Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги “Хотин-қизлар тадбиркорлигини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-385-сонли қарори:
📈 “Ҳамроҳ” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида Компаниянинг ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртмалар асосида тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан 10 фоиз банддан ошмаган ставкада кредит ажратилади.
📌 Бунда,
а) тижорат банклари томонидан таъсисчилар таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқори ва (ёки) аёллар раҳбарлигида бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг :
● камида 2 та иш ўрни яратиладиган 1 та лойиҳасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача (375 млн. сўмгача) 7 йил муддатгача;
● камида 5 та иш ўрни яратиладиган 1 та лойиҳасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4000 баробаригача (1500 млн. сўмгача) 7 йил муддатгача кредит ажратилади.
б) 2026 йил 1 январга қадар тижорат банклари томонидан иажратиладиган кредитларнинг 70 фоизигача бўлган қисмига “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллик тақдим этади.
в) дастур доирасида Халқ банк, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки билан биргаликда бошқа тижорат банклари томонидан ҳам кредит ажратилишига рухсат берилади.
📊 Компанияга хотин-қизларни тадбиркорлик йўналишида ўқитиш, уларга кредит ажратиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича бажариладиган ишларни электрон тарзда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг бизнес портали орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилади.