buxoronoma1920 / Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


"Buxoronoma" газетасининг Telegram даги расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар

Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/119780

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


"Бухарский вестник" газетасининг 2025 йилдаги 19-сони билан танишинг.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


"Бухоронома" газетасининг 2025 йилдаги 19-сони билан танишинг.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


КЕНГАШ АЪЗОЛАРИ — ТАШАББУСЛАР ГЕНЕРАТОРИ БЎЛИШИ КЕРАК

Кенгаш самарали ишласа, у аҳоли манфаатлари йўлида катта фойда келтириши мумкин. Шу сабабли жамоатчилик кенгаши аъзолари жамоатчилик назоратини олиб бориш, жойлардаги масалаларни назорат-таҳлил тартибида ўрганишда жонбозлик кўрсатиши, керак бўлса, ташаббуслар генератори бўлиши лозим. Ўз навбатида, кенгаш аъзолари, нафақат қабул қилинаётган қонунлар тарғиботчиси, балки амалдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан конструктив фикрлар билдирадиган жонкуяр бўлиши зарур бўлади.

Батафсил: https://buxoro-yoshlari.uz/?p=6724

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


“ОНА – УМРНИНГ ГУЛИ...”

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Халқаро хотин-қизлар куни байрами эса гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.
Газли шаҳридаги 36-мактабда сана муносабати билан ўтказилган адабий-мусиқий тадбирда бу яна бир маротаба ўз тасдиғини топди.
Мактаб директори Хазна Колбаева кириш сўзи билан очган тадбирда ўқувчи-қизлар ва ўқитувчилар таништирув, савол-жавоб, саҳна кўриниши ҳамда баҳорий гуллар ясаш шартлари асосида беллашдилар. Уларнинг чиқиши барчага маъқул келди. Якунда уларга мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шу куни ўқувчилар устозлари ҳамроҳлигида фахрий онахонлар ҳолидан ҳам хабар олдилар.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


Бухорога қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабарига кўра, республикада Наврўз байрами ҳамда Рамазон ҳайити муносабати билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 778/777-сонли “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 25, 31-март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

778-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиш
Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Янги Ўзбекистон аёли” мавзусидаги I халқаро конференция ўтказилди

Тадбирда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Тадбиркор аёллар клуби” ва Ўзбекистон “Тадбиркор ва ишбилармон аёллар” бирлашмаси аъзолари иштирок этди.

Унда аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги роли, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, аёлларнинг хуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Анжуман аёлларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. У аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларнинг хуқуқларини мустаҳкамлаш ва янги имкониятларни яратишга хизмат қилди.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


* Кун тарихи

Бухоро амирлигида замонавий матбуот тарихини бошлаб берган газетани биласизми?

Ватанимиз тарихидаги 11 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/696307

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


🌙 Рўзада тўғри овқатланиш қоидалари

Санитария-эпидемиология хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсиялар берди:

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.
6. Соғлом овқатларни танланг. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
7. Ширинликлардан сақланинг.
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


Шаффоф ва тезкор баҳолаш платформаси яратилди

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Бухоро инновациялар университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мазкур замонавий тест платформаси таълим олувчиларнинг билимларини шаффоф ва тезкор баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида жорий этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/696108

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


Муқобил энергия даромад калитидир

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи нафақат вилоят, балки юртимиз саноатининг ҳам муҳим объектларидан биридир. Сўнгги йилларда дунёда энергия танқислиги кузатилаётган бир вазиятда мамлакатимизда ҳам кўп харажат ва хомашё ресурси эвазига ишлаб чиқариладиган энергия ресурслари эвазига муқобил энергияни татбиқ этиш йўлга қўйилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/696111

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920


11 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 11 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/696101

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920




Бахт гормони: қандай маҳсулотлар таркибида серотонин миқдорини кўп?

Серотонин — бахт гормони ва яхши кайфиятнинг асосий ҳомийси. Стрессли вазиятларда унинг даражаси кескин пасаяди, бу эса хавотирни оширади, шунингдек, ташвишланишга сабаб бўлиши мумкин. Баъзи маҳсулотлар ёрдамида серотонин даражасини ошириш жуда осон, уларнинг бештаси билан қуйида танишишингиз мумкин:

Сут маҳсулотлари

Кальцийга бой бўлган сут, айниқса илиқ сут, ҳақиқатан ҳам стрессни енгиллаштиради, кайфиятни барқарорлаштиради. Сут маҳсулотлари таркибидаги минераллар, жумладан магний, кальций, калий ва фосфор асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиради. Ота-оналар боланинг танасини бир оз тинчлантириш ва уни уйқуга тайёрлаш учун ётишдан олдин болаларга бир стакан илиқ сут беришлари бежиз эмас.

Қора шоколад

Шоколадни фақатгина ёмон кайфият учун энг яхши даво ўйлаш, тўғри эмас. Бир бўлак қора шоколад эндорфинларни чиқаради ва серотонин даражасини оширади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шоколад истеъмол қиладиган одамларда стресс гормонлари даражаси бошқаларга қараганда анча паст. Кунига икки бўлак қора шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади.

Банан

Бу меваларда B6 витамини билан биргаликда серотонин даражасини оширадиган триптофан мавжуд. Бундан ташқари, банан таркибидаги юқори углеводлар организмга энергия беради ва кайфиятни яхшилайди. Шундай қилиб, банан уйқусизлик, ташвиш ва депрессияни даволашда самарали маҳсулот ҳисобланади.

Ясмиқ

Банан сингари, ясмиқ ҳам серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган углеводларга бой. Натижада, стресс бартараф этилади. Ушбу маҳсулот, шунингдек, қонда шакар даражасини барқарорлаштиради, кайфият ўзгаришининг олдини олади. Ясмиқ таркибидаги темир эса танага қувват беради. Ярим стакан ясмиқ гарнир сифатида истеъмол қилиш ёки шўрваларга қўшиш тавсия этилади. Организм ушбу маҳсулотни ҳазм қилишини осонлаштириш учун пиширишдан олдин ясмиқни бир неча соат давомида сувда ивитиш тавсия этилади.

Балиқ

Тўйинмаган ёғли кислоталар Омега 3-6 асаб тизимини рағбатлантиради ва уларнинг асосий манбаларидан бири балиқдир. Бу кортизол ва адреналин даражасини пасайтиришга ёрдам беради, шунингдек, ваҳима ҳужумлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Бундан ташқари, балиқ мия ва асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган B витаминлари, йод, фосфор, А ва E витаминларига бой. Балиқ таркибидаги моддалар триптофан ишлаб чиқаришни, бу эса ўз навбатида серотонин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.

Интернетдан

⭕️ Уланиш учун:
@buxoronoma1920


🌙 ​​​​ИФТОР ПАЙТИ УЧУН БЕШТА ТИББИЙ ТАВСИЯ

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

5. Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.


Уланиш учун: @buxoronoma1920


Бухорода "туризм қишлоқлари" ҳам барпо этилади

👉 https://xabar.uz/q7dq

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

16 last posts shown.