Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларини табриклади.
156та давлатдан жами 5980та ариза келиб тушган танловда Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси ғолибликка лойиқ кўрилди. Абу-Дабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширди.
“Ёшларимизнинг бу ажойиб муваффақияти барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шунингдек, Президентимиз танлаган барқарор ва “яшил” ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Биз ўқувчиларимизга янада юксак ютуқлар ва янги зафарлар тилаймиз!”, деб ёзади Президент ёрдамчиси.
@bayonotuz