Азиз ва мўътабар оналар, қадрли опа-сингиллар сизларни
8-март-Халқаро хотин-қизлар куни билан Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз!
Сиз тинчлик, муҳаббат ва яратувчанлик тимсоли сифатида, кўзларингиздаги меҳрли ва самимий нигоҳларингиз билан бизни доимо янги марралар сари етаклаб, уларни забт этишимизда куч бахшида этгансиз.
Сизларни ушбу қутлуғ айём билан чин юракдан табриклаймиз. Оилангизга хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга баҳорий ва байрамона кайфият йил давомида ҳамроҳингиз бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Mover | TikTok | OAV