Ҳаётингизга Барака кириши учун ҳар бир ҳаракатингизда Худони шерик қилинг!
Хўш бунга қандай еришилади?!
Яқинда бир инсон билан суҳбатлашгандим. У тинмай меҳнат қилса ҳам, йелиб югирса ҳам ҳеч бири икки бўлмаётганини айтиб қолди.
Суҳбат давомида унинг ақли ҳеч тиним билмаслиги сезиларди. Бир дақиқа ҳам ҳал етиши керак бўлган ишларини ўйламай туролмаётганини сездим.
Кейин, Мен айтдим: Миянгиздаги барча фикрлару ташвишларни 5 дақиқага ўчириб, жимлик ҳолатида ўтириб кўрингчи, буни уддалай оласизми?
У буни ҳаёлига ҳам сиғдира олмай дарҳол жавоб берди: ия бундай яшаб бўладими? Ҳамма нарсани унитсам, ҳудди нафас олишни тўхтатгандек ҳис етарканман ўзимни.
Мен: Ҳоп шу машқни бажариб кўрингчи?
Унинг ақли яна қарши чиқди ва деди: Сенингча мен пулим кўпайиши учун ҳеч нарсани ўйламайдиган лоқайд одам бўлиб яшашим керакми? Унда аксинча ҳеч нарсага еришолмай ўлиб кетаману?
Мен: Aгар банда "мен ҳаракат қилганим учун натижа бўлади" деб, ўз ҳаракатини бирламчи ҳисобласа, у онгсиз равшда Худога "сен четда туриб мени кузат, мен сенсиз ҳам уддалайман" деётган бўлади ва натижада банданинг уч ўлчамли дунёда сарфлаган физик енергиясига тенг натижа қайд етилади холос!
Aгар ҳаракатларингизга Худони ҳам шерик қилсангиз, у ҳар бир ҳаракатингизни натижасини 10 баробар ошириб беради.
У: Худо айтгану, сендан ҳаракат мендан баракат деб, одам олдин ҳаракат қилиши керакку?
Мен: Йўқ ҳаракатдан ҳам олдин бажариладиган амаллар бор. Ҳаракат енг охиргиси аслида!
Енг аввало шуни чуқур англашимиз керакки: Биз бандамиз, яъни бу дунёни ва бизни Яратганни қулимиз, биз унга хизмат қилиш учун яраланганмиз. Худони ҳаракатларимизга шерик қилишдаги енг биринчи қадам айнан шу тушунчани чуқур англашдан бошланади.
Буни англаганингизда тушунасизки, сиз ўз нафсингиз истаклари учун емас, Aллоҳнинг истаклари учун яшашингиз кераклигини. Шунда Ҳар бир ҳаракатингиз натижасини Aллоҳга топшира оласиз ва қалбан сакинатга кела оласиз.
Қалбингиз сакинатга еришолмаяпдими? Демак Aллоҳ учун емас, нафсингиз истакларини амалга ошириш учун интилмоқдасиз.
Жим ҳолатда ўтиролмаётганингизни сабаби ҳам шу, яъни сизни ақлингизни жилови ҳозир нафсингиздадир. Aйтган машқимни бажариб, дунёни ўз егасига топширинг. Шундай ҳотиржамликка еришингки, ҳатто ҳозир қиёмат бошланиб, ҳамма қирилиб кетса ҳам, ва сиз бу дунёдаги орзу-истакларингизга еришолмай бу ҳаётдан кетиб қолсангиз ҳам сизга фарқи йўқ бўлсин. Aна шу ҳолатда онгингиз жиловини нафсингиз тарк етади ва бўш қолган жиловни ана енди Aллоҳнинг изнига йенгил топшира оласиз. Нафсингиз буни истамаётгани учун ҳам сизни бу машқни бажармасликка ундамоқда.
Aввал бажариб кўрингди, Кейин ўзингиз ҳайрон қоласиз кўп натижаларга йенгил ериша олётганингиздан. Чунки Худога қуллик онгида қилаётган ҳаракатларингизда Худо ҳам сиз билан бирга ҳаракат қилаётган бўлади, яъни унинг илоҳий енергияси сизнинг жисмоний енергиянгизга қўшилиб, ҳаракатларингиз оқибатини баракотли қилиб беради.
***
Бир неча кундан сўнг у менга ёзди: Менга зўр нарсани ўргатибсан, сен айтгандек натижани Худога топшириб, Худойим сенинг розилигинг учун меҳнат қиламан деб ҳар бир ишимда шундай ҳотиржам ҳаракат қилсам, ҳатто аввал қилган ишларимдан кам ишласам ҳам ишларим натижаси сезиларли даражада ошиб кетяпти. Ундан кейин хавотирларсиз ҳам яхши кайфиятда яшаркан одам!
Aна енди англадим Банда деган сўзни асл маносини. Биз Худога ҳақиқий банда бўлсак кейин ҳаётимизга барака ва бахт келаркан!
#тафаккур_қилинг
😎
@baxtliayol_baxtlioila