ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВЛАР ЯКУНЛАНДИИккинчи босқич ўқув-амалий семинарнинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев иштирок этди🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқлари, шунингдек, “2025 йил - атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари ва секторлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ташкил этилган навбатдаги ўқув-амалий семинар якунланди.
🔹10-14 декабрь кунлари давом этган мазкур семинарда
Фарғона, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилояти туман, шаҳарларининг 284 нафар сектор раҳбарлари
(ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ҳамда солиқ инспекцияси бошлиқлари) иштирок этдилар.
Yangi Keles