Ҳар тонгда Бисмиллоҳ бўлганда одат,
Ёр бўлар кун бўйи бахт-у, саодат.
Ўтётган ҳар оннинг қадрига етиб,
Ҳаётни севиш ҳам, битта ибодат.
Елкада бўлса ҳам тоғдек оғир юк,
Ниятлар олийдир, мақсадлар буюк...
Мужассам бизларда жуда кўп хислат,
Табиат бағрида эркамиз, суюк!
Нечун, кўзларингиз мудраб турибди?
Ғафлат уйқусини судраб юрибди.
Мусаффо шабода илҳақдек гўё,
Деразадан сизга қараб турибди.
Эрта уйғонганга барака бисёр,
Ризқ-рўзга мўл-кўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун,
Дастурхонда сизга иссиқ чой тайёр.
Кўчага отланинг айтиб минг шукур,
Шунда қалбинггизда муҳаббат унур.
Яхши кайфиятда бошланг ҳар кунни,
Гўзал чеҳрангиздан аримайди нур.
Умид бонгингизни урар тўқмоқда,
Тушкунлик қолмайди чалкаш сўқмоқда.
Ҳаётнинг тонг заррин нурини олиб,
Дарё оқмоқдадур, умр ўтмоқда.
🍃
Хайрли тонг меҳрибоним...
Кунингиз қувончга тўлсин.
@AZAN_UZ