Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миср шоколади
Нархи: 10$

(Дубаиникидан қолишмиди. Жудаям маззали, барчамизга маъқул келди)

@hadiyyaadmin2


Салат под шуба: Бинту Хабиб талқинида 🤭

20 кишилик рецепт:
5-6 та лавлаги
6 та тухум
3 та сабзи
3 та картошка
Мен гўшт солмадим, уйдагилар гўштли овқат бўлганига гўштсиз буюртма қилишди.
Кетма кетликда рулон стречга солиб рулет қилиб ўрайсиз. Музлатгичга 2-3 соатга қўясиз.

Майонез:
6 та тухумни чала пишириб яхшилаб совутиб оласиз. Совутмай қилсангиз майонез суюқ бўлиб қолади.
1 та лимон суви.
150-200 гр зайтун ёғи. Барчасини солиб блендир қиласиз. Табга кўра туз приправа, саримсоқ солишингиз хам мумкин.
Ўралиши 🍥.

Ёқимли иштаҳа Хабибатийларим 😊


Бугун бизда меҳмондорчилик, менга салат тушганди. Майонезниҳам ўзим тайёрладим. Рецепт берайми?


Бу дунё йўқлик оламидир. Бор деб билганларингиз ҳам, йўқ деб билганларингиз ҳам аслида йўқдир.


Агар сен бир йигитда:
• Покизаликни
• Хушбичимликни
• Садоқатни
• Ахлоқни
• Истеъдодни кўрсанг, билки, унинг ортида матонатли она бор!

© Доктор Муҳаммад Ротиб Ан-Наблусий


Бахт дегани қўлимизда бўлганида жуда кичик туюлади, аммо кўлимиздан чиқиб кетса, унинг қанча-лик улкан эканини англаб етамиз.

Агар фақат бахтли бўлишгина мақсад қилиб олин-са, бунга эришиш мумкин. Лекин одамлар кўпинча бошқалардан бахтлироқ бўлишни исташади, бунинг
эса деярли иложи йўк. Чунки бизга ўзгаларнинг бахти кўпроқ бўлиб кўринади.

Шунинг учун хам асл бахт бахтлиларга эмас, бахтнинг қадрига етадиганларга
ярашади.


Битта китобни ўн марта ўқиш — ўнта китобни бир мартадан ўқишдан кўра фойдалироқдир.

© Аббос Маҳмуд Аққод, мисрлик машҳур шоир, ёзувчи


Тиниб тинчимас қизлар билан аудиториямиз учун бепул бир лойиҳага қўл урдик ☺️


📜Робиъ ибн Хасийм раҳимаҳуллоҳ шогирдларига: "Дард нима, даво нима ва шифо нима эканини биласизларми?", деди.
Улар: "Йўқ", деб жавоб беришди.
У зот: "Дард гуноҳлар, даво эса истиғфор(айтиш)дир. Шифо бўлса, тавба қилиш ва у гуноҳларга асло қайтмасликдир" деди.


Совриндорларнинг китобларини почтага топшириб келдим.

Лекин жуда ҳайратдаман! Сиз сотиб олмадингиз ютиб олдингиз ахир! Лавз қилганим учун майли деб бир дона одам қўшгангаҳам китоб юборяпман. Админга бошқа ёзманг илтимос! Китоблар етиб борса қўнғироқ қилишади.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тасбеҳли узуклар 💍
Аёллар учун 17-20
Эркаклар учун 18-22 ўлчамлари бор.
Тоза кумуш ✔️

Нарҳи 300.000 сўм
@bintuxabib_admin га ёзсангиз, эртага етказиб берамиз.

1.3k 0 37 10 29

Хулоса

Бир яхши нарсани кўрганда кўзингиз тегмаслиги учун ҳам «Машааллоҳ», дейиш керак.
Маъноси: «Аллоҳнинг иродаси», «Аллоҳнинг хоҳлагани».

Яна фарзандлик бўлсак, турмуш ўртоғим хеч кимга кўрсатмаймиз, фақат каттароқ бўлганида кўришади деб туриб олганлар. Шу боисидан ҳам фарзандларимни жойламайман.

Ота онанинг кўзи тегиши бор гап. Ўзимиз ҳам болаларга узоқ тикилмаймиз. Муҳаббатимиз ошиб кетса бошқа ишга чалғишга уринамиз.

Бошқаларнинг фарзандларигаҳам қарамайман. Узоқ тикилмайман. МашаАллоҳ дейиш билан кифояланаман. Ортиқча саволлар бермайман:

Неча ойлик?
Сут ичадими?
Қанча ухлайди?
Оғир босиқми? Ва х.к

Сиз ҳам бу саволларга жавоб бермасликка хақлисиз!
Фарзанд гул каби, уни асраб авайланг. Ёмон кўзлардан Роббим барчамизни асрасин🤲🏻


Болаларимни туғруқхонадалик вақтидан шовқинга ўргатаман. Эшикларни очиб, ёки олдида табиий гапираман пичирламай.

Уйга қайтганимизда ҳовлига тоза ҳавога олиб чиқиб, устини тўр билан ёпиб қўярдим. 3 соатлаб миқ этмай ухлар эди.
Болажоним соғлом табиий она сутига тўйиб катта бўлаётган эди.

Ухлаётган боламнинг тепасига келиб вой шовқиндаҳам ухлар экана? Ҳалиям ухлаяпти дейдиганлар йўқ эмасди.

Шундан кейин 7 ойликкача туни билан безовталаниб 30 дақиқа ухлаб уйғониб оладиган бўлди. Ҳазмда ҳам қийналиб қолди. Обормаган шифокоримиз қолмади. Охири сабаби она сутидан эканлигини аниқлашди. Сутдан ҳам махрум бўлди🥹


Иккинчи фарзандим Муҳаммад туғилганида сочлари жуда қалин ва қора эди.

Кўрган борки сочини гапирар, бошкийим кийдирсак ҳам сочлари чиқиб турарди. 7 кун ичида сочини олиб ташладик.

Лекин… келаси сафар ундан ҳам қалин бўлиб ўсди.
Жамоат жойларига борсак Муҳаммад ўйин қилиб бош кийимини ечса “вуй буни сочини” деб гапиришар эди.

Ёзнинг чилласида ҳам бош кийим кийгазардик. Биласиз чақалоқларнинг 90% да соч кам бўлади.

Каттароқ бўлганда ҳам бу гап сўзлар тугамади.

Фарзандимнинг сочига икки дона оқ тушди, рангиҳам ўзгарди.

Шифокорга олиб бордик. Қон таҳлиллари топширдик ҳаммаси яхши чиқди. Лекин ҳали ҳануз сочларини тинч қўйишмайди. Баъзида яхшиям шу оқ тушди шуни кўриб ҳам индашмас балки дейман. Лекин 10 тага яқинлашиб қолди оқ сочлари…


Мен ўз ҳаётимда фарзандим билан бўлган воқеани айтиб бермоқчиман…


Assalamu aleykum
Nazar insoni qabrga tuyani qozonga tiqadi dywadiku rostanam kop isbotini korganmna


Баъзи тоифалар, хусусан, замонамиз моддапараслари кўз тегиши деган нарсани умуман инкор қиладилар. Улар бу гапни бидъат-хурофат, қолоқлик ва жаҳолат, деб атайдилар. Аммо барча элат ва миллатларнинг оқиллари кўз тегишини инкор қилмайдилар. Биз мусулмонларга бу ҳақдаги билим шариатимиз таълимотларидир. Ана ўша нарсалардан баъзиларини ҳозир ўрганмоқчи бўлиб турибмиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар».

Агар кўпчилик оддий ҳолатда бўлса ҳам баъзи кишилар одатдан ташқари руҳий қувватга эга бўладилар. Оқил инсон руҳий таъсирни ҳеч инкор қилмайди. Бу оддий ҳақиқатдир. Ўзи уяладиган одамни унга назар солиб турганини кўрган шахснинг юзи ўз-ўзидан қизара бошлайди. Ўзи қўрқадиган одамнинг унга тикилиб турганини сезган одамнинг юзи ўз-ўзидан оқариб кетади. Ўша пайтда таъсирланган одамнинг эс-хуши йўқолиб, қуввати кетиб оёғи қалтираб қолишига нима дейсиз?Шундоқ ишларни бўлиши учун фақат жисм жисмга тегиши ёки яқиндан тикилиб қараш шарт эмас. Балки, кўзи тегадиган шахс кўр бўлиши ҳам мумкин. Унга бир кишини васф қилингада ундаги ҳасад руҳи ёмонлик ила қўзиса мазкур кишига кўзи тегиши мумкин.


Кеча инстаграмда назар ҳақида суҳбатлашишимизни айтган эдим. Хўш назар ҳақида нималар биласиз?


#Тавсия китоб

20 last posts shown.