ChiroqchiNews


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Биз Чироқчи ва Кўкдала тумани ҳаётига оид энг муҳим ва расмий хабарларни ёзамиз.
Ҳамкор:
@darak_uz
Муҳаррир:
@d_nabiyev
Мурожаат учун: @xabaryoz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️ Чироқчида судья пора билан қўлга олингани маълум бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олиш билан гумонланиб қўлга олинган. Судьялар олий кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судьялик ваколатини тўхтатди.

👉 @Chiroqchiaxboroti

672 0 15 12 11

Чироқчи йўлларида янги радар қурилмаси ўрнатилди

Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи "Авария ўчоғи" ҳисобланган 4Р-84 автомобиль йўлининг 8 кмда тезликни назорат қилиш мақсадида онлайн радар мосламаси ўрнатилди ҳамда шу жойнинг ўзида ёритиш чироқлари ўрнатилиб, сунъий ёритилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Чироқчининг бетакрор манзаралари. Саёҳат мавсуми бошланди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


📅 Ўзбекистонликлар апрелда 10 кунгача дам олиши кутилмоқда

Келаётган ойда Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиш белгиланган.

Шу сабабдан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар ойнинг учдан бирида дам олиши кутилмоқда. Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 7 кун дам олади.

Ҳайитнинг илк куни Ой кўринишига қараб бир кунга сурилиши мумкин.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Кўкдала тумани ҳудудлари камералаштирилади

“Хавфсиз шаҳар” маркази билан биргаликда “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш доирасида туман ҳудудини камералаштириш харажатларига туман маҳаллий бюджетидан 300 млн сўм ажратилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Кўкдала тумани ҳокимлигининг биносида қурилиш ишлари якунланмоқда

Маълум бўлишича, бугун туман ҳокими Хуррам Жўраев янги қурилган ҳокимлик биносини кўздан кечирган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Кореялик тадбиркорлар Чироқчида хусусий мактаб очмоқчи

Кореялик тадбиркор Сеунг Жоо Янг туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашди.

Кореялик ишбилармонлар туманда корея тилини пухта ўргатадиган хусусий мактаб очиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Лойиҳа доирасида хусусий мактабда 10 - 11-синф ўқувчилари ҳамда 23 ёшгача бўлган йигит-қизлар таълим олиши кўзда тутилган. Шунингдек, хусусий мактаб битирувчилари Кореянинг нуфузли Геоже университетида таҳсил олади ҳамда меҳнат мигранти сифатида ишга жалб этилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўкдалада газ баллони портлаши натижасида жароҳат олиб шифохонага тушган 26 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратилди

Жорий йилнинг 18 март куни «Тўқмор» маҳалласида ўтказилаётган Наврўз байрами тадбирида газ балоннинг портлаши оқибати туфайли турли даражада тан жароҳати олган 26 нафар фуқароларга моддий ёрдам бурилади. Бу ҳақда Кўкдала тумани ҳокимининг тегишли қарорида сўз боради.

Маълум бўлишича, туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бу фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва моддий ёрдам учун 62 млн сўм маблағ ажратилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

21 март куни Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Махсус отряди ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро У.Л. бошқарувида бўлган "Исузи" юк машинаси юкхонасида қиймати 18 млн сўмлик жами 990 қути акциз маркаланмаган "Милано" номли ноқонуний тамаки махсулотлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Шубҳали фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда топилди

Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" мунтазам ЙПХ масканида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, Вилоят божхона бошқармаси, ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ Махсус отряди ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, "Cobalt" русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда автомашина ҳайдовчисининг ёнидан гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Маҳалла еттилиги, ''ётоқ'' бўлиб қолганимиз ва  мактабдаги давоматни ''жойига қўйган'' Миллий гвардия. Бу актёрларнинг гапидан ҳатто Президент ҳам кулиб юборди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Мактабларда баҳорги таътили 21 мартдан бошланади

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг баҳорги таътили 2024 йилнинг 21 мартидан 27 мартигача давом этади. Дарслар 2024 йил 28 март кунидан давом эттирилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Кўкдала туманида балиқ сотувчининг газ балони портлаб кетган. Оқибатда 37 нафар фуқаро жароҳатланган

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, шу йилнинг 18 март куни соат 12 ларда Кўкдала тумани «Туқмор» МФЙда ўтказилаётган тадбирда фуқаро Ш.Б. 20 литр сигимидаги газ балонга ўрнатилган «газ плиткаси»да балиқ махсулотларини пишириб сотаётган вақтида, газ чақнаши оқибатида газ балон портлаб кетган.

Натижада яқин атрофда бўлган жами 37 нафар фуқаро турли тан жароҳат олган ва шифохонага олиб борилган. Ҳозирда шундан 24 нафари шифохонада қолмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Чироқчида ўқувчи давоматини яширишга уринган директор ишдан ҳайдалди

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У.Орипов раҳбарлигида Чироқчи туманидаги мактаб директорлари, ўринбосарлари, психологлари иштирокида танқидий ҳамда таҳлилий йиғилиш ўтказилган.

Йиғилиш давомида ўз лавозимига совуққонлик билан қараб, таълим сифати, мажбурий таълимга жалб этилган ўқувчилар давоматини сохтакорлик билан ўзгартиришга уринган ёки раҳбарликни умумий назоратига беписандлик билан қараган Чироқчи туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ўз лавозимидан озод этилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Кўкдалада фуқароларнинг 457,2 млн сўмини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, “К.И.” МЧЖ раҳбари Ж.Х. “Олтин дала” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй хонадонларини сотишда 4 нафар фуқародан дастлабки тўлов сифатида тўланган маблағлар эвазига уларга хонадонларини расмийлаштириб бермасдан жами 457,2 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Chiroqchiaxboroti


📸 Кўкдала тумани Наймансарой кенгликларида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори асосида Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Хонанда Наргиза Азимова Наврўз байрами тадбирида қўшиқ куйлаб, Чироқчиликлар билан бирга рақсга тушди.

👉 @Chiroqchiaxboroti



18 last posts shown.