Бухоро вилоят прокуратураси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов вилоят Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, ушбу муассасада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Унда юнон-рум ва эркин кураш, оғир атлетика заллари ва сузиш ҳавзаси кўздан кечирилди, юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари учун яратилган шароитлар ўрганилди, спортчиларнинг машғулот жараёнларини кузатиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.

Шунингдек, спортчиларга ўз тавсияларини бериб, юртимизда спортнинг ривожланишига қаратилган эътибор ва имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунда спорт курашлари спорт турлари билан 2 711 нафар спортчилар шуғулланаётган бўлиб, 2024 йилда уларнинг 157 нафари халқаро ва Республика турнирларида совринли ўринларни қўлга киритган.

Бундан ташқари, вилоят прокурори соҳа вакиллари иштирокида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вилоят бўлими томонидан амалга оширилган тадбирлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги вазифалар ижросига қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда спорт таълими ташкилотлари, спортчи ва мураббийлар билан спорт курашлари спорт турларини оммалаштириш, ривожлантириш ҳамда натижаларни яхшилаш борасида уларнинг муаммо ва таклифлари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланиб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




📄Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси нашри "Ҳуқуқ" газетаси 9-сонида Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Зариповнинг “Болага бепарво бўлманг” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

➡️Батафсил:👇👇👇
https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм канали


⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси бўлим прокурорлари Ф.Гайбуллаев ва Д.Рахимовлар Кадастр агентлиги вилоят бошқармасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди. Бошқарма раҳбарияти ва ходимларга коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири, бу борада олиб борилаётган ишлар, қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий чоралар ҳақида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси бўлим бошлиги Д.Зарипов томонидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошкармасида коррупцияни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва келгусида амалга оширилиши лозим булган устувор вазифаларга багишланган йигилиш утказилди.

Йигилишда, бошкарма ва унинг куйи тизим ходимлари томонидан ножуя хатти-харакатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танкидий мухокама килинди.

Шунингдек, йигилишда коррупцияни олдини олишда комплаенс назорат хизматининг фаолияти танкид килиниб, коррупциявий омилларни бартараф этишда уларнинг масъулиятини ошириш вазифаси куйилди хамда коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири хакида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти орқали маълум қилинг.

Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

*************

Объединим усилия против коррупции!

Сообщите о случаях коррупции по телефону доверия “1161” или по телеграм-боту@bpantikoruz_botГенеральной прокуратуры Республики Узбекистан.

Ваше обращение будет рассмотрено в кратчайшие сроки в соответствии с законодательством.

Ваша безопасность будет полностью гарантирована.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами

Муҳтарама
аёллар!
Сизларни нафосат ва гўзаллик байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу азиз кунда сизларга мустаҳкам соғлик, баҳорий гўзаллик ва тўкис аёллик бахтини тилаймиз.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Султонов, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи К.Раджабов ҳамда вилоят ишчи гуруҳ масъуллар томонидан Қоракўл туманидаги Дарғали, Деҳқонобод ҳамда Маллаишейх маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Ўрганишда, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кучайтириш, қарорда кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳар бир соҳа ходими масъулият билан ёндашиб, тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаши юзасидан маҳалла еттилиги ҳамда туман ишчи гуруҳ аъзоларига қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!


⚡️ Бухоро вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Қ.Саломов томонидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида тизим ташкилотларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бошқарма ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан ножўя ҳатти - ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Бошқарма раҳбарияти ва ходимларга коррупциянинг мамлакат ривожига салбий таъсири, бу борада олиб борилаётган ишлар, қонун ҳужжатларида белгиланган қатъий чоралар ҳақида батафсил тушунтириш ва тавсиялар берилди.

https://t.me/Buxoro_viloyat_prokuraturasi

🌐 Бухоро вилоят прокуратурасининг расмий телеграм каналига аъзо бўлинг!



10 last posts shown.