🎙 Raʼno Tajiboyevna
Ёзмоқни айладим ихтиёр,
Эшитса бўлар деб бахтиёр,
Савлати тоғдайин улуғвор,
Отамнинг виқори ўзгача...
Сир босар ёнида турганда,
Ер тиртаб кетади юрганда,
Гоҳида ҳаёллар сурганда,
Отамнинг виқори ўзгача...
Сўзлари ҳикматлар макони,
Борлиги хар ненинг имкони,
Дунёнинг энг яхши инсони,
Отамнинг виқори ўзгача...
Фахрлар кўксимга илганим,
Ишониб умидлар қилганим,
Борлиги давлатдир билганим,
Отамнинг виқори ўзгача...
Қўллари еқилсам тиргакдир,
Бу ҳаёт йўлимда ўрнакдир,
Еҳ менга жуда ҳам керакдир,
Отамнинг виқори ўзгача...
Гоҳида бошимни силайди,
Зафарлар омадлар тилайди,
Мени шу ишончи қўллайди,
Отамнинг виқори ўзгача...
Минг кезиб чиқсам ҳам дунёни,
Тополмам унданда аълони,
Оҳ Онам кўнглининг султони,
Отамнинг виқори ўзгача...
Ёнимда турсалар мағрурман,
Ҳеч қачон эгилмас ғурурман,
Мен унга таъзимда турурман,
Отамнинг виқори ўзгача...
📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@baalkim