Чистая Энергия / Sof Energiya

@clearenergy Like 0

Чистая Энергия - это научно-популярный журнал, который расскажет обо всём важном и, самое главное, интересном из мира чистой энергии.
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Edutainment
Added to index
28.03.2019 16:17
21 May, 12:46 (82 days ago)
​​ВВЭР технологиясини ишлатадиган, мамлакатлар бўйлаб саёҳатимизни давом этирамиз. Бу сафар Финландиянинг биринчи атом электр-станцияси – «Ловийс» АЭСи ҳақида сўз юритамиз.

Станцияда, ВВЭР-440 реакторларига эга бўлган, иккита энергия-блоки мавжуд. Биринчи энергия-блоки ўз ишини 1977 йилда, иккинчиси – 1980 йилда бошлаган. Бу йўналишни такомиллаштириш натижасида ҳар бир реакторнинг қуввати бошланғич 440 МВт дан 510 МВт гача орттирилган, эксплуатация муддати эса узайтирилган эди: энди № 1 блок 2027 йилгача, № 2 блок эса – 2030 йилгача ишлаш имконига эга.

АЭСда собиқ совет иттифоқи шунингдек, Финландия, Германия, Франция ва Америкада ишлаб чиқарилган дастгоҳлар ҳам ўрнатилган. Собиқ совет иттифоқи ҳамда ғарб давлатлари технологияларининг ўзига ҳос тарзда уйғунлашуви станция ходимлари орасида «Eastinghouse» таҳаллусини олган эди.

Финландияда умумий истеъмол қилинадиган электр-энергиясини ишлаб чиқаришнинг 10 фоиздан кўпроқ улуши "Ловийс" номидаги АЭСга тўғри келади.

#ввэргеографияси #буқизиқ

@clearenergy