#Мақолалар
ИНСОН–ИМТИҲОН ДУНЁСИДА ТАЛАБАДИР
Аллоҳ таоло Ўзининг азалий ва илоҳий ҳикматига мувофиқ инсон зотини яратиб, уни борлиқдаги кўплаб мавжудодлардан азиз ва мукаррам қилди. Унга бошқа мавжудодларига бермаган кўплаб имкониятларни инъом этди. Бу ҳақда Қуръони каримда хабар бериб шундай деган:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا
“Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик”.[1]
Аллоҳ таоло Ўзи мукаррам қилган инсонга Ўзини танитишни ва уни ер юзида ўринбосар бўлишини ирода қилди. Унга ўзларидан бўлган пайғамбарлар юборди ва Китоблар нозил қилди. Ўтган барча пайғамбарлар инсонларни Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтиришга даъват қилдилар. Чунки иймон, кишини эзгу ва яхши амалларни қилишга ундаб, ёмон ва гуноҳ ишлардан қайтишлигида асосий омил вазифасини ўтайди.
Зеро, дунё ҳаёти барчаларимиз учун абадий қўним топадиган маскан эмас, балки вақтинчалик қароргоҳдир. Инсон бу ҳаётда яшар экан, унда туғилиш ва ўлим ёнма ён эканига гувоҳ бўлади. Бу эса, дунё ҳаётининг фонийлигидан дарак беради ва оқил инсонларни дунёда яшашликдан мақсад нима эканини мушоҳада қилишга ундайди. Меҳрибон Парвардигоримиз бизларга Ўзининг каломи орқали “дунёда яшашдан мақсад нима” экани ҳақидаги ҳақиқатни билдириб шундай деган:
الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا ۚ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ
“У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва ўта мағфиратлидир.”[2]
Аллоҳ таоло хабар берган ҳар бир нарса ҳақ ва амалга ошувчидир. Қиёмат ҳақида ваъдаси ҳақ ва у албатта бўлади. Ўзига итоат қилганларга Унинг ўзи кифоя қилиши, уларни саломат сақлаши ҳақидаги ваъдаси ҳақ ва у амалга ошувчидир. Охиратда, итоаткорларга эҳтиром ва осийларга надомат бўлиш ваъдаси ҳақ ва у амалга ошувчидир. Агар банда бу нарсаларни билиб, унга иймон келтирса, ўша кимсанинг қалбида яхшилик уруғлари барқ уриб, ёмонлик уруғлари қуриб бораверади. Яхшиликдан умидвор бўлиб, эзгу ишларни амалга оширади ва оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб, ёмонликлардан четда бўлади. Қалбнинг бундай сайқалланиши эса, киши иймонининг комиллик сари юксалаётганидан дарак беради.
Агар яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бўлмаганида эди, бу дунё ҳаётида ҳеч бир нарсанинг қадр қиммати қолмаган бўларди. Шунинг учун ҳам бу дунё, охиратимиз экинзори, эзгу ва яхши амаллар қилиш имкони ҳамда ёмонликларга пушаймон бўлиб тавба қиладиган вақтинчалик қўналғамиздир. Зеро, Аллоҳ таоло, инсониятга хитоб қилиб, фоний ҳаётга алданиб, боқий ҳаётни қўлдан бой бермасликни ва Унинг ваъдаси ҳақ эканини айтган:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ ۖ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا ۖوَلَا يَغُرَّنَّكُم بِاللَّهِ الْغَرُورُ
“Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бу дунё ҳаёти сизларни ғурурга кетказмасин. Сизларни ўта ғурурга кетказгувчи(яъни, Шайтон) Аллоҳ ҳақида алдаб қўймасин.”[3]
Аллоҳ таоло инсон табиатини покиза ва яхши нарсаларга нисбатан ором оладиган, хотиржам бўладиган, аксинча ёмон ва жирканч нарсалар хусусида қалби безовта бўладиган қилиб яратган. Ҳаттоки бу хусусият баъзи уй ҳайвонларида ҳам мавжуд. Мисол учун уйдаги мушукка қўлимиз билан гўшт берсак, у хотиржам, эркаланиб гўштни ейди. Аксинча уйдан гўштни ўғирлаб олган бўлса, тезроқ қочиш ва бекиниш пайида бўлади. Худди шунингдек инсон ҳам ҳалол юмуш билан машғул бўлса, гарчи ўша иши қанчалик қийин бўлмасин уни ташлаб кетмайди ва қилаётган ишидан қалби хотиржам бўлади.
Батафсил...
Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.