Чуст туманида энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва яшил энергияни жорий этиш орқали энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича семинар ташкил этилди.
Ҳозирги турмуш тарзимизни энергия ресурсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Аҳоли ва барча тармоқларни энергия ресурслари билан барқарор ва ишончли таъминлаш масаласи бугуннинг долзарб вазифасига айланди.
"Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ИИБ, ФВБ, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соҳа ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Семинарда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича масъулларнинг туманда амалга оширилаётган ишлар ҳисоботлари тингланди.
Энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда тежамкор ускуналарнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилиб, мавсумни беталофат ўтказиш, ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда иқтисод қилиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берилди.
@chustliklar_Tg