Агар ЎЗИНГИЗ УЧУН бўлса, муаммо йўқ!Энди
1 майдан бошлаб, сиз чет элдан Ўзбекистонга самолётда учиб келиб, “бу нарса ўзим учун” деб олиб кираётган кийим-кечак, телефон ёки маиший техника нархи
1000 доллардан ошмаслиги керак (илгари 2000 доллар эди). Шунингдек, поезд, автомобил ва почта орқали ҳам лимитлар камайтирилди.
“Халқ қийналади-ку”, дейишингиз мумкин. Кимга фойда, десангиз — гап шундаки:
– йиллар давомида “ўзим учун” деб кўрсатилган юклар, аслида бозорда сотиш учун олиб кирилаётган эди.
– ҳеч қандай бож ёки солиқ йўқ — лекин бу маҳсулотлар ички бозорда ҳалол ишлаётган, солиқ тўлаётган тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга ноқонуний рақобат туғдираётганди.
Хўш, давлат нима қиляпти?
Оддий қилиб айтганда — тартиб ўрнатяпти.
Ким ростдан ҳам ўз эҳтиёжи учун олиб кираётган бўлса — ҳеч қандай муаммо йўқ.
Лекин доимий равишда ноқонуний юк олиб кириб, сотув билан шуғулланаётганлар бўлса — унда расмийлаштириб, қонун бўйича ишлаши керак.
👉🏽 Булоқбошиликлар шу каналда бизга қўшилинг:
@buloqboshiliklar24