Bahodir Kucharov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Bahodir Kucharovning rasmiy telegram sahifasi

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Forward from: Rasul Kusherbayev
Ёшларни синдиришда давом этамизми йўқми? Ёҳуд ёш иқтидорларни йўқотаётган қонунчилик ҳақида

Бухоро вилояти ИИБ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари Жондор туманида криптоактивлар соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун 17 ёшли ўсмирни қўлга олган.

Айтилишича, Зарафшон маҳалласида яшовчи фуқаро «белгиланган тартибда лицензия олмасдан» 34 миллиард сўм (2,64 миллион доллар) миқдоридаги криптоактивларни ишлаб топган.

Вилоят ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан криптовалюталарни ноқонуний муомалага киритиш бўйича Жиноят кодексининг 278−8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.

☝️Миллий қонунчиликда белгиланган ушбу меъёрлар бугун жондордик ёш каби кўплаб иқтидорларимизнинг четга чиқиб кетиши, мамлакат эса миллионлаб долларлик маблағлар киримидан маҳрум бўлишига олиб келмоқда.

Балки бошни қўйиб, замонга мос фикрлаб, қарорлар қабул қилиш вақти келгандир. Нима дейсиз ҳурматли катталар: ёшларни синдиришда давом этамизми ё тўхтаймизми?

👉 @r_kusherbayev


#Ибратучун#

Маошимда барака йўқ эди

Бир киши ҳикоя қилади: яхшигина ишда ишлар эдим, маошим ҳам анча яхши эди, бироқ баракаси йўқ эди, ҳатто маошимнинг қаёққа кетаётганини ҳам билмас эдим. Бир куни етими бор бир хонадонни зиёрат қилдим ва у болакайни ўз қаромоғимга олишга қарор қилдим, уни севган ва Аллоҳдан ажр умид қилган ҳолда. Шундан кўп вақт ўтмай, харажатларим олдингидан ҳам кўп бўлишига қарамасдан, ишларимда ва маошимда ажойиб баракани кўрдим. Аллоҳга қасамки, кўнглим ёришиб, қалбимга ҳам хотиржамлик кирди, дейди.

https://t.me/bahodir_kucharov


Азизлар, улуғлар бисотидан.
Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида Аллоҳ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим.

Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...

©️ Хасан Басрий р.а.


Forward from: Ибратдир дунё
Устоз

Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

P.S.:
Тарбия шундай нозик нарсаки, ундаги сал хатолик ҳам бир одамнинг бутун бир умрига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди!

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Forward from: 𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷
Иқбол Мирзо шеърига жавоб

Суриш керак деганларни кўриш керак,
Аҳволини яхшилаб бир сўриш керак,
Коррупциядан тоза давлат қуриш керак,
Одамларга гапиришга бериш керак,
Ўғриларга қозон куя суриш керак...

Энг аввало судни озод қилиш керак,
Терговдаги қотилларни қириш керак,
Мансабни ҳам эгасига бериш керак,
Пахталарни қўйиш эмас, териш керак,
"Пахтакор"ни бир чеккага суриш керак,

Кейин, майли, халқни кезиб юриш керак,
Одамларнинг аҳволини кўриш керак,
Қаср эмас, адолатни қуриш керак,
Маддоҳларнинг бетига тупуриш керак
Тўғри сўзнинг қўлин кўзга суриш керак.

Суриш керак...
Суриш керак...
Суриш керак...


✍️ Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Forward from: Доктор Акрамов | Блог
#тиббиётдан ташқари мавзу

Электр энергия ошгач энди нималар ўзгариши керак?

1. 220 волт сифатли токни тўлиқ қувватда етказиб берилишини таъминлашлари керак. Кўпинча ток 170-160, қишлоқларда помидор лампочка бўлиб ётади. Энг қизиғи шу паст қувватга ҳам ўша нархда пул тўланиши адолатсизлик. Қиммат нарса сифатли бўлиши керак.

2. Узлуксизлик. Қиммат нархда пулини аввалдан тўлаб қўйяпмизми марҳамат узлуксиз, сифатли токни етказиб бер. Сабабсиз уздингми, Электр Вазиринг тиз чўкиб халқдан твда узр сўрасин. Узоқ вақт узулиш бўлса пулимизни қайтариб компенсация тўласин.

3. Газлаштириш оширилсин. Электрни асосий кетадигани иситишга. Муаммони хал қилмай тарифларни оширдингларми газ бормаган жойларда электрни ярим нархида тўлаши керак.

4. Электр тармоқларини судга бериш механизмлари халққа тушинтирилсин. Айниқса колл центрлардаги 100 соатлик ожиданияларга жарималар тайинлансин. Мижоз нега пул тўлаб қўйиб, ёқишларини сўраш учун 3-5 соатлаб телефондаги очередини кутиш керак.

5. Аввалдан тўлаш тизимига ўтмаган жойларда "каттаконлар" "зўравонлар" қарзлари оддий ахолига бўлвориш механизмлари илдизи тубдан қирқилсин.

6. Счётчикларни текшириш имконини берувчи очиқ лабараториялар бўлсин. Балки 1 кв га беряпмиз деб 0.7 кв бераётгандирсиз. Хам устидан хам остидан ейиш бўлмасин.

7. Қиш ойларида халқни электр билан таъминлаш 100 фоиз бўлсин. Чет эллерга электр экспорт қилиш қиш ойларида буткул тўхтатилсин.

8. Эски трансформатор ва кабеллар халқ чўнтагидан янгиланиши бас қилинсин.

Халқ соғиладиган сигир эмаслиги эсдан чиқмасин. Адолат йўқолмасин.

Доктор Акрамов

@acramov 👈 обуна бўлинг


Forward from: GENERALISSIMUS
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни олди-сотди, ҳадя, гаров, ўзбошимчалик билан тузилган алмаштириш шартномалари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартиб бузилган ҳолда тузилган иккиламчи ижара шартномалари ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.

Бундай шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигидан келиб чиқиб, Фуқаролик кодекси 113-моддасининг учинчи қисмига кўра судлар ўз ташаббуслари билан шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашга ҳақли эканлигини инобатга олишлари лозим.

Шу билан бирга, Ер кодекси 24-моддасининг саккизинчи қисми мазмунига кўра ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ер участкасини ижарачиси томонидан фақат ўзига кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкинлиги инобатга олиниши керак.

@generalissimus_uzb


#Ибратланайлик

Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези...


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади.

Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги "Учинчи кўз" ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахассислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин!

Ибрат излаганга — ибратдир дунё

https://t.me/bahodir_kucharov


Аллоҳга таваккал қилинг ғолиблик сизда бўлади


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шерзод аканинг бу гапида тўлиқ жон бор. Шу юртда яшаган ҳар қандай шахс борки, шу юртнинг тилини билиши керак.

Бу борада менинг қарашларим жуда кескин. Мен аввалги постларимда Ўзбекистон фуқаролари билан ўзбек тилидан бошқасида сўзлашмаслигимни айтиб ўтганман.

Аслида ҳар биримиз масалага шунақа ёндашганимизда эди, давлат тили бу қадар хор бўлиб қолмас эди.

Агрессив рус ҳукумати Шерзод аканинг бу фикрлари учун унга босим қилишмоқчи бўлишяпти. Албатта, бундай пайтда бизнинг ҳукумат Қудратхўжани қўллаб-қувватлаши керак!

Тил бизнинг ички масаламиз. Ҳеч қайси босқинчининг бунга аралашишга ҳаққи йўқ. Аралашмоқчи бўлганга ҳам жойини кўрсатиб қўйиш — давлат мустақиллигини мустаҳкамлайди!

@adolat_kuychisi


Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети ректори Шерзод ака Қудратхўжа ўз саҳифасида ой номларининг ўзбекча талқинини маълум қилибди. Унга кўра:
1) январь — ўчоқ;
2) февраль — соба;
3) март — кўклам;
4) апрель — чечак;
5) май — елвизак;
6) июнь — кунқизар;
7) июль — кунёнар;
8) август — домизлиқ;
9) сентябрь — кузак;
10) октябрь — ўрим;
11) ноябрь — йиғим;
12) декабрь — қозон.

@adolat_kuychisi


Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Ҳазрат Навоий бобомизнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур 👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...


Машҳур юнон файласуфи Суқротдан шогирдлари сўрашибди:
— Оила мустаҳкам бўлиши учун қандай шартлар керак?
— Бунинг учун икки нарса керак, — дебди Суқрот, — эр кар, хотин эса сўқир бўлиши керак.

🇺🇿 https://t.me/bahodir_kucharov


Имом Абу Лайс Самарқандий дедилар: “Уч нарса ҳақида ўйламанглар:

1. Фақирлик ҳақида ўйлама: Унда ғам-ташвишинг кўпаяди ва очкўзлик, ҳарисликни зиёда қилади.  
2. Сенга зулм қилганни зулми ҳақида (ундан ўч олишни) ўйлама: Чунки унда қалбинг қаттиқлашади, адоватинг ортади ва ғазабинг давомий бўлади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ўйлама: У ҳолда мол-дунё жамлашни яхши кўриб қоласан, натижада амални кечиктириб, умрингни зое қиласан.

“Танбеҳул ғофилийн”дан.

https://t.me/bahodir_kucharov


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз кучли бўлишимиз шарт, бўлмаса ҳалок бўламиз!

"Россия бўлмаса улар иштонсиз юришган бўларди" деб гапираётган шахс рус сиёсатчиси, "Справедливая Россия" партияси аъзоси, шовинист Сергей Михеев, унга қарши чиқаётган эса сиёсатчи Яков Кедми.

Афсуски Россиянинг Марказий Осиё жумладан, Ўзбекистонга босими кучайса кучаймоқдаки, асло камаймаяпти. Бу узоқ давом этиши мумкин.

Шу боис, бугун қулоққа қуйиб оладиган ҳақиқат шу: ҳар бир ота-она, ҳар бир ўзбекистонлик олдидаги ягона мақсад қайси соҳа, қайси ишда бўлмасин энг кучлиси бўлишга эришиш! Бизда бошқа йўл йўқ.

Биз кучли бўлмасак бизни ҳалок қилишади, авлодларимизни қул қилишади. Эркин ва ор номус билан яшаб қолишнинг йўли - ақл заковат, уддабуронликда энг зўри бўлиш.

Бунинг учун ўқиш, ўқиш ва яна бир бор ўқиш керак бўлади.

Энди Асосий куч ва ресурсларимизни таълимга йўналтириш, нажотни таълимдан излаш вақти келди!

☝️Россия пропоганда ресурсларини чеклаш ҳал бўлмади ҳалиям. Масъулларимиз ўзи нимани кутишаяпти?

P/S: видео 2022 йилги.

👉 @r_kusherbayev


Бир донишманддан сўрашибди:
— Энг яхши кўрган инсонингиз ким?
— Тикувчимни яхши кўраман, — дебди донишманд.
Савол берганлар бироз эсанкираб қолишибди:
— Бу қанақаси?! Шунча дўстларингиз, яқинларингиз бор. Бу тикувчи сизга қандай қилиб бунчалик яқин бўлиб қолди?
— Чунки мен ҳар сафар унинг ёнига борганимда, у ўлчовларимни бошқатдан олади. Бошқалар ундай эмас. Мен хақимда бир марта хулоса қилишади ва ўлгунча шу фикр билан юришади...

Ибрат излаганга — ибратдир дунё

https://t.me/bahodir_kucharov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Халқ хизматчиси... Олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасми.

https://t.me/bahodir_kucharov


Forward from: GENERALISSIMUS
“Турон ҳудудида давлатчилик юзага келганда рус миллатининг ўзи йўқ эди” – ўзбек тарихчилари билан суҳбат

Давлатни аташда ҳудудий ном устунлик қилади, худди Қўқон, Хоразм хонликлари ёки Бухоро амирлиги каби. Бу ўзбеклар йўқ эди деганини англатмайди, балки давлат асосан сулолавий, ҳудудий жиҳатдан номланган. Турон заминида мавжуд бўлган жамики давлатлар асосида ўзбеклар яшаган.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@generalissimus_uzb


Инсонни нафс бошқармасин...

Фаришталарда ақл бор, нафс йўқ.
Ҳайвонларда нафс бор, ақл йўқ.
Одамда эса нафс ҳам, ақл ҳам бор.

Агар одам нафсини жиловлаб ҳукмига бўйсунтирса, фаришталардан азиз бўлади.

Агар одам нафсига қул бўлиб, унинг ҳукмига кирса, ҳайвонлардан баттар тубан бўлади.

Танловингиз доим ўз қўлингизда!

https://t.me/bahodir_kucharov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шерзод Қудратхўжаевнинг тарихдан келиб чиқиб, фактлар билан билдирган гапларига эътибор қилинга..

https://t.me/bahodir_kucharov

20 last posts shown.