Бухорода фан ва таълим


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!
Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Содда ва эсда қоларли тушунтириш бўлибди.
Устозга қойил.

Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Президент оилаларда камида битта одам олий маълумотли бўлиши кераклигини айтди

⭐️Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилишини айтди.

Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий ролик
МУАЛЛИМ

Бухорода фан ва таълим


Мактабларнинг янги таҳрирдаги намунавий устави тасдиқланган. Танишиб чиқишингиз мумкин.

Янги таҳрирдаги мактаб Уставига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:


✅“Таълим тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштирилди;

✅мактаб директорларини тайинлаш тартиби
(Директорлар кенгаши);

✅мактаб таълимида рақамлаштириш (ЭРП) ва давлат хизматларини кўрсатиш;

✅синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби;

✅ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш; 

✅инклюзив таълим жараёнлари.
 
🟫Шунингдек, янги Уставга мактаб маъмурияти (директор ва ўринбосарларнинг) вазифалари, педагог ходимларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштирилди.

🔸Барча мактаб маъмуриятларидан мазкур намуна асосида мактаб Уставларини янгилаб олишлари ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари сўралади.

Бухорода фан ва таълим


Айрим ёшларга фоизсиз таълим кредити ажратилади

➖Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

🔰Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

⚡️Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади. — Президент

Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
‼️ Эндиликда хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлар “2+6” шаклида қоплаб берилади


Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжат ҳақида

Бухорода фан ва таълим


Forward from: Osiyo Xalqaro Universiteti
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📜 Osiyo Xalqaro Universitetida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi!

📌 Osiyo Xalqaro Universitetida buyuk davlat arbobi, shoir va mutafakkir Zahiriddin Muhammad Boburning tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi.

💡 Tadbir davomida Bobur merosining adabiy va tarixiy ahamiyati, uning davlat boshqaruvidagi ilg‘or qarashlari hamda yoshlar ma'naviy tarbiyasidagi roli atroflicha muhokama qilindi. Talabalar tomonidan Bobur g‘azallari o‘qildi, uning asarlaridan namunalar ifodali tarzda yodga olindi. Shuningdek, Boburning hayoti va ijodiga bag‘ishlangan ma'ruzalar tinglanib, uning siyosiy va adabiy merosi haqida fikrlar almashildi.

💬 Tadbir doirasida sahna ko‘rinishlari ham namoyish etildi. Bu kabi tadbirlar yosh avlodga buyuk ajdodlarimizning bebaho merosini chuqur anglash, ularga bo‘lgan hurmat va ehtiromni mustahkamlashga xizmat qiladi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube


Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

📌Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

✅Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Бухорода фан ва таълим


БУХОРОДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИДАСИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР) БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

📌Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби айни пайтда Бухоро вилоятида ҳам  физика ва кимё фанларидан ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.

✅ Физика – 14 феврал
✅ Кимё – 15 феврал

Мазкур олимпиадада вилоятимиздан жами 929 нафар ўқитувчиларнинг иштирок этиши режалаштирилган


Бухорода фан ва таълим


Рухсат_этилган_ва_этилмайдиган_озиқ_овқат_маҳсулотлар.pdf
204.4Kb
⚡️Мактабларда рухсат этилган ва этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати

«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» (Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилда 32-рақам билан ҳисобга олинган)да бу ҳақида батафсил маълумот келтириб ўтилган.

Юқоридаги файл орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Бухорода фан ва таълим


❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бухорода фан ва таълим


421 Бошқармаларга.pdf
292.1Kb
2025 йилнинг 1 феврал санасидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган Ўзбек тили (давлат тили)  фани ўқитувчиларнинг ҳам ойлик маошларига 50 % миқдорида устама ҳақ тўлаш бўйича ҳудудий бошқармаларга юборилган кўрсатма хат.


Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.

Бухорода фан ва таълим


Одоб ахлоқ қоидалари

Барча ўқувчилар, ота-оналар, педагог ва ходимлар танишиб чиқиши шарт.

2023 йил 31 август 282-сон


Бухорода фан ва таълим


Бухородаги янги университетга ким вақтинчалик ректор қилиб тайинлангани маълум қилинди

Жорий йилнинг 24 январ куни “Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 22-сон президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги университет ректори вазифасига Собир Саидовни тайинлаган.

Лекин Бухоро муҳандислик-технология институтининг амалдаги ректори Садоқат Сиддиқова янги университет тадбирларида ўзини ректор сифатида кўрсатаётгани айтилган. Бу эса университет ректори ким бўлади, деган саволда ноаниқлик юзага келтирган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот котиби билан talimxabarlari.uz сайти мухбири боғланган.

Назокат Абдукундузованинг таъкидлашича, Собир Саидов институт проректори, у вазир буйруғига кўра ректор вазифасини вақтинчлик бажариб турибди. Садоқат Ғаффоровнанинг лавозими 11 февралдаги тадбирда техник хато бўлиб, ректор бўлиб кетиб қолган.

Демак, ҳозирда тугатилаётган институтнинг ректори вазифасини бажараётган С.Сиддиқованинг янги Техника университетдаги лавозими маълум эмас.

Бухорода фан ва таълим


❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (78-сон, 11.02.2025 й.) билан “Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


🗓Низом ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

⬇️Низом қуйидагиларни назарда тутади:

— умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;

— умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;

— тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;

— умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.

📌Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.


2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.

2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.

Бухорода фан ва таълим


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси оширилади

“2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (83-сон, 12.02.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, 2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

▪️аҳолининг яшаш даражаси ва тўлов қобилияти юқори бўлган (камбағал оилалар кам бўлган) маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️олис ва чекка (туман ва шаҳарлар марказида жойлашмаган) маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалар;

▪️аҳолининг тўлов қобилияти паст (камбағал оилалар нисбатан кўп бўлган) ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалар;

▪️ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар.

🗓 2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш таъминланади.

Бухорода фан ва таълим


Якка тартибда дарс берадиган ўқитувчилар учун иш ҳақини хисоб-китоб қилиш.

Бухорода фан ва таълим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

🔸Бунинг учун қуйидаги ҳаволалардан бирига кирилади ҳамда ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

💻Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жорий йилнинг 1 мартига қадар давом этади.

Бухорода фан ва таълим

20 last posts shown.