улгурмай, бола жигарида билирубин номли модда сифатида йиғилади. Айнан шу модда бола терисини сариқ рангга бўяйди.
❗️Билирубин қонда кўпайгани сайин боланинг бош териси, бўйни, кўкрак ва қорин соҳасидаги тери сарғайиб боради.
🔸 Сариқликни аниқлаш учун:
❗️боланинг пешона терисига кўрсаткич бармоқ билан енгил босилади. Агар босган жой қизармай, сариқлик сақланса, албатта, шифокорга хабар берилади.
❗️сариқлик қўл ва оёқ кафтларига тарқалиши хавфли.
❗️сариқлик 3 ҳафтадан ортиқ сақланса, шу билан бирга бола инжиқ, эмишдан бош тортса, бу ҳақда албатта, болалар шифокорини хабардор қилиш лозим.
🔸 Агар бола муддатига етиб туғилиб, тана вазни меъёрида бўлса, теридаги сариқлик илк ҳафтанинг охирларидаёқ ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бу табиий (физиологик) сариқлик ҳисобланади. Аммо соғлом, тана вазни меъёрида туғилган, кун сайин вазн қўшиб борсада, сариқлик 2 ҳафтадан кейин ҳам йўқолмаса, албатта, болалар шифокорига мурожаат этиш керак.
🔸 Муддатдан илгари туғилган болаларда сариқлик 12-14 кунлик бўлгунича давом этиши мумкин. Негаки, уларнинг жигари тўла етилмагани сабаб,билирубинни организмдан чиқаришга бироз ожиз.
🔸 Аслида, янги туғилган чақалоқларнинг ҳар 10 тадан 5-6 тасида сариқлик кузатилади. Қолганларида эса бу жараён меъёрда кечиб, бола рангига урмайди.
https://t.me/drolimjonov_blog