Бухорода маданий мерос объектлари реставрациясига 47 млрд сўмдан ошиқ пул ажратиладиБу ҳақида вилоят ҳокими Ботир Зарипов маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади. Унга кўра 8 та маданий мерос объектини реставрация қилиш учун 47 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилади.
Фармойиш 2025 йил 25 апрел куни эълон қилинган.
Давлат молиявий назорати инспекциясининг Бухоро вилояти бошқармаси (М.Абдиев) ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши ҳамда асоссиз ва ноқонуний харажатларнинг олдини олиниши устидан назорат ўрнатилишини таъминлайди.
Фармойиш иловасига кўра, "Аҳмаджон" карвонсаройига 5 млрд 610 млн сўм, Гавкушон мадрасасига 6 млрд 640 млн сўм, Мағоки Аттори масжидига 12 млрд 190 млн сўм, Садриддин Айний театрига 11 млрд 390 млн сўм ажратилади.
📱 @Bukhara - Бухородаги энг сўнгги хабарлар каналига аъзо бўлинг!