@BUGUNUZ™ - Official channel


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Tn-ehmS0CS8


"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Tn-ehmS0CS8
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Украинага босқин: 1071-кун | Украина 30 га яқин марказий осиёликни асир олди

Россия Одессанинг Қора денгиз портига, Николаев, Киев, Чернигов ва бошқа ҳудудларга ҳужумчи дрон билан ҳужум уюштирди.
Россиянинг Нижний Новгород вилоятида нефт омбори ёнмоқда.
AҚШ Давлат департаменти камида 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам харажатларини тўхтатди. Жумладан, Украинага ажратилаётган ҳарбий ёрдамни.
Путин Владимир Зеленский Украинанинг “қонуний президенти эмас”лигини иддао қилди.
Украина 30 яқин марказий осиёлик муҳожир асир олинганини хабар қилмоқда.
Исроил Мудофаа вазири: Исроил қўшинлари Суриянинг Ҳермон тоғида номаълум муддатга қолади.
Кремл пропагандаси мактаб дарсликларига жорий этилмоқда.


Икки юз кишига фириб берган автосалончилар қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман суди кўп сонли фуқароларни чув туширган автосалончиларга ҳукм ўқиди.

Kun.uz нашрининг суд ҳукмига таянган ҳолда ёзишича, жиноий гуруҳ жозибали рекламалар орқали ишсиз, тайинли даромади йўқ фуқароларни биргаликда даромад олишга қизиқтирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Италияда бош вазир Мелонига қарши тергов бошланди

Рим прокуратураси Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан қидирилаётган ливиялик дала қўмондонининг бадарға қилинишига оид иш бўйича Италия бош вазири Жоржа Мелони ва икки вазирга қарши тергов бошлади. Euronews хабарига кўра, тергов бошланганини Мелонининг ўзи эълон қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ




Жанубий Судандаги авиаҳалокат оқибатида 20 киши нобуд бўлди

Жанубий Суданда йўловчи учоғи қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, учоқ нефтчиларни олиб кетаётган бўлган ва мамлакат шимолидаги нефть конидан пойтахт Жубу томонга парвоз қилганидан кўп ўтмай қулаб тушган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Рақобат қўмитаси дори-дармон нархини асоссиз оширмасликка чақирди

Ўзбекистонда 1300 га яқин дорихона нархни асоссиз оширгани аниқланди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, бу ҳолатлар FAIR TECH ягона ахборот тизими орқали ўтказилган мониторингда юзага чиққан.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ




Ўзбекистон Туркиядан яна ҳарбий дрон сотиб олмоқчи

Туркиянинг TUSAŞ (Türk Havacılık ve Uzay Sanayii AŞ) давлат аэрокоинот ширкати тез орада Ўзбекистонга ANKA дронларини етказиб беришни бошлайди.

Мудофаа саноати янгиликларига ихтисослашган SavunmaSanayiST нашрининг хабар қилишича, бир двигателли ANKA дрони 30 соатгача учиш ва 350 килограмм фойдали юк кўтариш қувватига эга.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ


Аҳмад аш-Шараа Суриянинг янги президенти деб эълон қилинди

Суриялик исёнчилар лидери Аҳмад аш-Шараа “ўтиш даври ҳукумати” амалда бўлган пайтда мамлакатнинг янгги президенти ўлароқ эълон қилинди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали ва Яқин Шарқдаги бошқа оммавий ахборот воситалари хабар қилишди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ




📌 "Озодлик"нинг бугунги дастурида:

✅ Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича яна аксилрекорд қайд этди

✅ Хонадонлар томининг камида ярми қуёш панели билан қопланади

✅ АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик. Трампнинг фармони нимани англатади?

✅ Мансабдорлар етказган зарар 3,6 триллион сўмга етди

✅ Ўзбекистон учоқлари Россия ҳудудини айланиб учмоқда

✅ Путинга шикоят қилган қирғизистонлик муҳожир Россиядан чиқариб юборилади

✅ Сербия бош вазири норозилик манзарасида истеъфога чиқди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҚШдаги ўзбекларга нима бўлади?

АҚШ миграция хизмати - ICE марказий осиёлик муҳожирларни йўл қоидасини бузиш, полициядан қочиш каби ҳуқуқбузарликлар учун депортация қилмоқда.

АҚШ-Мексика чегарасида ёш болалари билан уввос солиб ўтирган аёллар ва ночор оилалар йиғилмоқда.

Америкадан ноқонуний муҳожирни олиб учган 2 ҳарбий учоққа қисқа муддат Колумбияга қўнишга рухсат берилмади. АҚШ ва Колумбия савдо уруши ёқасидан қайтди.

Бунинг ҳаммаси, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 20 январ куни қасамёд қилганидан ҳеч қанча ўтмай бошланди.

Америкага тирикчилик учун ёки бошпана излаб, ҳатто ўлимдан қочиб борган муҳожирлар, шу жумладан ўзбеклар учун имконият эшиклари қарийб ёпилди.

Энди бу ўзбекларга нима бўлади? Уларни нима кутади?

Бу ҳақда бугун АҚШда яшаётган собиқ ҳарбий ва жамоатчили фаол Ўткир Раҳматуллаев, Канадада яшаётган ўзбекистонлик журналист ва юрист Бахтиёр Шоҳназар ҳамда Мексика орқали Америкага борган ўзбекистонлик фаол Рустам Карим билан суҳбатлашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Россияда автобус ҳайдовчиларига алданган ўзбеклар

Москвадан Тошкентга кетаётган ўнлаб ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиларига алданганидан шикоят қилишмоқда. Муҳожирларнинг айтишича, ҳайдовчилар ярим йўлда келишилган йўлкира нархни кўтаришган, бундан норози бўлганларни эса полицияга топширишган ва урушга юбориш билан қўрқитишган.

“Мигрант Медиа” лойиҳаси ҳайдовчилардан бири билан боғланди. Унинг айтишича, йўловчилар билан келишилган нарх кўтарилмаган ва ҳеч кимни қўрқитишмаган. Аммо муҳожирлар юборган видеолардан бирида мигрантлардан бири йўлкира нархи кўтарилганидан норози бўлаётганини кўриш мумкин.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @мигрантмедиа_рферл Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Украинага босқин: 1070-кун | Uzbekistan Airways учоқлари Россия ва Беларус ҳудудини четлаб ўтади

20 январдан Uzbekistan Airways учоқлари Европага Россия ва Беларус ҳудудини четлаб парвоз қилмоқда.
Сешанбага ўтар кечаси Россиянинг дронлари Харков ва унинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди.
Сербия бош вазири Милош Вучевич 28 январ куни истеъфога чиқишини эълон қилди.
Европа Иттифоқи 2012 йилда Сурияга қарши киритилган санкцияларни юмшатиш режаси бўйича келишувга эришди.
Украинада собиқ президент Виктор Янукович ноёб автомобиллари коллекцияси дрон қулаши оқибатида ёниб кетди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


АҚШдаги ўзбекларга нима бўлади?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KnDgeaykFt4
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

АҚШ миграция хизмати - ICE марказий осиёлик муҳожирларни йўл қоидасини бузиш, полициядан қочиш каби ҳуқуқбузарликлар учун депортация қилмоқда.

АҚШ-Мексика чегарасида ёш болалари билан уввос солиб ўтирган аёллар ва ночор оилалар йиғилмоқда.

Америкадан ноқонуний муҳожирни олиб учган 2 ҳарбий учоққа қисқа муддат Колумбияга қўнишга рухсат берилмади. АҚШ ва Колумбия савдо уруши ёқасидан қайтди.

Бунинг ҳаммаси, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп 20 январ куни қасамёд қилганидан ҳеч қанча ўтмай бошланди.

Америкага тирикчилик учун ёки бошпана излаб, ҳатто ўлимдан қочиб борган муҳожирлар, шу жумладан ўзбеклар учун имконият эшиклари қарийб ёпилди.

Энди бу ўзбекларга нима бўлади? Уларни нима кутади?

Бу ҳақда бугун АҚШда яшаётган собиқ ҳарбий ва жамоатчили фаол Ўткир Раҳматуллаев, Канадада яшаётган ўзбекистонлик журналист ва юрист Бахтиёр Шоҳназар ҳамда Мексика орқали Америкага борган ўзбекистонлик фаол Рустам Карим билан суҳбатлашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқоннинг бепул таксилари

Қўқон шаҳрида кўплаб ҳайдовчилар йўловчиларни бепул ўз манзилларига етказиб қўяди.

Бунинг учун “Йўлма-йўл Қўқон” телеграм гуруҳи ташкил этилган. Бу телеграмм каналнинг 25 мингдан ортиқ аъзолари бор. Уларнинг аксарияти кўнгилли - волонтёрлар. Улар гуруҳ орқали ўзи бораётган манзилга йўловчи бўлса, хабарлашиб йўл-йўлакай олиб кетади.

Шаҳбоз Шукуржонов лойиҳа асосчиси. У - бу телеграм гуруҳини 2023 йил, декабр ойида кўнгилли дўстлари билан бирга ташкил қилган. Унинг айтишича, “Йўлма-йўл Қўқон” телеграм гуруҳини ҳозирда “админлар жамоаси” бошқариб боради.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories


📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅ Ғайрат Дўстов иши ва Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон"и ҳақида саволлар

✅ Қизини калтаклаб ўлдирган ота тўққиз йилга қамалди

✅ МБ валюта курси кескин тебранишига “асос кўрмаяпти”

✅ Манипуляцияда айбланган дон корхоналари жаримага тортилди

✅ Саида Мирзиёева ЖСТга аъзолик юзасидан ахборот берди

✅ Тошкент метросида йўловчи сони юз миллионга кўпайди

✅ Польшада Освенцим қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди

✅ Ўзбек-қозоқ чегарасидаги "Довут ота" ўтказиш маскани уч ойга ёпилади

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
UzAuto - Мирзиёев тугатолмаган монополия

Ўзбекистон пост-совет маконидаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчи давлат бўлишига қарамай мамлакат аҳолиси автомобилларни асл нархидан қимматга ҳарид қилишда давом этмоқда.

Бундан ташқари мижозлар машина пулини олдиндан тўлаб, ойлаб кутади.

Монополист “UzAuto Motors” хорижлик мутахассис раҳбарлиги остида ҳам амалда бирор ижобий натижага эришгани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

20 last posts shown.