Югуриб ҳам етиб бўлмайди.
Ўзбекистон таълимга етарлича ақлли, алоқадор одамларни олиб келмас экан, биз дунё таълим бозорида жуда орқада қолади. Бунга биринчи сабаб биз ҳали ҳам эски методикалар, дастурлар билан дарс ўтишга мажбур бўлмоқдамиз.
Масалан, хусусий университетларда ҳам диншунослик, тарих деган фанлар мажбурий тарзда ўтилишининг ўзи кулгили, яна бу фанлардан китоб етишмаяпти деб лицензия беришни рад қилиши одамнинг асабини бузади.
Ҳозирги рақамли дунёда ҳар куни жуда катта миқдорда маълумот яратилади, кўчирилади ва истеъмол қилинади. 2024 йилда дунё бўйлаб ҳар куни тахминан 402 миллион терабайт маълумот яратилиши қайд этилмоқда, бу йилига 147 зеттабайтни ташкил қилади. Бу ўсиш рақамли воситаларнинг оммавийлашуви ва интернетдан кенг фойдаланиш билан боғлиқ. Умуман олганда, глобал маълумот ҳажми ҳар 3-4 йилда икки баробарга ошмоқда ва 2025 йилга келиб 181 зеттабайтга етказилиши кутилаяпти.
Бундан 200 йил олдин глобал маълумотнинг икки баробарга ўсиши учун 100 йил вақт керак бўлган. Ҳозир эса 2-3 йил етарли.
Маълумот ҳажмининг бундай катта ўсиши интернет фойдаланувчилари сонининг ортгани, смартфонлардан фойдаланишнинг кўпайиши, ижтимоий медиа платформаларида фаолият ва электрон тижоратнинг ўсиши билан изоҳланади. Масалан, ҳар бир минутда WhatsApp орқали 41 миллиондан ортиқ хабарлар юборилади, Instagram фойдаланувчилари кунига 15 миллиард тасвир ва видео яратади.
Бу тенденция жаҳон миқёсида рақамли маълумотларни бошқариш ва сақлашга бўлган талабни ошираётган муҳим жараённи акс эттиради.
Биз эса ҳали ҳам диншунослик китоби йўқ деб таълимга тўсқинлик қилиб юрибмиз. Бу одамларнинг мақсади таълим бериш эмас, аҳолини саводсиз қилиш деган хаёлга бориб қоляпман охирги пайтларда.
@bektoshkhatamov