Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Боғланиш:
@azonglobal_bot
Ҳамкорлик таклифлари учун: @azonglobal_ads
Рус тилидаги саҳифамиз
@azonglobal_ru
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


📌 Араб давлатлари Трампни Ғазо режасидан воз кечишга кўндириш учун миллиардлаб пул тўлашга тайёр

📌 Мубашшир Аҳмад ҳақида нотўғри ахборот тарқатган ИИВ хатосини тан олди

📌 Фуқароларнинг хавфсиз депортацияси учун АҚШ билан ҳамкорлик қилинмоқда – Ўзбекистон ТИВ

📌 Босқинчи исроил Ғарбий Соҳилда қирғин уюштирмоқчи

📌 Шимолий Орол денгизининг суви 42 фоизга ошди

📌 Араб давлатлари Трампни Ғазо режасидан воз кечишга кўндириш учун миллиардлаб пул тўлашга тайёр

📌 Арманистон конституциясининг ўзгариши Озарбайжон билан келишувга ёрдам бериши мумкин – Reuters

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/EGHcBwW5N80

©️Azon Global


Устоз Мубашшир Аҳмад ҳақида ёлғон ахборот тарқатилгани маълум бўлди

«Талқин» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/hj9bktufJEw

©️Azon Global

2k 0 36 10 97

Олимларни обрўсизлантириш кимга керак?

Ислом душманлари ва атеистларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида бирваракайига, худди кимдир топшириқ берганидек, «Мубашшир Аҳмадга нисбатан қидирув эълон қилингани» ҳақидаги постлар жойланди. Ушбу хабарларда Мубашшир Аҳмаднинг қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этгани қайд этилган. «Дилнур Камилов», «Муҳаббат Назар», «Дайди ўқ», «Муфаса», «Ҳақиқат қиличи», «Тафаккур қилинг», «Асанов», «Абу Муслим» ва бошқалар Мубашшир Аҳмадни обрўсизлантиришга қаратилган ушбу хабарларни бирин-кетин овоза қила бошлашди. Баъзи ёлғончилар Мубашшир Аҳмадга туҳмат қилгани етмаганидай, бошқаларни қўрқитиб, «ушбу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг ҳам алоҳида руйхати шакллантирилаётгани»ни қўшимча қилди.

Батафсил: https://azon.global/3342

©️Azon Global

3.1k 0 50 21 183

Ҳикмат: Агар Фиръавн бўлмаганида...

Агар Фиръавн ва унга ўхшаганлар бўлмаганида, имтиҳон қонунини тушунмас эдик! Бу қонун кучлиларнинг ҳокимият, шуҳрат ва салтанат билан имтиҳон қилиш қонунидир. Ожизларнинг эса сабр-тоқат ва курашиш орқали синовдан ўтиш қонунидир! Фиръавн бўлмаганида, Аллоҳ бандаларига Ўзига ибодат қилиш ёки Унга итоат қилмаслик ихтиёрини берганини ҳеч қачон тушунмас эдик!

Батафсил: https://azon.global/3335

©️Azon Global


Босқинчи исроил Ғарбий Соҳилда қирғин уюштирмоқчи

Босқинчи исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авивнинг Бат-Ям шаҳрида автобуслар портлаши ортидан террор армиясига Ғарбий Соҳилда кенг кўламли "ҳарбий операция" бошлашни буюрди.

Батафсил: https://azon.global/3341

©️Azon Global

4.6k 0 6 11 200

Шимолий Орол денгизининг суви 42 фоизга ошди

Қозоғистон Шимолий Оролни Катта Орол денгизидан ажратиб турувчи Кокарал тўғонини реконструкция қилиш ва Сирдарё дельтасини тиклаш лойиҳасини якунлаш арафасида. Мазкур биринчи босқич амалга оширилиши натижасида денгиздаги сув сатҳи 42 фоизга ошди. Шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 39 та лойиҳани ўз ичига олган Шимолий Орол денгизини асраш лойиҳасининг иккинчи босқичи ишлаб чиқилди.

Батафсил: https://azon.global/3337

©️Azon Global

6.5k 0 11 7 232

Мубашшир Аҳмад ҳақида нотўғри ахборот тарқатган ИИВ хатосини тан олди

Мубашшир Аҳмад ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилишига сабаб бўлган ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг айтишича, у Жиноят кодексининг 244-2-моддасида назарда тутилган жиноятда гумонланмаган, ахборот тарқатишда техник хатоликка йўл қўйилган.

Батафсил: https://azon.global/3340

©️Azon Global

14.2k 3 543 63 390

Трампнинг Украина уруши ҳақидаги даъволари қанчалик асосли – фактчекинг

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги урушни Киев бошлагани, Зеленскийнинг рейтинги 4 фоизга тушиб кетгани ҳамда Украинада 2019 йилдан бери президентлик сайловлари ўтказилмагани ва ўшанда “илгари ҳеч қандай сиёсий тажрибаси бўлмаган комедиячи” ҳокимиятга келганини даъво қилди. Унинг иддаолари қанчалик асосли?

Батафсил: https://azon.global/3336

©️Azon Global


Туркияда яҳудийларга ҳужум қилишни режалаштиришда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди

Истанбулда Туркия ва хорижий давлатлардаги яҳудий мактаблари ва синагогаларига бир вақтда ҳужумлар уюштиришни режалаштиришда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди. Туркияга Европа давлатлари орқали кирган гумонланувчининг террорчи гуруҳлар билан ёзишмалари фош қилинган ва кузатувга олинган.

Батафсил: https://azon.global/3338

©️Azon Global

5.7k 0 19 4 149

Ҳуқуқшунослар Мубашшир Аҳмаднинг ўта оғир жиноятда айбланаётгани ҳақидаги хабарлар асоссизлиги бўйича баёнот берди

“VERUM LAW FIRM” адвокатлик фирмаси “Azon” лойиҳалари ва “Azon Global”ахборт-таҳлилий портали асосчиси, Туркиядаги Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи Васийлар кенгаши раиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ўта оғир жиноятларда айбланиб, қидирувга берилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди.

Батафсил: https://azon.global/3339

©️Azon Global

8k 0 282 41 350

Фуқароларнинг хавфсиз депортацияси учун АҚШ билан ҳамкорлик қилинмоқда – Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан турли давлатларга депортация қилинаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун Америка билан ҳамкорлик қилинаётганини билдирди. Жумладан, Америка томонига Коста Рика ва Панамага юборилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўраб мурожаат қилинган.

Батафсил: https://azon.global/3334

©️Azon Global


Буюк қочиш: нега ҳамма Мисрни тарк этмоқда?

Йирик ишбилармонлар, спортчилар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва бошқалар шиддат билан Мисрни тарк этмоқда. Хусусан, 2024 йилнинг биринчи ярмида Мисрнинг 2360 та компанияси БААга кўчиб ўтган. Сармоядорлар, фаоллар ёки спортчилар қочишининг умумий омили қўрқувдир: келажакдан қўрқиш, мавҳумликдан қўрқиш ва ҳокимиятдан қўрқиш.

Батафсил: https://azon.global/3333

©️Azon Global

8.5k 0 44 18 143

Ғазо секторида: куннинг энг муҳим воқеалари

Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида сўнгги 24 соат давомида содир бўлган асосий воқеалар.

Батафсил: https://azon.global/3332

©️Azon Global


Араб давлатлари Трампни Ғазо режасидан воз кечишга кўндириш учун миллиардлаб пул тўлашга тайёр

Араб давлатлари АҚШ президенти Трампнинг Ғазо сектори аҳолисини бошқа мамлакатларга жойлаштириш режасига муқобил равишда Ғазо секторини реконструкция қилиш бўйича ўз режасини тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. Бу режа Ғазо секторини ҲАМАСсиз бошқариш ва фаластинликларни хорижга кўчирмасдан қайта қуришда халқаро иштирок этиш учун миллий Фаластин қўмитасини шакллантиришни ўз ичига олади.

Батафсил: https://azon.global/3331

©️Azon Global

7k 0 9 8 145

Афғонистон: Покистон барча ноқонуний афғон муҳожирларини депортация қилишни режалаштирмоқда

Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси Покистон ҳукумати мамлакатдаги барча афғон муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштираётганини маълум қилди. Айни пайтда Исломобод ва Равалпинди шаҳридаги афғон фуқаролари ҳеч қандай расмий хабарномасиз ҳибсга олинмоқда ва тинтувларга учрамоқда.

Батафсил: https://azon.global/3330

©️Azon Global


Арманистон конституциясининг ўзгариши Озарбайжон билан келишувга ёрдам бериши мумкин – Reuters

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг амалдаги конституциясини ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини ўтказишга чақирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу Арманистоннинг азалий рақиби бўлмиш Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузишга ёрдам бериши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3329

©️Azon Global


Исроил Ғазодаги 1109 та масжид ва учта черковни вайрон қилди

Фаластин Вақф ва Дин ишлари вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 19 январгача бўлган даврда Исроил тажовузлари давомида Ғазодаги 1109 та масжид ва 3 та черков вайрон қилинган. Масжид ва диний муассасаларнинг камида 315 нафар ходими ҳалок бўлган, 27 нафари исроиллик ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган. Вазирлик масжидлар ва диний муассасаларни тиклаш учун 30 дан ортиқ давлатдан диний ва хайрия ташкилотлари раҳбарлари ва бошқа диний етакчилар кирган Миноралар коалицияси тузилганини эълон қилди.

Батафсил: https://azon.global/3328

©️Azon Global

6.9k 0 10 2 175

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда қарийб 300 млн доллар ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун қарийб 300 млн доллар ажратади. Грант битимлари доирасида инклюзив таълим талабларига асосланган жами 58 та мактаби қурилади. Шунингдек, Сирдарё вилоятидан ўтувчи А-373 автомобиль йўли реконструкция қилинади.

Батафсил: https://azon.global/3327

©️Azon Global

6.9k 0 18 15 122

Трамп Зеленскийни «сайловларсиз диктатор» деб атади

Дональд Трамп Украина президентини Владимир Зеленскийни сайлов ўтказишдан бош тортаётгани учун «диктатор» ва «кичик муваффақиятга эришган комедиячи» деб атади. Шунингдек, Зеленский урушга ажратилган маблағларнинг ярми “йўқолганини” тан олганини айтди.

Батафсил: https://azon.global/3326

©️Azon Global


Tashkent City ҳудудидаги “Орифжонбой” тарихий масжиди яна намозхонлар учун очилди

Тошкентнинг қадимий Ўқчи маҳалласида барпо этилган Tashkent City ҳудудидаги галереяга айлантирилган “Орифжонбой” тарихий масжиди яна намоз ўқиш учун очилди. Бироқ ҳозирча масжид таҳоратхонаси йўқ.

Батафсил: https://azon.global/3325

©️Azon Global

7.5k 0 44 15 304
20 last posts shown.