#Китоблар
ҲАЖ КИТОБИ (7-қисм)
Эҳромдаги кишининг тикилган кийим кийиши,
бошини ўраб қўйиши ва сочини олдириши
Эҳромдаги киши сочини хино билан бўяса, унга қон чиқариш вожиб. Чунки, хино – хушбўй нарса. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Хино ўсимлиги хушбўй нарсадир”, - деганлар.
Хинони бошининг барча қисмига суртганга иккита қон чиқариш вожиб бўлади – биттаси хушбўй қилгани ва биттаси бошини ўрагани учун.
Эҳромдаги киши сочини зайтун мойи билан мойласа, бир кун тўлиқ тикилган кийим кийса ёки бошини бир кун эртадан кечгача ўраб юрса, унга қон чиқариш вожиб. Лекин агар бир кундан озроқ шундай юрса, унга садақа қилиш вожиб бўлади.
Эҳромдаги киши сочи ёки соқолининг тўртдан бир қисмини олса, унга қон чиқариш вожиб.
Кесилган соч ёки соқол унинг тўртдан бир қисмидан озроқ бўлса, унга садақа қилиш вожиб.
Эҳромдаги киши гарданидаги барча тукни олса, қўлтиқлари остидаги туклардан ҳатто биттасини олса, қон чиқариш вожиб.
Бирор аъзодаги тукнинг озроқ қисмини олса, садақа вожиб.
Эҳромда бўла туриб мўйловидан бир қисмини олган одам олинган тукнинг миқдорига қараб, одил ҳукм баробарида, садақа чиқариши вожиб. Агарда у мўйловининг тўртдан бир қисмини олган бўлса, бир қўйнинг тўртдан бир қисмини садақа қилиш вожиб.
Эҳромда тирноқ олиш
Эҳромдаги киши баданидаги қон олдирадиган жойининг тукини олса, унга қон чиқариш вожиб.
Эҳромдаги киши бир ўринда туриб, ўзининг қўл ва оёқларидаги барча тирноқларни ёки уларнинг тўртдан бир қисмини олса ҳам, унинг қон чиқариши вожиб. Чунки тўртдан бир нарсанинг бутунлиги ўрнига ўтади.
Агар у тирноқларини тўртта жойда олган бўлса, унга тўртта қон чиқариш вожиб.
Эҳромдаги киши бешта тирноғидан озроғини олса – бир бошдан оладими ёки турли ерларидан оладими, фарқи йўқ – унга ҳар бир олинган тирноғи учун биттадан садақа вожиб бўлади.
Эҳромда ман этилган нарсаларнинг жамланиши
Эҳромдаги киши баданига атир сепса, тикилган кийим кийса ёки бир узрли сабаб туфайли сочини олдирса, “(уч кун) рўза тутиш ёки (олти мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин!” оятига асосан, у ўз ихтиёри билан хоҳласа, бир қўй сўяди, хоҳласа, уч соъ буғдой (таом) миқдорида олти нафар мискинга садақа қилади, хоҳласа уч кун рўза тутиб бериши ҳам мумкин.
Батафсил...
Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.