Светлана Ортиқова: «Ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб бериши керак»
«У жавобгарликсиз қолаётганидан Бош прокуратуранинг хабари бор. Фарғона вилоят ҳокимининг хатти-ҳаракатлари, сўзлари устида ўзининг муносабатини билдиряпти. Агар расмий сайтимизга кирсангиз, бу ҳақда баёнотлар ҳам берилган. Ҳаттоки, сенаторлик пайтимда шу вилоят ҳокимининг ишини «Сенатнинг регламент ва одоб комиссиясида муҳокама қилганмиз, кечирим ҳам сўраганлар, уч ой муҳлат ҳам берилган.
Ўйлайманки, Бош прокуратура агарда [ҳоким] қонун доирасидан четга чиққан бўлса, у ким бўлишидан қатъи назар ўз муносабатини билдиради, суриштирув олиб борилади. Агарда қонунни четлаб ўтган бўлса, қонун олдида албатта жавоб беради.
Шахсий муносабатимга келадиган бўлсак, ҳар бир инсон авваламбор ўзини ҳурмат қилиш керак. Ўзини ҳурмат қилса, ўзини тарбияли деб ҳисобласа, унда бошқа одамга, ёки вазиятга, ёки қонунга ва жамиятга қарата салбий фикрларни айтмайди.
Ўйлайманки, бу масалага ҳали қайтамиз. Сенат ҳам бунга ўзининг муносабатини билдириши керак. Бош прокуратура томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига юборилган. Мана шу саволни уларга йўналтирсак, менимча, тўғри бўлади. Фарғона вилояти ҳокими ким бўлишидан қатъи назар Консититуция олдида, қонун олдида жавоб бериши керак» дея муносабат билдирди.
Агар Фарғона ҳокими қонунни четлаб ўтган бўлса қандай жавобгарликка тортилади? Кейинги постларимда батафсил ёритаман албатта таҳмин сифатида.
@KAMILOV_UZ