Азиз Абидов | Олий суд


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фирибгарликда айбланган сотувчи йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фирибгарлик ва ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятларини содир этган аёл 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланди

Telegram


#шарҳ

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТИЗИМИГА ДАХЛДОР ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсадларига эришиш, аввало, давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлиги қатъий таъминлаш талаб қилинади. Бунда, шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши, давлат органлари ва мансабдор шахс­ларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш тақозо этилади. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

👉 Батафсил

Telegram


#таҳлил_ва_таклиф

ҚОНУНЧИЛИКДА «ЖАМОАТ ЖОЙИ» ТУШУНЧАСИ: ТАЪРИФ, ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоялашга қаратилган ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Натижада жазолашнинг озодликдан маҳрум қилиш ҳолларини қисқартириш ҳисобига қонунчиликнинг адолат ва инсонпарварлик каби тамойиллари кучайтирилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларида Жиноят кодексида белгиланган жиноятларда учрайдиган термин ва тушунчалар мазмуни очиб берилган бўлса-да, лекин суд-тергов амалиётида айрим турдаги жиноятлар бўйича баъзи атамалар аниқ ёритилмаган.

👉 Батафсил

Telegram


#шартнома_мажбурияти

КАФИЛ БЎЛИШ ОСОН, АММО…

Мамлакатимизда иқтисодиётни янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу маънода айтганда, юртимизда яратилган ушбу имконият ва қулайликлардан оқилона фойдаланиб, ўзларининг турмуш фаровонлигини таъминлаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади. “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури асосида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оила аъзолари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида, имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Аммо ҳаётда бу эзгу имкониятлардан ғаразли мақсадда фойдаланаётган кимсалар ҳам учраб туриши ачинарлидир. Хусусан, аҳолига ажратилаётган имтиёзли кредитларни бошқа эҳтиёжларга сарфлаб юбораётган, бундан ҳам ёмони, кредит олишда кафил бўлган шахсларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларга ташвиш туғдираётган кимсаларнинг қилмишини сира оқлаб бўлмайди.

👉 Батафсил

Telegram


#жиноятга_жазо_муқаррар

ВАЗИФАГА СОВУҚҚОН МУНОСАБАТ КУТИЛМАГАН ФОЖИАГА САБАБ БЎЛДИ

Бу ҳаётда ҳар бир киши, аввало, ўз касбига меҳру садоқати, зиммасидаги бурч ва вазифаларни виждонан бажариши, интилувчанлиги ҳамда фидойилиги боис обрў-эътибор қозонади. Айниқса, ҳаётда шифокорлар зиммасига одамларнинг соғлиғини тиклаш, бемор кишининг дардига шифо топиш билан боғлиқ катта масъулият юклатилган. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, замонавий ва барча қулайликларга эга бинолар, зарур тиббий асбоб-анжомлари ҳамда техник воситалар билан жиҳозлаш, “Тез тиббий ёрдам” сифатини ошириш билан бирга тезкорлигини таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Халқимиз эса, оқ халатли саломатлик поспонларига ҳар доим иззат-икром кўрсатади. Тўғри-да, кутилмаган дарддан бош ёстиққа текканда ёки касалнинг иситмаси ошкор бўлганида шифокордан нажот топамиз.

👉 Батафсил

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АДОЛАТНИ БОШ МЕЗОН ҲИСОБЛАЙДИГАН СУДЬЯ / Санобар Тўрабоева - фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухоро вилоят судининг ташаббуси билан меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, бунда меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, ушбу низоларни адолатли ҳал қилиш ва келгусида олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб ўқитувчиси 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олий судда бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, жумладан мажбурий кўчиришни амалга ошириш бўйича суд амалиётига оид масалалар муҳокама қилинди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жарқўрғон туманида ўз чақалоқ фарзандини сотаётган аёл 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган муқаддам судланган шахсни 23 муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АДОЛАТНИ БОШ МЕЗОН ҲИСОБЛАЙДИГАН СУДЬЯ | Наргиза Шарипова - Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси

Telegram


Муҳтарама онахон ва мунис опа-сингиллар!

Сизларни 8 март байрами билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилаймиз.

Гўзаллик ва латофат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МЕҲНАТИДАН ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ ТОПГАН АЁЛ | Навбаҳор Турсунова - Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АДОЛАТНИ ТАЪМИНЛАЁТГАН АЁЛЛАР / Тошкент шаҳар судларида 56 нафар аёл судья фаолият кўрсатмоқда

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МУНОСАБАТ | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишидаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ҳақида Хоразм вилоят маъмурий судининг раиси Жамила Султонова сўз юритади

Telegram

20 last posts shown.