#ДИҚҚАТ #Яхши_янгилик ⚡️
Автомобилларни рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгилари тўлови камайтирилдиАвтомобилларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва яна бир нечта хизматлардаги тўловлар ставкалари ўзгартирилди.
Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:— Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.— Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.— Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;— Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;— Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун
БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.👉 @BUXORODABUGUN - энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!