😲БАҚИРОҚ ОНАЛАР!
Ўйлашимча фарзандини жазолаш, хато қилса
дўнғиллаб (сасиб бериш), бақириш бўйича биз ўзбек оналари NUMBER ONE чемпион булсак керак. Аммо ўзгаришимиз керак.
Секин секин ўзимизни ислох килишимиз зарур Ин шаа Аллох.
Одатда болаларимиз хато қилса нима киламиз? “Жиннимисан?", "сани эсинг жойидами?"
"ман санга нима
дегандим?", "неччи мартта айтганман?"
Таниш сўзлар тўғрими?
Яна камига жим турса "гапир нега жим турибсан?"деб уршамиз.
Хотиржам она бўлиш, ғазабни енгиш жуда қийин тушунаман. Ўзим хам хозир шу кураш ичидаман. Лекин онамиз. Фарзандлар эса бизга Аллохдан омонат. Омонатни жавобини берадиган кун борлигини унутмайлик☝️
Бола хато қилган вақтда унга ётиғи билан хатони кўрсатиш, тушунтириш. Насихат килмоқчи
бўлсак олдимизга ўтказиб, пайтини топиб, бир оз эркалаб насихат қилиш яхши натижа кўрсатади😊
Масалан дейлик бола бўлар бўлмас чет эл қўшиқларини "рок, поп, реп" эшитишга
ўрганиб қоляпти. Биз унга эшитма деб “запрет” қўйсак бола онасини олдида
"чакаги ўчсин" деб эшитмас балки. Лекин онаси йуғида билганини қилади.
Бақириб чинқириб, жахл қилиб, ғазабланиб
болани ёмон одатини йўқотмоқчи
булишимиз бу албатта энг осон йул. Лекин она-бола ўртасида совуқлик пайдо булишига сабаб бўлади.
Босиқлик ва сабр билан, қилаётган ишини зарарли оқибатларини мисоллар билан келтириб тушунтириш бола учун таъсирли булади.
❗️БАЪЗИЛАРИМИЗ ХАДДАН ТАШҚАРИ АСАБИЙ ВА САБРСИЗМИЗ ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА НИСБАТАН.
Биз кўпинча болаларимизга кўрсатгич бармогимизни кўтариб жахл охангида
тушунтирамиз. Болага эса бу кўрсатгич
бармоқ худди қуролдек куринади🔫. Бола билан гаплашганда хатти харакатларимиз жуда мухим.
Улашинг✅
✅
@bola_tarbiyasi_asosi