Келинг иноқ яшайлик дўстлар! Қўлни қўлга бериб шўҳ-шодон,
У ёмон бу демасдан нодон,
Ҳаммамиз ҳам ахир мусулмон,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
Ёмонликдан айтинг қандай наф?
Нега керак Тарафма-тараф?
Кимдир фақир ким эса ашраф,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
Кўришганда сўзлаб ширин сўз,
Камситмасдан бўлсин этикдўз,
Кимдир қош-у яна кимдир кўз,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
Отамиз бир ҳамда онамиз,
очиқ турсин меҳмонҳонамиз,
Битта бўлсин енг-у ёқамиз,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
Қуёш нурин сочар баробар,
Оға-ини бўлиб биродар,
Ҳолимиздан бўлиб боҳабар,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
Нима етсин ҳотиржамликка,
Нима етсин ҳамжиҳатликка,
Нима етсин ҳамфикрликка,
Келинг иноқ яшайлик дўстлар!
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
Каналга обуна бўлиш учун ушбу
линкни босинг 👇🏻👇🏻https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi