☝️
ЁСИН СУРАСИ ФАЗИЛАТИРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Қайси бир банда тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади. Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади”.
Биз мўмин-мусулмонларга фақат охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.
Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир”.
Демак, Ёсин сураси қуйидаги фазилатларга эга:
1. Ёсин – Қуръоннинг қалби;
2. Ёсин сураси ўқилса, руҳнинг танадан чиқиши осонлашади;
3. Ёсинни ўқиган кишига Қуръонни ўн марта хатм қилиш савоби берилади;
4. Ёсинни ихлос билан ўқиган банда гуноҳлари кечирилади;
5. Тонгда ѐки кеч кирганда Ёсин сурасини тиловат қилган одамнинг мушкуллари осон бўлади, ҳожатлари раво этилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёсин сураси умматимдан ҳар бир инсон қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон банда Ёсин сурасини ўқиб-ўрганса, ѐд олса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига мувофиқ иш бўлади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
✅
➡️
@chilyosinuz➡️
@shariy_ruqiya_shifo_va_rahmat