BBC News O’zbek


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari - Internetda - bbc.com/uzbek YouTube https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бу қизиқ: Ўзини дори билан даволовчи гориллалар ҳақида эшитганмисиз? Уларнинг билими бизга тиббиётда ёрдам бериши мумкин

Одамсимон маймунларнинг шифобахш хусусиятга эга ўсимликларни танлаб, ўз-ўзини даволаши фанга маълум.

Яқинда бир ярадор орангутан жароҳатларини даволаш учун ўсимликдан қандай фойдалангани матбуот сарлавҳаларига чиқди.

Сўнгги тадқиқотда ботаниклар Габондаги Мукалаба-Дуду миллий боғида ғарбий текислик гориллалари истеъмол қиладиган ўсимликларни қайд этишди.

Батафсил ҳавола орқали ўқинг: https://www.bbc.com/uzbek/articles/cn57l1p91z3o/cyr


10 oyda 125 kg ozish mumkinmi? Qudratulloh ana shunchaga ozdi. 261 kilodan 91 kiloga tushdi. Endi u universitetda o’qib, hayotini yangidan boshlamoqchi: https://www.youtube.com/shorts/_ZoFFlno39c


10 ойда 125 кг озиш мумкинми? Қудратуллоҳ ана шунчага озди. 261 килодан 91 килога тушди. Энди у университетда ўқиб, ҳаётини янгидан бошламоқчи: https://www.youtube.com/shorts/_ZoFFlno39c


O’zbeklar va Dunyo: Amerikaga immigratsiya qilishning yangi qoidalari - Tramp nimalarni o’zgartirdi? Endi Amerikaga borish va kirish qanchalik qiyinlashdi? #bbcuzbek #unitedstates #amerika #tramp #yangiliklar

https://www.instagram.com/reel/DFdWCwFqff0/?igsh=MW43dnR4eHp1d2VpbA==


“Салбий томони йўқ эди” – Ислом Каримов даврини қандай эслайсиз? ОАВ сўровномаси

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов ҳаёт бўлганда, 87 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Унинг вафотидан бери 8 йилдан кўп муддат ўтди.

Нуфузли Gazeta.uz нашри ўзбекистонликлардан Каримов даврини қандай хотирлашини сўраб кўрган.

Батафсил ҳавола орқали ўқинг: https://www.bbc.com/uzbek/articles/cpdx6qw5j40o/cyr








Endi Rossiya va Eron holi tang bo‘ladimi? Bo‘lsa, buning oqibati-chi, nima bo‘ladi? BBC News O‘zbek
https://www.youtube.com/shorts/HzMPEBz1t6o


Энди Россия ва Эрон ҳоли танг бўладими? Бўлса, бунинг оқибати-чи, нима бўлади? BBC News O'zbek https://bbc.in/4jR0tBZ


Аҳмад ал-Шараа Сурия президенти бўлди. Дунё яна қайси жангариларни давлат арбоби ўлароқ қабул қилган эди?

Тарихда бир пайтлар жангари, қуролли гуруҳ етакчиси ёки ҳаттоки террорчи сифатида тамғаланган шахслар сиёсий арбобга айланиб, ўз халқлари тақдирини шакллантирган ҳолатлар бир неча бор учраган.

Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шараа бу рўйхатни тўлдирган сўнгги шахсга айланди.

Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқинг: https://www.bbc.com/uzbek/articles/c7vdm5z0j8po/cyr






Вашингтонда бортида 64 инсон бўлган самолёт қулади. 2009 йилдан бери кузатилмаган ҳалокат қандай содир бўлди?

Вашингтонда бортида 64 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган самолёт АҚШ армиясига тегишли вертолёт билан тўқнашиб, дарёга қулаб тушди.

Шу вақтгача 19 жасад сувдан чиқариб олингани хабар қилинмоқда.

Бу АҚШда 2009 йилдан бери кузатилаётган биринчи йўловчи самолёт ҳалокати.

Батафсил ҳавола орқали ўқинг: https://www.bbc.com/uzbek/articles/c9qj185j7wjo/cyr


Мирзиёев тежамкорликка буюрди, амалдорлар 'лаббай' деди – Бу йилдан қуёш панеллари чиндан мажбурий бўладими?

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтган видеоселекторда вазирликлар ва ҳокимликларга ресурсларни тежаш, энергосамарадорликни таъминлаш орқали харажатларни қисқартириш топшириғини берган.

Йиғилишдан сўнг гапирган амалдорлар бу йилда аҳоли хонадонларигача бўлган барча соҳаларда кенг қамровли қуёш панеллари ўрнатиш кампанияси бошланишини маълум қилган.

Прокуратура бу топшириқ "сўзсиз" бажарилишига ваъда берган.

https://www.bbc.com/uzbek/articles/crkel74l3y2o/cyr






Munosabat: Xalqaro Jinoyat sudi prokurori yaqinda Tolibon liderlarini hibsga olish uchun order so‘ragan, ular sirasida Tolibon Oliy rahbari Hibatulla Oxundzodani ham tilga olgan, yangilik dunyo bo‘ylab sarlavhalarga chiqqandi - bunga Tolibon o‘zining javobini aytdi...

https://www.instagram.com/reel/DFaZOpsKZDz/?igsh=MTk1NmZvNHBmM2I0dw==

Муносабат: Халқаро Жиноят суди прокурори яқинда Толибон лидерларини ҳибсга олиш учун ордер сўраган, улар сирасида Толибон Олий раҳбари Ҳибатулла Охундзодани ҳам тилга олган, янгилик дунё бўйлаб сарлавҳаларга чиққанди - бунга Толибон ўзининг жавобини айтди...

https://www.bbc.com/uzbek/articles/cre89ej4r0jo/cyr

#news #world #bbcuzbek





20 last posts shown.