Дижитал минимализм.
“Дижитал минимализм: шовқин ҳаётдаги диққатли ҳаётни танлаш” (Digital Minimalism: Choosing a Focused Life in a Noisy World) китобини АҚШлик ёзувчи ва компьютер илми профессори Кал Ньюпорт китобини ўқимоқдаман. Китоб 2019 йилда чоп этилган бўлиб, унда ёзувчи замонавий технологиялар, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва смартфонлар ҳаётимизга қандай таъсир қилаётганини ўрганади ҳамда уларни бошқаришга оид маслаҳатлар беради.
Ўзи бу китобни @profiuniversity кутубхонасидан олиб турдим, дастлаб ўқисамми ўқимасамми деган хаёл ўтди, лекин охирги кунларда ҳаётимда бир нарса эътиборимни тортди ижтимоий тармоқда узоқ қолиб кетмоқдаман, баъзан умуман кераксиз нарсаларга ўзим хоҳламаган ҳолатда вақт сарфлаб қўймоқдаман.
Китобни ўқимасам бўлмаслигини тушуниб етдим ва секин-аста смартфонимни тозалашни бошладим. Китоб ўқишни бошлаганимда телефонимда 72 та илова бор эди, ҳозир 31 та қолди, ҳали китобни ўқишда давом этмоқдаман.
Кал Ньюпорт “дижитал минимализм” концепциясини илгари суради, яъни инсонларга ҳақиқатдан керакли ва фойдали бўлган технологиялардан оқилона фойдаланишни таклиф этади. Бу ёндашув доирасида у бир қанча амалиётларни таклиф қилади, жумладан:
1. Технология детокси — биринчи навбатда инсонлар ўзларига кўп вақт талаб этадиган дастурлардан танаффус олишни ва кейинчалик улардан самарали фойдаланиш йўлларини белгилашни таклиф қилади.
2. Оқилона танлаш — фақат фойдали ва муҳим вазифалар учун керакли технологияларни танлашни ҳамда уларни қандай қўллаш режасини ишлаб чиқишни маслаҳат беради.
3. Гўзаллик ва нафосатга эътибор бериш — ҳаётни нафақат технология билан тўлдириш, балки шахсий ривожланиш, ижодкорлик, спорт ёки кундалик оддий нарсалар орқали бадавлат қилишга чақиради.
Китобда Ньюпорт дижитал минимализм орқали инсонларнинг ҳаётидаги стресс, диққатни йўқотиш ва ишончсизлик муаммоларини камайтириш мумкинлигини таъкидлайди. Ушбу концепция замонавий инсонларга ўз ҳаётида ҳақиқатдан ҳам муҳим бўлган нарсаларга диққатини қаратиш ва технологик чалғитувлардан халос бўлиш имконини беради.
Ҳаётингизда ростан ҳам сиз учун қадрли бўлган инсонлар бўлса, уларга вақт ажратинг, улар ҳар қандай ижтимоий тармоқдан муҳимроқ аслида.
@bektoshkhatamov