Chopar Xabarlar 🏇


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Тезкор хабарлар канали CHOPAR
Сиз учун зўрларин топар. 🏇
@Chopar_xabarlar каналида:
📌 Энг сара Фойдали ва қизиқарли видеолар
🌐 Ўзбекистон ва Жахон хабарлари.
⚡️ ТЕЗКОР ва РАСМИЙ хабарлар.
Чопар учун бирор хабар бўлса, бизга юборинг: @Chopar_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида йўлкира нархи ошди

15-апрелдан бошлаб автобус, электробус ва трамвайларда йўлкира 3000 сўм бўлди (2000 сўм эди). AТТО картасидан тўлаганда 2000 сўм этиб белгиланди.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


❗️РАСМАН: Мопед ва скутер ҳайдовчиларидан ҳайдовчилик гувоҳномага эга бўлиш талаби 1 октябрга қадар чўзилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Маълумот учун, 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли қарорга асосан, 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутер бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилиниши белгиланган эди.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитой автомобилсозлиги тараққиётини ўрганиш лозим.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жоним опам, меҳрибон синглим!

Опа-сингилларингизга юбориб, хурсанд қилиб қўйинг 😊

https://t.me/+05YgQSHZVWoxNjYy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Музқаймоқ бепуштлик хавфини камайтиради

Мазкур маҳсулот инсон кайфиятини кўтариш билан бирга, саломатлик учун ҳам жуда фойдали.

Яқинларга хам юбориб қўйинг

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

❗️Эри билан кўп жанжаллашадиган аёлларда шу касалликлар келиб чиқади…

Танишларга юбориб қўйинг

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


⁉️Уйма-уй юриб, ҳисоблагич ўрнатиш бўйича шартнома таклиф қилаётганлар фирибгарлар пайдо бўлди!

Улар одатда 2-3 кишилик гуруҳ бўлиб келишади, форма кийишган, гувоҳнома ва муҳрларни кўрсатишади. Хизмат нархи — 45 000 сўм деб айтишади. Аслида бу хусусий фирма бўлиб, РЕС (электр тармоғи корхонаси) билан умуман алоқаси йўқ (одамлар РЕСга қўнғироқ қилишган ва улар бу ишчилар РЕСдан эмаслигини тасдиқлашган). Бу хизмат ихтиёрий. Кўпчилик буни РЕСнинг мажбурий талаби деб ўйлаб, ҳеч нарса сўрамасдан рози бўлишмоқда.

Яқинларга юбориб огоҳлантиринг!

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


#Ана_холос

⚡️Самарқандда мактаблардан бирининг директори гиёҳванд моддалар сотган.😨

Ургут туманидаги 71-мактаб директори йирик наркотик сотувчиси бўлиб чиқди. У бир килограммга яқин опийни 12 минг долларга сотаётган вақтида жиноят устида ушланган. У ўз айбига иқрор бўлди ва суд уни 10 йилга ҳукм қилди.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇦🇪 БААда экологик фалокат рўй берди

Фужайра шаҳридаги портда кемалардан биридан нефть сизиб чиқиб пляжларни ифлослантирмоқда

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Канализация қувурига тиқилиб қолган чиқиндини тозаламоқчи бўлган сантехникнинг хатоси ўзига қимматга тушди.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари Андижонда замонавий тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


❗️Тошкентдаги «Рисовий» бозори сотувга қўйилди

E-auksion платформасида пойтахтнинг Миробод туманидаги «Бешқўрғон» деҳқон бозори филиалининг, халқ тилида «Рисовий бозор» бино ва иншоотлари сотувга қўйилди.

Фарғона йўли ва Абдурауф Фитрат кўчалари кесишмасида жойлашган лотнинг бошланғич нархи 15,94 миллиард сўмни (1,23 млн доллар) ташкил этади. Харидор объект негизида лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа мастер режа асосида «экобозор», савдо, офис, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни ҳамда автотураргоҳни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,26 гектарга тенг.
Аризалар 28 апрель куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДАХШАТ #БУНАҚАСИ_БЎЛМАГАН
🔞❌КЕЛИН "ПОЧКА"СИНИ СОТИБ БЕРМАГАНИ УЧУН ОИЛАВИЙ КАЛТАКЛАШИБДИ...

‼️Тармоқларда тарқалган видеода бир аёлни бир неча киши (орасида эркак киши ҳам бор) калтаклаётгани акс этган. видеога олувчи "почкасини сотиб бермагани учун келинини тутволиб уришяпти" деб изохламоқда. видео қачон ва қаерда олингани хақида маълумот берилмаган.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


#ХОТИРА #ТАРҚАТИНГ
⚡️Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган эдилар.

Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганларида бугун 73 ёшни қарши олган бўлардилар...

Яқинларга ҳам юбориб қўямиз!

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️«Leapmotor»га шартли равишда автомобилларни сотишга рухсат берилди

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “ЎзТест”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёда уч хил тентак бор...😂

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


Кечиринг ва унутинг!
Бугун, 14-апрел, ўтган ҳақоратларни унутадиган ва кечирадиган кун!

Яқинлар орасидаги гап сўзларни унутинг, эски шикоятларни кечиринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг ва шунчаки севинг. Самимий мулоқот ярашиш ва тушуниш йўлидаги биринчи қадам ҳисобланади. Мағрурликдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир.

Шуни эсда тутиш керакки, агар сиз атрофингиздагиларни кечирсангиз, ўзингизни кечирган бўласиз.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


#Тезкор

⚡️Тошкентда ҳозир кучли шамол эсмоқда. Огоҳ бўлинг!

Шу муносабат билан фуқароларга қуйидагилар тавсия этилади:
• Эшик ва дерезаларни маҳкам ёпинг.
• Кўчаларда дарахтлар ва устунлар остида турманг.
• Автомобилларингизни дарахтлар ёнида қолдирманг.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82

Яқинларга юбориб огохлантириб қўямиз!

@tez_kor24 • Барчаси бизда!


#расман
⚡️52 камера тош билан эмас, пневматик милтиқ билан отиб синдирилган!

Аниқланишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона
фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@tez_kor24 • Барчаси бизда!

20 last posts shown.