NAMANGAN MARKAZIY BANKI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасининг телеграм канали
Сайт: https://cbu.uz/oz/about/central-office/regional/glavnoe-upravlenie-tsentralnogo-banka-namangan-vil/
Мурожаат учун бот: @CBU_Nambot
Тел: (69) 227-30-02

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter


🏧 Сизга энг яқин банкомат қаерда жойлашган?

↖️Марҳамат, бу ердан топинг.

Шунингдек, "Plum" мобиль иловасида ҳам банкоматларни осон топишингиз мумкин.
"Plum" иловасини Google Play ва App Store дан юклаб олинг!

🆘 Банкоматларда нақд пул олишда муаммолар юзага келса, аввало банкоматларга қўйилган ишонч телефонларига телефон қилинг! Агар телефонга жавоб берилмаса бизнинг қуйидаги телеграм ботимизга мурожаат қилинг!

Телеграм бот: @CBU_Nambot

Telegram |✅ Facebook


💱 Якшанба дам олиш куни қуйидаги тижорат банкининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчаси фаолият кўрсатади.

🏦Миллий банк Наманган БХМ
📌Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси, 2-уй
Иш вақти: соат 17:00 гача.

Telegram |✅ Facebook


#Кун_тарихи

📆 23-февраль

1893 — Рудольф Дизель ички ёнув двигателини патентлади.

1903 — Куба Гуантанамо базасини АҚШга доимий ижарага берди.

1944 — Советларга қарши инқилоб оқибатида Чеченларнинг Ўрта Осиёга депортацияси бошланди.

2001 — Шведча Википедия эълон қилинган

Telegram |✅ Facebook


💱 Шанба дам олиш куни қуйидаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

🏦 Ипотека банк Наманган филиали Давлатобод БХМ
📍Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, 5-ноҳия, Ғалаба кўчаси, 19-уй.
Иш вақти: соат 15:00 гача. 

🏦 Ҳамкорбанк Наманган минтақавий БХО
📍Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси, 110-уй.
Иш вақти: соат 13:00 гача.

🏦 Инфин банк Наманган филиали
📍Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 4-уй
Иш вақти: соат 14:00 гача.

🏦Миллий банк Наманган БХМ
📍Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси, 2-уй
Иш вақти: соат 17:00 гача.

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Поп БХМ
📍Поп шаҳри, Зиёратгоҳ кўчаси, 7-a-уй
Иш вақти: 16:00 гача

Telegram |✅ Facebook


#Кун_тарихи

📆 22-февраль

1819 йил – АҚШ ва Испания ўртасида "Адамс-Онис шартномаси" имзоланиб, Флорида расман АҚШга ўтди.

1948 йил – Чехословакиянинг коммунистик партияси давлат тўнтариши устида иш бошлади, бу эса мамлакатнинг Совет Иттифоқи таъсирига тушишига сабаб бўлди.

1979 йил – Сент-Люсия (тасвирда) Британиядан мустақилликка эришди.

1992 йил – Қозоғистон ўз миллий валютаси – тенгени муомалага киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2000 йил – Москвада "Останкино" телеминорасида катта ёнғин содир бўлди.

2014 йил – Украинада Евромайдан инқилоби давомида 100 га яқин одам ҳалок бўлганидан кейин президент Виктор Янукович Киевдан қочди.

Telegram |✅ Facebook


Бугун юридик шахс ва ЯТТларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти узайтирилмади.

Telegram |✅ Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кредит тарихингиз ҳолати ва скоринг балл кўрсаткичингиздан доимо хабардор бўлишни истайсизми

❕ Бунинг учун сизга «КАТМ» мобиль иловасини юклаб олишни тавсия қиламиз❕

1️⃣  Ушбу иловадан кредит тарихингиз бўйича умумий маълумотлар тўғрисида ва 📈скоринг балингизни исталган вақтда бепул кўра олиш имконига эга бўласиз (маълумотлар ҳар куни янгиланади).

2️⃣ Шунингдек, мазкур илова орқали ўз кредит тарихингизни осонлик билан онлайн юклаб олишингиз мумкин.

3️⃣ Смс-хабарнома хизмати орқали эса сизнинг кредит тарихингизни олишга бўлган уринишлар ҳақида зудлик билан хабар топасиз.

4️⃣  Бундан ташқари, ушбу илова орқали ❄️«Freeze» хизматини фаоллаштириб, ўз кредит тарихингизни (янги кредит буюртмалари бўйича) сизнинг хабарингиз бўлмаган ҳолда олинишини чеклаб қўйиш имкониятига ҳам эга бўлишингиз мумкин.

Мобиль иловани юклаб олиш учун ҳавола:

🤖Android | 🍎AppStore

Telegram |✅ Facebook


Наманган вилоятида фаолият юритаётган Давлат улуши иштирокидаги тижорат банкларининг офис ва марказлари

Telegram |✅ Facebook


Банкоматлар дислокацияси.pdf
893.6Kb
Марказий банк ҳамда тижорат банклари томонидан вилоятимиз ҳудудларига ўрнатилган банкоматлар дислокацияси

Telegram |✅ Facebook


Кредит ажратилаётганда қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими?


Нотўғри. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.

Telegram |✅ Facebook


#олтин_қуймалар

Telegram |✅ Facebook


#Кун_тарихи

📆 21-февраль

1784 — Севастополь шаҳрига асос солинди.

1804 — Уэльсда паровоз муваффақиятли синовдан ўтди.

1848 — Карл Маркс ва Фридрих Энгельснинг „манифест“и эълон қилинди.

1992 — Ўзбекистон Исроил ва Малайзия давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатди.

1995 — Стив Фоссетт Тинч океанини Аэростатда босиб ўтди.

Telegram |✅ Facebook


Аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусидаги Республика кўргазмали семинари Норин туманида ташкил этилди

Семинарда Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси бошлиғи Б.Сулайманов иштирокчиларга Норин тумани “Пастки Чўжа” маҳалласида аҳолига ижарага берилган ерларда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспортга чиқариш жараёнлари билан таништириб ўтди.

Шу ернинг ўзида вилоятда аҳолига ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, семинар қатнашчилари қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва етиштириш воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этишди, маҳалла ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экдилар.

Telegram |✅ Facebook


Бугун юридик шахс ва ЯТТларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти узайтирилмади.

Telegram |✅ Facebook


Forward from: Central Bank of Uzbekistan
👍👌😎🫡

⏺Ижтимоий тармоқларда банклардаги омонат ҳисобварақларидан пул маблағларини ечишда истеъмолчидан маблағнинг манбаси сўралаётганлигига доир тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

⏺Амалдаги қонунчиликка асосан жисмоний шахслар ўзларига тегишли омонат ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олаётганда ушбу маблағнинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинмайди.

⏺Эслатиб ўтамиз, Марказий банк молиявий хизматлар кўрсатилишига доир юзага келаётган муаммо ва камчиликларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ҳамда бошқа манбалар орқали доимий равишда ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриб боради.

Ҳурматли фуқаролар!

⏺Агар Сиздан банклардаги омонат ҳисобварағингиздаги пул маблағларини ечишда унинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинса, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига 71 212-60-94, 71 212-73-62 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

⏺Шу билан бирга, банклар, микромолия ва тўлов ташкилотлари фаолиятида хизматлар кўрсатилишига оид истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлиги юзасидан мурожаатларингиз ёки таклифларингиз бўлса, уларни Марказий банкнинг info@cbu.uz электрон манзилига юбориш сўралади.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin



17 last posts shown.