Boxing Uzbekistan

@boxinguzbekistan Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали
https://t.me/joinchat/AAAAAEb2LRVumts2IIvmjQ
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
not specified
Added to index
20.03.2019 21:44
advertising
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
8 904
members
~5.1k
avg post reach
~73.9k
daily reach
~16
posts per day
57.8%
ERR %
38.26
citation index
Forwards & channel mentions
222 mentions of channel
25 post mentions
224 forwards
Xabardor | Sport
16 Sep, 12:34
31 Aug, 12:15
27 Aug, 14:46
FURQATLIKLAR NEWS
26 Aug, 15:48
19 Aug, 13:01
16 Aug, 07:29
Lola Rakhmanbaeva
4 Aug, 12:49
Lola Rakhmanbaeva
29 Jul, 07:37
Channels quoted by @boxinguzbekistan
OlympicUz
14 Aug, 19:42
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 12:27
Расман: Жаҳон чемпионати совриндорларига қанчадан мукофот пули берилиши маълум қилинди

Халқаро бокс федерацияси (AIBA) Сербияда ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди.

Ташкилот жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион доллар ажратган. Унга кўра совриндорлар қуйидагича пул мукофотларига эга бўлишади:

Олтин медаль: 100 минг АҚШ доллари
Кумуш медаль: 50 минг АҚШ доллари
Бронза медаль: 25 минг АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 26 октябрь - 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 08:00
🎁Бекжон Юсуповни табриклаймиз!

Бугун AIBA ҳаками, Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари, бир қатор нуфузли халқаро мусобақаларда ҳакам сифатида фаолият олиб борган ҳамюртимиз Бекжон Юсуповнинг туғилган куни.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек бокси ҳакамлари ичида энг тажрибали мутахассислардан бири бўлган Бекжон Юсуповни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.

У кишига соғлик-саломатлик, ўзи истаган барча орзу-истакларига етиб юришини тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 06:31
Боксчиларимиз ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик боксчилар 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтказиладиган ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари бугун Москага йўл олишди.

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда учиб кетди:

Эркаклар:

-49 кг: Абдумажид Маннопов
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-56 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Мужибилло Турсунов
-69 кг: Билол Мирзараҳимов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-81 кг: Шоҳрух Рустамов
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
+91 кг: Лазиз Муллажонов


Қизлар:

-51 кг: Азиза Ёқубова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Мураббийлар: Уйғун Сиддиқов, Элшод Расулов, Алишер Тўйчиев

Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 06:31
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 06:31
Boxing Uzbekistan 16 Sep, 06:31
🇺🇿✈️Боксчиларимиз ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Boxing Uzbekistan 15 Sep, 07:20
🎁Фаррух Қиличевни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси, бир қатор совриндор боксчилар мураббийи Фаррух Қиличев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Истеъдодли мураббийимиз бугун 36 ёшга қадам қўйди.

Маълумот учун, Фаррух Қиличев Дилшодбек Рўзметов, Жаҳонгир Раҳмонов, Тимур Эргашев, Шавкат Болтаев ва бошқа бир қатор ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг мураббийи ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Фаррух Қиличевни бугунги туғилган куни билан муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, келажакда кўплаб совриндор шогирдлар тарбиялаб беришларини тилаб қоламиз!

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 14:11
Ёш боксчиларимиз Краснодардаги халқаро турнирга жўнаб кетишди

15-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XII халқаро турнир ўтказилади.

17-18 ёшли чарм қўлқоп усталари ўртасида ташкил этиладиган мазкур турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишади.

Боксчиларимиз бугун мусобақада қатнашиш учун Краснодарга жўнаб кетишди.

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Иброҳим Ишжонов
-57 кг: Мадияр Данияров
-64 кг: Ғофуржон Тохиров
-75 кг: Азизбек Тожиев
+92 кг: Али Нуранов

Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Умрбек Мадраҳимов.

Ҳамюртимиз Шерзод Аҳмедов мусобақа давомида ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 08:41
МДҲ ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимиз тақдирланди

Кеча оқшом МДҲ ўйинларида муваффақиятли тарзда қатнашган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Музаффар спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу мусобақада совриндор бўлган спортчиларни пул мукофотини билан тақдирлади.

Унга кўра спортчиларимиз қуйидагича тақдирланишди:

Олтин медаль - 25 миллион сўм

Кумуш медаль - 15 миллион сўм

Бронза медаль - 10 миллион сўм

Мураббийлар - 12 500 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида боксчи йигитларимиз 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза), қизларимиз эса 11 та (3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза) медалларни Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 14 Sep, 06:00
🎁Муроджон Мамадалиевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Маълумот учун, Муроджон Мамадалиев 1979 йилнинг 14 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон бокс федерациясида самарали фаолият олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Муроджон Юлчиевични бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. У кишига илк навбатда соғлиқ-саломатлик, ишларида эса муваффақиятлар, тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан, Ўзбекистон бокс федерацияси жамоаси

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more
Boxing Uzbekistan 13 Sep, 14:26
Ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига Бухоро мезбонлик қилади

Шу йилнинг 10-17 октябрь кунлари Бухорода ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Баҳсларда юртимизнинг турли ҳудудларидан 2004-2005 йилларда туғилган ёш чарм қўлқоп усталари мезбонлик қилади. Баҳсларда 350 нафардан ортиқ боксчилар медаллар учун курашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Read more