Chust 49-Ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud umumiy oʻrta taʼlim maktabi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Namangan viloyati Chust tumani 49-ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud umumiy o'rta ta'lim maktabi

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🚛Диққат эълон 🚛

4️⃣4️⃣4️⃣

Чуст туман 49-АФЧЎСМ мактаби 5-синфига ўқувчилар саралаш имтиҳонларида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда. Аризалар 2024 йил 20 июндан - 20 июль кунигача қабул қилинади.
Қабул хужжатлари:
⭐️туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
⭐️ ўқувчи ота-онаси ёки уни ўрнини босувчи шахснинг паспорт нусхаси;
⭐️ўқувчи табелидан 4-синф баҳолари нусхаси;
⭐️директор номига ариза.
Мурожаат учун телефон рақами:
+998999711889
+998996114989

Саралаш имтиҳонлари август ойида бўлиб ўтади. Имтиҳон санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Мактаб маъмурияти
😄
https://t.me/chust49


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


⚡️Мактаб битирувчилари шаҳодатномаларини электрон шаклда бепул юклаб олиши мумкин

Жорий йил мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

➡️ Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

❗️Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Одамлар сизни бошқара ололмаса, сиздан нафратлана бошлайди.


Qadrli hamkasblar,
hurmatli pedagoglar!


Avvalo barchangizni chinakam insoniylik, ezgu qadriyatlar, o‘zaro hurmat, mehr-saxovat ayyomi — Qurbon hayiti bayrami bilan samimiy tabriklayman hamda o‘zimning eng ezgu tilaklarimni bildirib qolaman.

Muhtaram Prezidentimiz boshchiligida mamlakatimizda Uchinchi Renesans davrining poydevori aynan ta’lim islohotlari asosida qurilayotganligi va bu jarayonda siz aziz hamkasblarimiz sidqidildan ishtirok etayotganingiz tizim yetakchisi sifatida meni juda xursand qiladi. Bu jarayonlarda sizlar bilan bir safda yelkama-yelka turib xizmat qilish men uchun ham faxr, ham ulkan mas’uliyatdir.

Shuni unutmasligimiz kerakki, ta’lim sohasi millatimiz yuksalishi hamda uning kelajak rivojida muhim rol o‘ynaydi. Bu haqiqatni barchangiz teran anglagansiz. Shu boisdan sizlarni hech ikkilanmay ana shu savobli ishlarning mohir muhandislari, deb atasam, mubolag‘a bo‘lmaydi.

Aziz do‘stlar, muhtaram ustozlar!

Barchangizni muqaddas Qurbon hayiti bayrami bilan yana bir bor muborakbod etaman. Oilangizga xotirjamlik, baxt va omad hamisha hamroh bo‘lishini tilayman.

Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#tabrik

Aziz yurtdoshlar!


Din ishlari boʻyicha qoʻmita rahbariyati va jamoasi barcha yurtdoshlarimizni Qurbon hayiti bilan chin qalbdan muborakbod etadi!

Ushbu qutlugʻ kunda xonadoningizga tinchlik-xotirjamlik, fayzu baraka tilaymiz.

Oilalaringizni baxt va quvonch, farovonlik hech qachon tark etmasin!

Qurbon hayiti muborak boʻlsin!

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари:

▪️101 – ўт ўчириш хизмати
▪️102 – милиция
▪️103 – тез тиббий ёрдам хизмати
▪️104 – газ хизмати
▪️1050 – қутқарув хизмати
▪️1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
▪️1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
▪️1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
▪️1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
▪️1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
▪️1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
▪️1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.


Ултрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш мумкин?

☀️ Сўнги кунларда республикамиз бўйлаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилгани кузатиляпти. Аномал иссиқдан қандай ҳимояланиш мумкин? Ултрабинафша нурлари инсон саломатлиги учун қай даражада хавфли?


Ёз фаслида одамлар иссиқ, қуруқ ва қуёшли об-ҳаводан паноҳ излаб қолади. Бундай пайтда айниқса шаҳар аҳолиси анча қийналиб қолади, чунки шаҳарларда транспорт кўп ҳаракатланади, ишлаб чиқариш ривожланган.

Кучли терлаш туфайли организмдаги сув ва туз мувозанати бузилади, натижада мушак ҳужайраларининг озиқланиши ва организмнинг фаолияти ёмонлашади ҳамда юрак-қон томир хуружи ҳолати ортади. Агар иссиқ об-ҳаво сизга таъсир қилиб улгурган бўлса, ҳарорат кўтарилиши, пульс тезлашиши, бош айланиши ва кўнгил айниши ҳолатлари пайдо бўлади.

✅ Иссиқда сувсизланишни олдини олиш учун кўпроқ тоза сув ичиш керак. Газли ичимликлар ва лимонадлардан эса воз кечиш лозим. Улар иссиқда ёқимли туюлгани билан, буйрак ва жигарни ишдан чиқариши мумкин. Чунки иссиқ об-ҳаво пайтида буйраклардаги юк кескин ошади.

Иссиқ шароитда ишлаганда вақти-вақти билан имкон даражасида салқин жойда дам олиш, иш жойларида совутгичлар ўрнатиш ёзнинг жазирама кунларини бир мунча енгил ўтишини таъминлайди.

Бундан ташқари офтобдан сақланиш учун турли табиий ва синтетик крем ва косметик воситалар мавжуд бўлиб, улар А ва Б ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилишига қараб фарқланади. Бу воситалар фотопротекторлар деб аталади.

Фотопротекторлар таъсир механизмига қараб кимёвий (фильтрлар) ва минерал (экран) турларига бўлинади. Нурлардан ҳимояланиш даражаси – офтобдан сақланиш омили, яъни СПФ билан ўлчанади. Бизнинг иқлим шароитимизда албатта СПФ 50 дан паст бўлмаган офтобдан сақланувчи воситаларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай воситаларни харид қилишда албатта ана шу жиҳатларга эътибор беринг.


📌 Ҳаддан зиёд қуёшда юриш тери саратонига учраш эҳтимолини оширади. Бундай пайтда ултрабинафша нурлардан ҳимояланиш керак бўлади. Бироқ, бу нурларнинг зарари терига нисбатан кўзларимизга тезроқ таъсир ўтказиши мумкин.

❗️Ултрабинафша нурларининг давомий таъсири катарактанинг келиб чиқишига, у эса ўз навбатида кўз нурларини бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. Тери саратони юзага келиши учун анча вақт талаб этилса, кўзларга зарар етказишда ултрабинафша нурларининг оз миқдори ҳам етарли ҳисобланади. Шунинг учун кўзларимизни қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак билан асраб-авайлаш лозим.

Санэпидқўмита Ахборот хизмати

Telegram| Instagram| @sanepidxizmat' rel='nofollow'>Facebook| YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шаҳар фавворалари сувида чўмилиш мумкинми?

🎥 Бу ҳақида СанЭпидҚўмита Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеороликда батафсил малумот берилди.


Agar bolalardagi sho’xlikni o’ldirsangiz, siz hech qachon donolarni yetishtira olmaysiz.

Jan Jak Russo


Fanlar majmuasi 2024-2025 (yangilangan).pdf
545.7Kb
⚡️Абитуриент қайси фанларни танласа, келгусида қайси йўналишларга тўғри келиши аниқ бўлди

Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Ўзгаришлар бор.

2024/2025-ўқув йили
учун бакалавриат таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси қайта тасдиқланди.

5 июндан бошланган қабулда фақат фанлар мажмуаси танланяпти холос. Бундай вазиятда кўплаб абитуриентлардан “мен фалон фанларни танласам, бу келгусида қайси йўналишларга тўғри келади?”, деган саволлар келиб тушмоқда.

Буни билиш учун юқоридаги файлда кўрсатилган фанлар мажмуаси билан танишиб чиқинг.

Аввалги фанлар мажмуасида 573 та йўналиш мавжуд эди. Янгисида 198 та йўналиш рўйхати тасдиқланган. Демак, мақбуллаштириш натижасида 375 та йўналиш ёки бирлаштирилган, ёки қисқартирилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Курбан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


🗣 Диққат эълон 🔎

4️⃣4️⃣4️⃣

Чуст туман 49-АФЧЎСМ мактаби 5-синфига ўқувчилар саралаш имтиҳонларида иштирок этиш учун аризалар қабул қилинмоқда. Аризалар 2024 йил 20 июндан - 20 июль кунигача қабул қилинади.
Саралаш имтиҳонлари август ойида бўлиб ўтади. Имтиҳон санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Мактаб маъмурияти

https://t.me/chust49


Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади

Президентнинг Фармони билан 2022 йил 18 июлдаги қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади.

Кредит кимларга берилади?
➖ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига;
➖ ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига.

Қайси таълим шаклига берилади?
➖ Кундузги;
➖ Сиртқи;
➖ Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

Қандай ҳужжатлар керак?
➖ банкка ариза;
➖ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
➖ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
➖ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.


⚡️Ёзги таътилда болани нима билан машғул қилиш фойдали? Ота-оналарга тавсиялар

Ёзги таътилда болаларга мувозанатли дам олиш, ўрганиш ва шахсий ривожланиш имкониятларини тақдим этиш муҳим. Kun.uz ота-оналарга фарзандларининг ёзги таътилидан унумли фойдаланишлари учун керакли тавсияларни бир саҳифага тўплади.

Болани ўрганиш ва изланишга рағбатлантириш

Фарзандингизни завқланиши учун ҳам, таълим олиши учун ҳам китоб ўқишга жалб қилинг. Янги китобларни кашф қилиш ёки уйда қулай ўқиш бурчаги яратиш учун кутубхонага бирга ташриф буюринг.

Интерфаол ўқув иловалари, виртуал курслар ёки таълим веб-сайтлари каби фарзандингиз манфаатларига мос келадиган таълим фаолияти ва онлайн ресурсларни топиб, саралаб уларга тавсия қилинг. Бу уларга янги кўникмаларни ривожлантиришга ва билимларини қизиқарли тарзда кенгайтиришга ёрдам беради.

Музейлар, илм-фан марказлари, тарихий жойлар ёки табиат боғларига саёҳатларни режалаштиринг, бу орқали фарзандингиз янги тажрибаларни ўрганиши мумкин.

Жисмоний фаоллик ва саломатликни ривожлантириш

Фарзандингизни ўзи ёқтирадиган жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишга ундашингиз мумкин. Бу сузиш, велосипедда юриш, пиёда сайр қилиш, жамоавий спорт турлари ёки оддийгина дўстлар билан очиқ ўйинлар бўлиши мумкин. Табиатда сайр қилиш, пикниклар ёки пляжга саёҳатлар каби жисмоний машқлар билан шуғулланадиган оилавий саёҳатларни режалаштиринг.

Соғлом овқатланиш одатларини рағбатлантиринг ва болангизни овқатни режалаштириш ва тайёрлашга жалб қилинг. Уларга тўйимли озиқ-овқат танлови ва мувозанатли таомланишнинг аҳамиятини тушунтиринг.

Шахсий ўсиш ва севимли машғулотларига ёрдам беринг

Фарзандингизга унинг қизиқишлари ва севимли машғулотларига эришишда ёрдам беринг. Уларга расм чизиш, мусиқа асбоби чалиш, овқат пишириш ёки боғдорчилик каби янги севимли машғулотларини ўрганишга ёки мавжудларини ривожлантиришга кўмаклашинг.

Улар билан биргаликда эришиш мумкин бўлган мақсадларни қўйинг, хоҳ у янги маҳоратни ўрганиш, лойиҳани якунлаш ёки ижодий танловда иштирок этиш бўлсин. Бу уларга рағбатлантириш бўлиши, шунингдек, муваффақият ҳиссини бериши мумкин.

Кўнгиллилик (волонтёрлик) ёки жамоат хизматида қатнашиши учун имконият яратинг. Бу уларга эмпатия, ижтимоий масъулият ва мақсад туйғусини ривожлантиришга ёрдам беради. Масалан, кўчада қолган мушукларни овқатлантириш, яшаш ҳудудингизни чиқиндилардан тозалаш каби.

Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш 

Фарзандингиз билан вақт ўтказиш учун албатта вақт топинг ва бунга жиддий қаранг. Оилавий ўйин кечалари, кино кечалари ёки қисқа саёҳатларга бориш каби биргаликда завқланишингиз мумкин бўлган махсус тадбирларни, саёҳатларни режалаштиринг.

Улар билан мазмунли суҳбатлар ўтказинг, қизиқишлари, орзулари ва тажрибалари ҳақида сўранг. Фаол тингланг, уларнинг фикрлари ва ҳис-туйғуларига самимий қизиқиш билдиринг.

Фарзандингизни қарор қабул қилиш жараёнларига, масалан, оилавий тадбирлар ёки таътилларни режалаштиришга жалб қилинг. Бу уларга ўз қадр-қимматини ҳис қилдиради ва масъулият ҳиссини уйғотади.

Эсингизда бўлсин, ҳар бир бола ўзига хос, шунинг учун ёзги машғулотларни режалаштиришда уларнинг шахсий қизиқишлари, эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳимдир. Мувозанатни сақлаган ҳолда болангизга ёзги таътил пайтида дам олиш, кашф қилиш ва ўсишига имкон беринг.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6


Forward from: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
5-sinf Mantiqiy fikrlash Prezident maktab savollari.pdf
1.5Mb
5-sinf Ingliz tili Prezident maktab savollari.pdf
969.6Kb
5-sinf Matematika Prezident maktab savollari.pdf
1.7Mb
Президент мактаби намунавий саволлари

— Математика
— Танқидий фикрлаш
— Инглиз тили

Бошқа тестлар ушбу
каналда👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy


#stereorasm


#stereorasm

20 last posts shown.