✅ Пойтахтнинг диққатга сазовор маскани
Сарой 1891-йилда меъморлар А.Бенуа ва В.Геинселман лойиҳалари асосида ўз замонига мос услубида қурилган.Икки қаватли нафис бино ўйма панжаралар,ғайриоддий шаклдаги деразалар,миноралар ва бошқа безак элементлари билан бойитилган.Саройда кутубхона,иссиқхона ва қишки боғ бўлган.
Унинг ички безакларини яратишда анъанавий ганч ўймакорлиги билан шуғулланувчи маҳаллий усталар қатнашган.
Сарой залларидан бири шарқона услубда безатилган.Бу хонада шарқшунослик услубидаги машҳур рангтасвир усталарининг расмлари жойлашган бўлган.
Княз Санкт-Петербургдан олиб келган Европа ва рус рангтасвир санъати асарлари тўплами 1919-йилда Тошкентда Санъат музейини (кейинчалик Ўзбекистон Давлат санъат музейи) яратилишига асос бўлди.
1918-йилда Николай Константинович Романов вафотидан олдин ўз саройида музей ташкил этиш шарти билан бутун коллекциясини Тошкент шаҳрига совға сифатида мерос қилиб қолдирган.
Унинг ўлимидан сўнг,саройда санъат музейи ташкил этилган.
🔎
LOKATSIYA