Андижонимиз қиёфаси кун сайин янгиланиб, мамлакатимизнинг энг гўзал ва обод ҳудудларидан бирига айланмоқда.
Халқимизнинг “Кўчат экиш, боғ яратиш, хайрли ва савобли иш” деган ибратли сўзларига амал қилган кўплаб юртдошларимиз кўчат экиш, ҳудудларни яшил маконга айлантиришдек хайрли ишда фаол иштирок этмоқдалар.
Айниқса, бугунги кунда кўчат экиш, ободонлаштириш ишлари Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳри ҳудудида қизғин олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда меҳнат жамоалари, маҳаллалар аҳолиси каттаю кичик иштирок этиб, ҳудудда яшил майдонлар ташкил этиш ишига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram