Bagdod_city | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


«Лаа илааҳа илла Анта Субҳанака инний кунту миназзолимийн»
https://www.facebook.com даги саҳифамиз ҳам бор.
Сиз янгилик, воқеа-ходисаларни гувоҳимисиз. @ziyoista ёки +998916886045 рақамига боғланинг. "Сафимиз кенглиги манфаатлар тенглигидан даракдир"

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


❗️Бугун 16-май Халқаро (Подхалим, лаганбардорлар) куни экан!

Ўз мақсадларига эришиш учун лаганбардорлик қилиб турадиган дўстларингизни, ҳамкасбларингизни ва танишларингизни табрикланг! Албатта, ҳар бир жамоада бунақа инсонлар бор!

Кимга юборишни тушундингиз-а? 😉


#Eslatma

Qodir bo‘lsangiz, uxlashdan oldin bularni qiling:

– Mulk surasini o‘qing.
– Tungi namozga tura olmayman deb o‘ylasangiz, vitr namozini o‘qib yoting.
– Tahoratli holda yoting.
– O‘zingizga dam soling.
– 33 marta takbir, 33 marta tasbeh, 34 marta tahmid ayting.
– Uch marta oyatul kursini o‘qing.
– Qalbingizda boshqalarga nisbatan g‘ill-u g‘ashlik qoldirmang.


Yaxshi dam oling.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Саломатлик учун инсон танасидаги 10 асосий нуқта.




Turmush qurgach, juftingiz bilan shu 7 ta oltin qoidaga kelishib oling.
Va bu qoidalarni hech qachon buzmaslikka ahdlashing.

1.Uyingizda uch narsani ta'qiqlang.
-G'iybatni
-Bahslashishni
-Araz va ginani

2.Uyingizda uch narsaga meʼyor belgilang.
-Telefonga
-Internetga
-Televizorga

3.Uyingizda uch narsani davomli qiling.
-Qurʼon tilovatini
-İlmiy suhbatni
Jamoat boʻlib namoz oʻqishni

4.Uyingizda uch narsani koʻpaytiring.
-Duoni
-Zikrni
-Tavbani

5.Uyingizda uch narsani kamaytiring.
-Koʻp yeyishni
-Koʻp uxlashni
-Koʻp gapirishni

6.Uyingizga uch narsani kirgizmang.
-Foiz
-Harom rizq
-Birovning haqqi


ДАВОМИ👇

Қанчалик оғир бўлмасин бир ҳақиқатни тушунинг. Инсонлар яшайдиган жамият ҳам пода ва йиртқичлар табиатига хос бўлган қатламдан ташкил топади. Қанчалик пода фалсафаси жамиятда кўп бўлса шунчалик ривожланиш суст бўлади. Чунки ҳамманинг дарди ўзида бўлади. Кимгадир нимадир бўлса, манга нима?-деган қараш шаклланган бўлади.

Маълум вақт оч қолсак ҳам йиртқич бўрилар жамоаси каби бир биримизни ҳимоя қилиб яшашга ва ўлжага ташланадиган бўлиб яшайлик. Мана шунда ҳикмат бордир?!

Айтганга ман инсонга хос яшайман йиртқичларга ўхшаб эмас деб бошни оғритманг. Бу мажозий маънода айтилган тавсия. Манга бўлса балиқ бўлмайсизми. Масалани моҳиятини тушунсангиз бўлгани...

Мардон Аслонов


ПОДА ФАЛСАФАСИ

Африкадаги ёввойи ҳайвонот оламини эсга олинг. Антилопа, зебра ёки бошқа ўтхўр ҳайвонлар тўдасининг йиртқичларга қандай ем бўлишини таҳлил қилинг!

Уларнинг сони юзлаб ёки ўнг минглаб бўлмасин фарқи йўқ саноқли йиртқичларга таслим бўлишга маҳкум. Ўтлаш ёки қурғоқчилик сабаб бир жойдан иккинчи жойга сафар қилишга мажбур бўлган бу тўда тақдири асосан йиртқичларнинг ошқозонини тўлишига хизмат қилади.

Пода фалсафа шундаки, улар душманга қарши курашмайди, қочади, подадан қолиб кетганни ҳимоя қилмайди, ва вақт борида шерлардан қочиб тимсоҳга дуч келмай сувдан максимал ичиш дардида бўлади. Уларнинг асосий мақсади қорин тўйдириш халос. Бирлашиш деган тушунча улар учун бегона. Агарда режали ҳаракат қилиб йиртқичларга қарши юриш қилишса борми ҳар қандай душман поданинг оёқлари остида ҳалок бўлади.


УЙДАГИ ТАШКИЛОТЛАР 😅

🧔🏻‍♂ОТА
• Умрининг охиригача мутлақ президент;
• Ташқи ишлар вазири;
• Божхона қўмитаси раиси (Уйга кириб келадиган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текширади)
• Пул фабрикаси

👩🏻ОНА
• Адвокат (ота урушганда доим тарафингизни олади)
• Портал (ҳамма дардларингизни тинглаб, отангизга етказиб, муаммоларингизни ҳал қилиб беради)
• Бухгалтер (кирим-чиқимни, оилада пул айланишини назорат қилади)

👩🏻‍🦱ОПА
• Сотти (онанинг ўнг қўли)
• Ўринбосар (она уйда бўлмаганда ўзидан хўжайин ясаб оладиган, ҳали тажрибаси йўқ бошлиқ)

👱🏻‍♀СИНГИЛ
• Ўртадаги одам (ҳам сандондан, ҳам болғадан таёқ ейди).
• Разведкачи (опанинг сирларини онага етказиб туради).

👨🏻АКА
• Квартирант (уйга ишдан чарчаб, фақат ухлашга келади).
• Қўриқчи (уйдаги опа-сингилларини ҳимоя қилиб юради)

👦🏻УКА
• Олигарх (айтгани айтган, дегани деган)
• Уйда отага ҳам сўзи ўтадиган, ташқи ва ички кучларга эга.

15 май - «Халқаро оила куни»

Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!


МЕН КЕТДИМ ДУНЁ
(Ажойиб инсон,тенги йук устоз ТОХИРЖОН
Хамрокуловнинг
сунгги сузлари.)

Енгиб кетолмадим берган синовинг.
Чарчадим, дардингни куп ютдим, дунё.
Ночор кўзларимни юмдим ва дедим:
"Мендан рози бўлгин, мен кетдим дунё".

Осмонга куп бокдим охирги дамлар,
Одамлар не деди унутдим,дунё.
Сухбатига хозирладим узимни
Хайр,рози булгин,мен кетдим,дунё.

Шердек наъра тортдим тиканлар ботса,
Хатто номардингга гул тутдим, дунё.
Шукур айтавердим, нимани берсанг,
Мендан рози бўлгин, мен кетдим дунё.

Кимдир "ёмон" деди, кимлардир "яхши",
Ёмон,яхши булиб мен утдим,дунё.
Кечир ёмонимни, яхшимни эсла
Хайр,рози булгин, мен кетдим дунё.

Ватанни ардоклаб, халкимни севиб,
Умр дафтаримга ишк битдим,дунё.
Мендан колаётган бор мехр сенга
Хайр,яхши колгин, мен кетдим,дунё.

Бир куни Багдоднинг кай кучасига
Исмимни беришар, мени ёд айлаб.
Балким шогирдларим шеърлар ёзишиб
Кушиклар куйлашар рухим шод айлаб.

Дединг-ку сен менинг кулокларимга:
"Нима ният килсанг, ол кунглинг тулсин".
Хасислик килмадим мен хам хеч кимга
Ва дедим:" Хамиша Худо ёр булсин!"

Мен бугун Махшарда, рухим осуда,
Оллох жамолига умидвор,шайдо.
Ва энди айтяпман бир сузни такрор:
"Мендан рози булгин,мен кетдим,дунё".

Уйласам, куп ишга колдим улгурмай,
Умр укдек учиб тез утди,дунё.
Кимдир эслар мени, кимдир унутар,
Факат сен унутма мен кетдим, дунё.

КАРИМАБЕГИМ,
БОНУЖОН


Ҳар саждага борганингизда
ота онангизга мағфират сўраб,
бир марта

«Аллоҳуммағфирлий вали валидайя»

(Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг.
Шунда, бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз.

Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради.

Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради.

Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан.

«Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан.

Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган инсонлар учун арзийдиган совғадир.

Саждада қилинган дуо эса,
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!

Бугун Жума!
🕋
Рaсулуллоҳ с.а.в:
«Кимки жума куни бомдод намозидан олдин,
АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛЛАЗИЙ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ.деб, уч мартта айтса,гуноҳларини Аллоҳ кечириб юборади..» деганлар

Хайрли тун диндошим!
Ибодатлар, дуолар қабул бўлсин!
Мени исмимни дуоларингизда эслаб туринг.


Бундан йиллар аввал
Турклар Германияга ишлашга кетаётганида ушбу сўзларни бир вароққа ёзиб қўлларига тутқазиб юборган эканлар.

Оқ йўл!
Ой бориб, омон қайт!

Ғуруринг топталмасин!
Пул топаман деб, ўзингни хўрлатиб қўйма
Тиланма! Муҳтожлигингни ҳеч кимга билдирма
Бировлар сенга ачинмасин.

Пул билан битадиган ишни пулсиз ҳал қилишга уринма.
Зиқна бўлма, хасислик қилма
Ёлғончиларнинг алдовига учма

Каллангни ишлат!
Бошлаган ишингни қисқа вақт ичида ўзлаштиришга ҳаракат қил. Ишинг пухта бўлсин.

Билмаган нарсангни сўрашдан тортинма
Ишингда ҳушёр бўл. Эҳтиётсизлик қилиб, иш қуролларингга зарар етказиб қўйма...

Дангасалик қилма. Сенга топширилган ишни ўз вақтида, пухта қилиб бажар.
«Ҳеч нарса қилмайди» дейдиганларга қулоқ солма...

Ишдаги раҳбарингни, усталарни ҳурмат қил.

Кимлигингни унутма!
Ватанинг, миллатинг, давлатинг, байроғинг ёдингда бўлсин!

Ўзга юртда ҳар бир қадамингни ўйлаб бос, чунки қилган ишинг учун сенга эмас,
миллатингга, давлатингга баҳо беришади: турк бўлсанг, сен эмас, турклар шундай экан, дейишади.

Кимлигингни, ғурурингни унутма. Байроқдаги қизил ранг ота-боболаринг қони
эканини ёдингдан чиқарма
Динингдан, эътиқодингдан ҳеч қачон айрилма.

Оилангни, уйингни унутма. Улар доим қалбингда бўлсин!

Оиланг билан доим алоқада бўлгин. Уларга мактуб ёзишни, улар билан гаплашиб
туришни канда қилма, уларни хавотирга солиб қўйма.

Қийинчиликларингни уларга айтма
Тежамкор бўл, пулингни беҳуда сарфлама. Топганингни оилангга юбор

Соғлиғингга эътиборсиз бўлма!
Аввало соғлиғингни асра
Ичкиликдан, ҳаром-харишдан узоқ бўл
Вақтида ухлашга ҳаракат қил
Зинодан сақлан!




Воқеаларни ташқи кўринишига қараб баҳоламанг!

Расмни чап тарафдан кўринг, у ерда бошқа ҳаёт мавжуд.
Менинг энг севимли ибораларимдан бири ойнанинг икки томони мавжуд, иккинчи томонини кўрмай туриб хулоса қилишга шошилманг!




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмар чоғи, шундай деган экан:
"Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло менга бир ҳасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим".

20 last posts shown.

161

subscribers
Channel statistics