🧑🔬📊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази автотранспорт воситалари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44%га қисқарганини қайд
этмоқда. Иккиламчи бозорда йиллик қисқариш икки бараварга етган.
Лекин бу билан иккиламчи автомобиль савдоси қисқараяпти, деган алдамчи хулоса қилиш керакмас. Чунки де-факто сотилаётган автомашиналарнинг ҳар иккитасидан бири “бош ишончнома” ёки халқ тилида айтганда “ишончнома” орқали расмийлаштириб
берилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида автотранспорт воситасини сотиб олиш осон эмаслиги барчамизга маълум. Халқнинг аксарият қисмининг сотиб олишга қурби етадиган енгил автомобил моделлари ягона ишлаб чиқарувчи (йиғувчи) томонидан сотувга чиқарилган даврда шундай бўлиши табиий.
Иқтисодчи Отабек Бакиров таъкидлаганидек ҳақиқатда сотилаётган автомобилларнинг аксар қисми тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар орқали фойдаланилади. Бунга асосий сабаблар автомобилни расмийлаштириш харажатларининг қимматлиги.
📃 Бизда яна битта муаммо бор, янги автомобил учун шартномалар очилганда пули бўлсин бўлмасин кўпчилик шартнома олишга ҳаракат қилади. Шартномани олишга олдик, пулини қандай тўлаймиз? Албатта, ё қарз кўтарамиз ёки шу шартномани Валига “сотамиз”, халқимиз орасида бу йўлдан кўп фойдаланишади.
🚘 Энди автомобил чиққанда яна муаммолар билан рўбарў бўламиз. Биринчи дилер шартномани шартномада кўрсатилган шахсга расмийлаштириб беради, ундан кейин “шартнома пулини мен тўладим, нима бўлса ҳам виждонли киши бўлсин-да, машинани номимга олгунимча ўлиб-нетиб қолмасин”, деган хаёлда юрган Валига расмийлаштириб бериш керак. Бу икки ҳисса харажат дегани.
✅ Шу ерда харидорларга нафи тегадиган, амалда кўп ҳам фойдаланилмайдиган тартиб-таомил орқали масалага ҳам қонуний ҳам қулай ечим топиш мумкин.
Юқорида айтилганидек, Алига шартнома чиқди, лекин тўлашга пули йўқ. Валида пул бор, бироқ шартнома йўқ. Шу иккаласи маслаҳатни пишириб шартномадан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни Алидан Валига ўтказишлари имконияти мавжуд. Бунинг учун аввало шартнома қийматини тўлиқ тўлаш, шундан сўнг Алининг шартномадаги барча ҳуқуқларини Валига ўтказиш тўғрисида ёзма шаклда шартнома тузишлари керак бўлади.
❗️Эртага машина чиққанда дилер машинани Валига беришдан бош тортиши,
“шартномани Али тузганди, машинани сизга бермаймиз” дейиши мумкинми? Албатта, мумкин. Бироқ бундай йўл тутиш ноқонуний бўлади. Сабаби Али шартномадан келиб чиқадиган пул мажбуриятларини тўлиқ бажарди, шунга асосан Али ўзининг машинани дилердан талаб қилиш ҳуқуқини Валига ўтказди. Бу шаклда ҳуқуқларни Валига бериш учун дилернинг розилиги талаб қилинмайди.
📌 Шу ерда битта муҳим жиҳатга эътибор бериш керак: Бу тоифадаги шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш учун амалдаги қонунчиликда ёки шартноманинг ўзида
чеклов бўлмасдиги шарт. Шу йилнинг 22 ноябрида берилган шартномаларда бундай шарт йўқ, қонунчиликда ҳам бундай чекловлар мавжуд эмас. Бу хабаримиздан кейин киритиб қўйишмаса, албатта.
🤞 Машина учун шартнома чиқишини пойлайдиган, Алининг шартномаси Валига сотиладиган замонлардан ҳам албатта ўтамиз. Ўша замонларда машина сотиладиган электрон платформа ишламаса нималар қилиш керак деган лайфҳаклар бўлмайди.
Адвокат Абдумажид Норқулов
Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot