🔴 🟦🟦🟦
❗️
ССВ: Давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатилади✅ Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси босқичма-босқич трансформация қилиниши натижасида аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда.
📋 Жумладан, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
давлат тиббиёт муассасаларида аҳолига узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида тегишли буйруғи қабул қилинди.
👨⚕️
Бу ҳақда вазирликнинг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Суннат Сафаров маълумот берди:🏥 — Ушбу буйруққа кўра, энди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий муассасаларидан ташқари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа қатор шифохоналарда асосий иш соатлари ҳамда ундан ташқари вақтда доимий тарзда муассасада мавжуд тиббий ташхислаш жиҳозларидан (МРТ, МСКТ, КТ) фойдаланган ҳолда, ўрнатилган тартиб асосида, туну кун тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилади.
🩺 Имтиёзли тоифадаги, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш талаб этиладиган беморларга
бюджет маблағлари ҳисобидан бепул, бошқа ҳолатларда эса
пуллик асосда тиббий хизмат кўрсатилиши белгиланди.
📌 Тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатишда иш ҳақи билан боғлиқ харажатлар, сарфланадиган дори-дармон, реагентлар, сарфлов воситалари бўйича барча чиқимлар пуллик хизмат ҳисобидан қопланади.
🧑🏻⚕️ Тиббиёт муассасалари раҳбарлари:
➡️
туну кун кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатига, уларни бевосита амалга оширувчи тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тўловлари ўз вақтида тўланишига;
➡️
тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилишига ҳамда
дори-дармон ва сарфлов воситалари узлуксиз таъминлаб борилишига;➡️ ташкил этиладиган
хизматлар рўйхатининг ташриф буюрувчилар учун кўриш қулай бўлган жойларда ҳавола этилишини ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида аҳолига етказилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.
🖥
Шунингдек, тиббий жиҳозларнинг соз ҳолатда сақланиши ва доимий техник жиҳатдан назоратдан ўтказилиши устидан мониторинг йўлга қўйилади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram