BAXTLI AYOLLAR AKADEMIYASI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


“BeWoman” психологик маркази асосчиси @Yulduz_Sadullayevna нинг расмий телеграм канали.
✅Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли!
Админ билан боғланиш учун👇👇👇
👩‍💻@YulduzSadullaevna_admin
☎️ +998773939009

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Зарядим 1% қолган
Заряд қилишни иложини қилолмадим😁
Совғамни беришга Улгуришни хоҳладим🙌
Эртага гаплашамиз иншаалоҳ❤️
Сизларга гапларим кўп ҳали😁

220 1 0 10 18

Ҳар бирингизни ўқидим Гўзалларим❤️

Ҳар бирингизни севаман
❤️

Аллоҳим ўҳшаши йўқ қилиб яратган Ягоналарим ҳаётимни бир бўлагида борлигила учун миннатдорман
❤️❤️❤️

Ҳадямни қабул қилволинг
🤗🤗🤗

👉 https://t.me/+4CObyIMTRdNhNWYy

239 1 15 11 25

Мандан Рамазонга қандай ҳадя олишни хоҳлайсиз🎁
Теееез ёзиииинг😁

231 1 3 15 14

Ҳайрли кеч Гўзалларим!

Ҳар бирингизга кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин❤️❤️❤️

Қанисизлар???

Шу ердамисиз???

“Ҳууув” деб қўйинг😁


Консултация учун Админ профилга мурожаат қилинг👇👇👇
@YulduzSadullaevna_admin


Ёмғирда мошинада эшитиш зўракан❤️

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


Бу сценарийлар руҳиятингизда шаклланган одатлар.
Агар хоҳласангиз, уларни албатта ўзгартиролишингиз мумкин!


D турдаги эркак: Тенгдош ва мустақил эркаклар

Сиз ўз фикрига эга, мустақил, масъулиятли ва тенгдош сифатида ҳурмат қилувчи эркакларга интиласиз. У ўз қарорларини ўзи қабул қилади, ҳаётда аниқ мақсад ва тамойилларга эга, лекин бу билан сизнинг шахсий ҳудудингизга аралашмайди. У сизни ҳурмат қилади, танқид қилмайди ва ўз фикрингизни билдиришингизга йўл қўяди.

Болаликдаги эҳтимолий тажрибангиз:
• Сизни оилада кўпинча бошқалар билан солиштиришган, масалан, ака-укалар, сингил-опалар ёки муваффақиятли қариндошлар билан.
• “Қара, фалончи қандай, сен ҳам шундай бўлишинг керак” деган гапларни кўп эшитгансиз.
• Ўзингизни тасдиқлаш ва ҳурмат қозониш учун кўп меҳнат қилишингизга тўғри келган.
• Баъзида ўз муваффақиятларингизга хурсанд бўлиш ўрнига, доим янада яхши бўлишга интилишга мажбур бўлгансиз.
• Ота-онангиздан ёки устозларингиздан муҳаббат ва ҳурматни ҳис қилиш учун, ўзингизни исботлашга ҳаракат қилгансиз.

Ҳозирги муносабатларингизда
• Сизга эркинлик ва шахсий ҳудуд берувчи эркаклар қизиқарли туюлади.
• Бундай эркаклар мустақил, ўзини қандай тутишни билади, ва сиздан “она” ёки “тарбиячи” бўлишни кутмайди.
• У сизнинг шахсий ҳаётингиз ва иш фаолиятингизга деярли аралашмайди.
• У сизга ишонади ва қарамликларсиз муносабатлар қуришга ҳаракат қилади.
• Ҳар бирингиз бир-бирингизга суянишдан кўра, бирга бўлишни хоҳлайсиз.

Муносабатларда муаммолар:
• Чунки бундай эркаклар кўпинча ўз ишлари ва мақсадларига чуқур шўнғиб кетишади.
• Муносабатларда унга жуда кўп “эмоционал қўллаб-қувватлаш” керак эмасдек туюлиши мумкин.
• Ҳатто, сизни севса ҳам, у ўзини ортиқча ҳиссий муносабатлардан узоқ тутишга ҳаракат қилиши мумкин.
• Сиз ўзингизни баъзан эътиборсиз қолгандай ҳис қилишингиз мумкин.
• У ишига, шахсий режаларига, дўстларига кўпроқ вақт ажратиши мумкин.
• Бу муносабатларда “у менга етарли муҳаббат беряптими?” деган савол туғилиши мумкин.
Муносабатларда “худбинлик” ҳисси пайдо бўлиши мумкин.
• У ўзини тенгдош деб ҳисоблагани учун, эҳтиёжларингизни унутган ҳолда, фақат ўз режаларига эътибор қаратиши мумкин.
• Баъзан сиз унинг “бу дунёда ҳар ким ўзини ўзи бахтли қилиши керак” деган қарашига дуч келишингиз мумкин.
• Ҳис-туйғуларингиз етарли даражада эътиборсиз қолиши мумкин.
• Бундай эркаклар ҳар доим эмпатияни кучли намоён қилавермайди.
• Агар сиз ҳис-туйғуларингизни кучли баён этсангиз, у “бу муаммо эмас” деб ҳисоблаши ва ечим изламаслиги мумкин.

Нима қилиш керак?

• Эҳтиёжларингизни аниқ баён қилинг.
• Агар у сизга кам вақт ажратаётган бўлса, унга буни аниқ айтиб беринг.
• “Менга кўпроқ эътибор керак” деб айтишдан қўрқманг.

• Унинг мустақиллигини ҳурмат қилинг, лекин ўзаро тенгликни унутманг.
• Унинг шахсий ҳаётига ҳаддан ташқари аралашиш шарт эмас.
• Лекин, у ҳам сизга етарли эътибор бериши кераклигини тушунишини таъминланг.

• Муносабатлар учун махсус вақт ажратишни сўранг.
• Масалан, ҳафтада камида бир марта биргаликда вақт ўтказишга келишиб олинг.
• Бундай режалар муносабатларда яқинликни сақлашга ёрдам беради.

• Унинг ички ҳис-туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг.
• Агар у камроқ ҳис-туйғуларини намоён қилса, аста-секинлик билан у билан очиқ мулоқот қилишни ривожлантиринг.

• Уни ҳис-туйғуларингизни тушунишга ўргатинг.
• Агар у жуда кўп шахсий ҳудуд талаб қилса, буни келажакдаги муносабатлар учун зарарли эканлигини тушунтиринг.
• Муносабатларда эмоционал яқинлик ва қўллаб-қувватлаш ҳам муҳимлигини у билан муҳокама қилинг.

• Ҳар доим муҳаббат ва эътиборга лойиқ эканлигингизни унутманг.
• Агар у сизга етарли муҳаббат ва ҳурмат кўрсатмаётган бўлса, буни қабул қилиб ўтирманг.
• Сиз ҳам муносиб муносабатларга ва қийматли шерикка эга бўлишингиз керак.

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


С турдаги эркак: Меҳрибон ва тушунувчан эркакларни танлаш

Сиз муҳаббатни ҳис қилиш ва қабул қилинишни хоҳлайсиз. Муносабатларда муҳим бўлган нарса – бу тушуниш ва бир-бирингизга меҳрибонлик кўрсатиш деб ҳисоблайсиз.

Болаликдаги эҳтимолий тажрибангиз:
• Бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олишга ўргангансиз.
• Ҳақиқий муҳаббатни олиш учун, бошқаларнинг эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйишингиз керак бўлган.
• Сиз кўпинча оилада “воситачи” бўлгансиз, яъни ҳаммани тинчлантиришга ҳаракат қилгансиз.

Ҳозирги муносабатларингизда:
• Жуда ҳам мулойим ва сизга тобе бўлган эркакларга интиласиз.
• Бундай эркаклар сизга тўлиқ ишонади ва ҳамма нарсани сиз ҳал қилишингизни кутади.
• Бошида бу муносабатлар қулай туюлади, лекин кейинчалик жавобгарликнинг кўп қисми сизга тушиб қолиши мумкин.

Муносабатларда муаммолар:
• Ҳамма ташвишларингиз сизга тушиб қолиши мумкин.
• Эркак жуда пассив бўлиши мумкин ва қарорларни қабул қилишдан қочиши мумкин.
• Вақт ўтиши билан сиз чарчашингиз ва ўзингизни севги бир томонлама бўлган муносабатдагидек ҳис қилишингиз мумкин.

Нима қилиш керак?
• Ўзаро мувозанатни сақлашни ўрганинг.
• Муносабатларда “таъминловчи” эмас, балки тенг шерик бўлишингиз керак.
• Ҳис-туйғуларингиз ва эҳтиёжларингизни аниқ ифода қилинг.

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


В турдаги эркак: Кучли ва масъулиятли эркакларга интилиш

Сизни кучли ва ўз мақсадини аниқ биладиган, масъулиятни ўз зиммасига оладиган эркаклар жалб қилади. Бундай инсонлар оила бошлиғи бўлиши, қарорларни ўз зиммасига олиши ва сизнинг ҳаётингизда ҳимоячи ролини бажариши мумкин.

Болаликдаги эҳтимолий тажрибангиз:
• Ҳимоя ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлгансиз, лекин уни ола олмагансиз.
• Барча муаммоларингизга ўзингиз ечим топишингизга тўғри келган.
• Ҳақиқий ишончли инсон бўлмагани учун, сиз “күчли ва ҳимоя қиладиган” одамни излаяпсиз.

Ҳозирги муносабатларингизда:
• Кучли, ҳукмрон ва қарорларни ўзи қабул қиладиган эркакларга интиласиз.
• Бундай эркакларнинг қатъийлиги сизга хавфсизлик ва ишонч ҳиссини беради.
• У сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, лекин бу муносабатларда У ҳукмронга айланиши мумкин.

Муносабатларда муаммолар:
• Бундай эркаклар сизга қарор қабул қилишга йўл қўймаслиги мумкин.
• Эркинлигингиз чекланиб, ўзига боғлиқ қилиб қўйиши мумкин.
• Ҳиссий қарамлик пайдо бўлиши мумкин: сиз унга бўлган муҳаббатингиздан кўра, у билан бўлиш хавфсизроқ деб ўйлайсиз.

Нима қилиш керак?
• Мустақилликни сақлашни ўрганинг.
• Ҳар қандай мустаҳкам муносабатларда иккала томон ҳам қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
• Эҳтиёжларингизни аниқ ифода қилинг ва муносабатингиз қарамлик муносабатига айланишига йўл қўйманг.

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


Тест натижалари👇👇👇

А турдаги эркак: Эркинлик ва енгил муносабатларни хоҳловчилар

Сиз мажбуриятларсиз, енгил ва илҳомлантирувчи муносабатларга интиласиз. Сизнинг жуфтингиз сизга янги ғоялар ва ҳис-туйғулар улашиши, ўзгаришлардан қўрқмаслиги керак. Бу танловингиз болаликда ҳиссий эркинликнинг етишмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Болаликдаги эҳтимолий тажрибангиз:
• Қаттиқ тартиб-қоидалар билан тарбиялангансиз.
• Ота-онангиз ҳис-туйғуларингизни очиқ ифода этишингизга йўл қўймаган бўлиши мумкин.
• Сиз ўзингизни ҳимоя қилиш учун ўз ҳисларингизни яширишга мажбур бўлгансиз.

Ҳозирги муносабатларингизда:
• Ҳурриятни севувчи ва мажбуриятларни ёмон кўрувчи эркакларга жалб бўласиз.
• Умид қиласизки, бу эркинлик сизга ҳам ижодий руҳ ва ёрқин ҳислар беради.
• Бироқ, бундай эркаклар кўпинча муносабатларда масъулиятни ўз зиммасига олишни хоҳламайди.

Муносабатларда муаммолар:
• Сиз унинг эркинлигига ҳаддан ташқари кўп аҳамият қаратиб, ўзингизни иккинчи ўринга қўйишингиз мумкин.
• Унинг бепарволиги ҳиссий беқарорликни келтириб чиқаради.
• Бир куни сизга ишончли суянч керак бўлганда, у муносабатлардан чекинишга мойил бўлади.

Нима қилиш керак?
• Очиқ ва тинч муносабатларни севсангиз ҳам, ўзаро масъулият бўлиши кераклигини унутманг.
• Эркинлик муҳими, лекин у муносабатлардаги гармонияни инкор этмаслиги керак.
• Ҳис-туйғуларингизни сўндирмасдан, ўзингизнинг ҳам эҳтиёжларингиз борлигини тан олинг.

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


Тестни жавобларни тайёрлаб қўйдим, эртага эрталаб ташаб қўяман)
Ҳайрли тун, оиласини Қироличалари❤️


Биттасини танланг…😁

563 1 8 38 10

Ҳайрли Якшанба, Гўзалларим!

Тест ташиман, Сиз қандай Эркакларни танлашингиз ҳақида!

Шу ердамисиз?


Жавоб:
Онг остимиздагилар Ота-она!
Ва улар билан 7 ёшгача бўлган тажрибаларингиз!

7 ёшгача бўлган тажрибалар:
Ота-онани сизга қилган муносабати асосида олган ҳулосаларингиз!
Ота-онани бир-бирига қилган муносабати!
Ота-онани сизга берган ўлчови!
Улар берган нормалар!

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онг остимизда аввалдан бўлганлар, Сизнингча улар кимлар?
Комментга ёзинг🤗

Ҳайрли кеч Гўзалларим💋
Шу ердамисиз???


https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi


​​🔖Ички хотиржамликнинг бошланиши.. бу КИМДАНДИР НИМАДИР КУТИШдан тўхташ!!!

👉🏼Тушунинг, сизга хеч ким нимадир қилишга мажбур эмас!
Шуни тушунган кунингиз сиз учун янги хаёт бошланганини билдиради.

👉🏼Ҳеч ким.
👉🏼Ҳеч нимада.
👉🏼Мажбурмас.
Бу жуда оддий.
Бу ҳақиқат.

Сизга тўқнаш келган хар бир одам учун муҳим инсон бўлишни хоҳлашдан тўҳтанг.

Сизни севишга ҳеч ким мажбур эмас, совғалар беришга хам.
Сиз билан дўст бўлишга, сизга яхшилик қилишга ва мулойим гапиришга хам, беминнат ёрдам беришга хам мажбур эмас!!!

☝️🏼Сизга вафодор бўлишга хам мажбур эмас!

Сиз учун ҳаракат қилишларига, сизнинг ёнингизни олишларига, қийин вақтда қўллаб-қувватлашларига умид қилиб ўтиришни бас қилинг.

Сизни юпатишга хам, қарз бериб туришга хам, сизнинг ҳикояларингизни тинглашга, хазилларингизга кулишга хам мажбурмас.

Сиз ишингизни устаси бўлганингиз учун сизни олқишлашга ва ўзингизни бахтли хис қилишингиз учун харакат қилишга хам мажбур эмаслар!

Хеч ким сизнинг яхшилигигизга яхшилик билан жавоб беришга мажбур эмас. Сиздан миннатдор бўлишга хам.
Тушуняпсизми?

Ҳеч ким. Ҳеч каерда. Ҳеч нарсага. Мажбур эмас. Ҳеч качон.

Бу гап сизни хафа қиляптими?
Тушкун ахволга соляптими? Ўзингизни ёлғиз хис киляпсизми? Хафсалангиз пир бўлдими?

Йўқ. Йўқ. Йўқ.

Четдан бир қаранг.
Ахир бу ёруғлик.
Бу Сизнинг қонингизга сингиб кетган, кимдандир нималарнидир умид қилишдек бахтизликдан ҳалос бўлишдир.

Қалбингиздаги, сиз учун "қарздор" бўлган инсонлар рўйҳатидан қутулишдир.

Кутувлар сизни ўлдиради!
Умрингизни кемиради!
Соғлиғингизни емиради!
Доимий равишда сизга “кераксиз инсон” ҳиссини беради!

https://t.me/baxtli_ayollar_akademiyasi

782 1 17 5 16



Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Шу мавзуда чат қиламизми?
Реакциянгиз қани🔥

20 last posts shown.