«Оналар боғи» ва «Яшил боғ» ташкил этилди
Учқўрғон туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида янги «Оналар боғи» ташкил этилди. Бу боғда кўчат экиш ишлари туман ҳокими, хотин-қизлар фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кўнгилли аҳоли вакилларининг фаол иштирокида амалга оширилди. Катта жамоа биргаликда экилган майдонга мевали ва манзалари кўчатларини қададилар.
Муассасанинг 50 сотих майдонида “Яшил боғ” ҳам ташкил этилди. Ушбу боғда ҳар бир кўчатни парвариш қилиш, ёғингарчилик ва экологияни муҳофаза қилишга доир зарур тавсиялар берилди. Бунинг учун ҳар бир кўчат учун махсус масъуллар тайинланди ва уларга ўрганиш, суғориш ва парвариш қилиш борасида муфассал йўриқлар берилди. Жамоатчиликка ушбу ишларнинг экологик аҳамияти, атроф муҳитни яхшилашга қаратилган қадамлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
«Оналар боғи» ва «Яшил боғ» барча аҳоли ва хусусан, ёшлар учун табиатни муҳофаза қилиш ва унга ғамхўрлик қилиш ҳиссини уйғотишда муҳим ўрин тутади.
@bugunuchqorgon