Бугун Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Президентимиз ташаббуси билан янги тизим жорий қилинди. Унга кўра, ҳар бир маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “камбағал оилалар портрети” ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилди.
Бу борада ҳамма шаҳар ва туманда ҳам аҳвол яхши эмас. Таҳлиллар бир ҳил тизим, шароит ва имконият яратиб берилишига қарамай масалани ичига чуқурроқ кирмаган масъулиятсиз раҳбарлар сабаб айрим маҳаллаларнинг камбағаллик даражаси юқорилигича қолаётганини кўрсатмоқда.
Вилоят ҳокими ўзгаришлар сезилмаётган ана шундай оғир ҳудудлар — Боёвут тумани А.Навоий маҳалласи ва Гулистон тумани Мустақиллик маҳалласига бориб, камбағал оилалар хонадонини ўрганди. «Маҳалла еттилиги» ҳамда бириктирилган масъулларнинг ахборотини эшитди. Уларнинг фаолияти сустлиги бўйича эътироз билдирилди. Бундан буён назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экан, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Уни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслиги айтилди. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашиб, “оёққа туриши”га кўмаклашишда янги вазифалар белгилаб берилди.
Аҳолини даромадли қилиш мезонларидан энг асосийси вилоятимиз шароитида, бу - ер эканлиги, энг аввало, томорқага муносабат ўзгариб, одамларни ундан фойдаланиш кўникмаси юксалмас экан, кутилган самарага эришиб бўлмаслиги таъкидланди.
Вилоят ҳокими, шунингдек, "Боёвутлик Ҳумоюн" фермер хўжалиги пахта далаларидаги терим жараёнларини кўздан кечирди. Теримчиларга совғалар топширилди.
Sirdaryo.uz |
Telegram |
Facebook |
Instagram