"Айри-ота" жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент тумани "Айри-ота" жомеъ масжиди расмий телеграм канали.
Шиоримиз: аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

☝️Доимо тоза овқатларни енг.

☝️Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

☝️Кўп чайнаб, секин енг.

☝️Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

☝️Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

☝️Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

☝️Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

☝️Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

☝️Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

☝️Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

☝️Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

☝️Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

☝️Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

☝️Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

☝️Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 


🐜 Йўлда чумолини кўрсангиз

Шайх Шаъровий айтадилар:

"Йўлда чумолини кўрсангиз, уни босиб эзғиламанг ва бу билан Аллоҳнинг ризолигини истанг. Шоят, унга раҳм қилганингиз учун Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилса.

Кўлмакда сув ичаётган қушни ёнидан ўтсангиз, уни чўчитиб юборманг ва шу ишингиз билан Аллоҳнинг ризосини ният қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни қиёматнинг қўрқинчидан омон қилса.

Агар йўлингизда мушук боласини ётганини кўрсангиз, уни олиб йўлнинг четига чиқариб қўйинг ва шу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни ёмон ҳолатда ўлишдан сақласа.

Агар ортган таомни ташламоқчи бўлсангиз, уни турли жониворлар еб кетишини ният қилинг ва бу амалингиздан Аллоҳнинг ажрини умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизга ўйламаган ерингиздан ризқ ато этса.

Агар ёзда ҳаво ҳарорати ҳаддан ташқари исиб кетса, бирор идишга сув солиб қушлар ичиб салқинлашлари учун хонангиз деразаси олдига қўйинг ва бу ишингизни савобини Аллоҳдан умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни қиёматдаги чанқоқликдан сақласа.

Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло ташна бир итга сув берган зинокор аёлни барча гуноҳларини мағфират этган".

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ШАЪБОН ОЙИДАГИ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🎙Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


Дард нима? Даво нима? Шифо нима?

📜Робиъ ибн Ҳасийм раҳимаҳуллоҳ шогирдларига: "Дард нима, даво нима ва шифо нима эканини биласизларми?", деди.
Улар: "Йўқ", деб жавоб беришди.
У зот: "Дард гуноҳлар, даво эса истиғфор(айтиш)дир. Шифо бўлса, тавба қилиш ва у гуноҳларга асло қайтмасликдир" деди.

🤲 Аллоҳ таоло дардларимизни англашимизни, унга даво топишимизни сўнг шифони насиб этсин!

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

❄️ Хайрли тонг, қадрдон!
Душанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 4-куни
Милодий 2025 йил 3-февраль.


Аллоҳ бу кунни омонлик ва саодат билан ўтказишни насиб қилсин. Барча ишларингизга зийраклик, қалбингизга хотиржамлик ва сизнинг уйингизга тинчлик ато этсин.

“Раббим, бизга бу кунни хайрли қилишингни, гуноҳларимиз кечирилишини ва яхши ишлар қилишимизга ёрдам беришингни сўраймиз.”

📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  😃


‼️‼️‼️❗️❗️❗️📤📤📤📤
🌛 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

😀 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

🕯 САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ

🗓3 февраль – душанба

🕗Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:11
🤲 Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:45
🗣 ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун Шаъбон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати



📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  😃


💧👍Таҳоратга оид фатволар | 40-қисм

ҒУСЛНИНГ СУННАТЛАРИ

🟢 Ғусл қилувчи киши биринчи қўлини бўғинлари билан уч марта ювади, сўнг нажосат чиқадиган аъзосини ювади, кейин баданида нажосат бўлса уни ювиб кетказади ва таҳорат қилади. (“Мултақот”)

🟢 Ғуслдан аввал таҳорат қилганда бошига масҳ тортади. ("Зоҳидий", "Козихон")

🟢 Ғуслда таҳорат қилгандан сўнг бошига ва баданига уч марта сув қуяди. Буларнинг аввалгиси фарз, кейинги иккитаси суннат ҳисобланади. (“Фатовои Оламгирийя”)

🟢 Сув қуйиш тартиби ўнг елкага уч марта, кейин чап елкага, кейин бошга уч марта сув қуйилади (“Зоҳидий”). Аввал бошга, кейин ўнг елка, кейин чап елкага қуйиш ҳам айтилган. (“Фатҳу бобил иноя”)

#таҳорат 👈 (барча қисмлар)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎞 Анвар қори домла!

қиз уйига йиглаб келса!



📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  😃


🧎‍♂️ НАМОЗ КИТОБИ. 23-қисм

НАМОЗДАГИ ҲАРОМ АМАЛЛАР

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

🔴 Юзни ўнг ва чап тарафга қаратиш.

🔴 Осмонга қараш.

🔴 Фарз намозларида узрсиз бирор нарсага суяниш.

🔴 Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.

🔴 Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.

🔴 Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.

🔴 Саломни бир тарафга бериш.

🔴 Витрдан бошқа намозда «Қунут» дуосини ўқиш.

🔴 Такбир, «Сано», тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.

🔴 Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

#намоз_китоби 📖 👈 (барчаси)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 🕌


📔🔔🌐Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари.

#Асмоил_Ҳусна

67.АЛ-ВОҲИД.

Ягонадир. Биттадир. У Зот зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам ягонадир.
Тавҳид сўзи мана шу "Ал-Ваҳид" сўзидан олинган.
Тавҳид ҳар бир пайғамбарнинг даъватининг аввали, мазмуни, моҳияти. Тавҳид бўлмаса иймон ҳам бўлмайди. Тавҳид бу дин деганидир.
"Ал-Ваҳид" Қуръони кариймда 20 дан ошиқ ўринда зикр қилинган.

📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 3-куни
Милодий 2025 йил 2-февраль.

Бошланган Якшанба кунининг тонги барчамизга хайрли бўлсин

Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин !

Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,,
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!!!


📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


💧👍Таҳоратга оид фатволар | 39-қисм

ҒУСЛГА ОИД МАСАЛАЛАР

🟢 Ғуслда тор узук ва сирғани қимирлатиб қўйиш вожибдир. Агар қулоқда сирға бўлмаса ва сув оқизаётганда қулоқ тешигига кирса, ғусл дуруст бўлади. Агар сув кирмаса, киритади. Қулоқ тешигига сувдан бошқа чўп ва шунга ўхшаш нарсаларни киритишга уринмайди. (“Баҳрур роиқ”)

🟢 Киндикнинг ичига сув киритиш фарз бўлади. Сув яхшироқ кириши учун бармоқларини киндигига киритиши керак бўлади. (“Муҳийтус Сарахсий")

🟢 Аёл киши жанобат, ҳайз ва нифосдан ғусл қилганда ташқи андомини ювиши вожиб. Таҳоратдан аввал эса суннат. (Муҳийтус Сарахсий)

🟢 Баданга мой суртилса ва унинг устидан сув қуйилса, шунда сув баданга ўтмаса ҳам жоиз бўлади. (“Шарҳул викоя”)

🟢 Агар аёл кишига ғуслда бошини ювиш зарар қилса, бошини ювмайди. Масҳ тортади, деб ҳам айтилган. Аёл шу ҳолатда эканида эри тўшакка чақирса, рад жавобини бермайди. ("Раддул муҳтор”)

🔴 Аёл киши сочи, тирноғи ва бошқа аъзолари остига сув ўтказмайдиган бўёқ суртса, таҳорат ёки ғусл қилишда ўша бўёқларни кетказиши шарт бўлади. Акс ҳолда қилган таҳорат ёки ғусл дуруст бўлмайди. (“Фатовои Оламгирийя”)

#таҳорат 👈 (барча қисмлар)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


🧎‍♂️ НАМОЗ КИТОБИ. 22-қисм

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

8. Такбир учун қўл кўтарганда қўлни енгдан чиқариб, бош бармоқнинг юзини қулоқ баробарига кўтариш (аёллар қўлни енгдан чиқармай, елка тўғрисигача).

9. Қиёмда қўл боғлаганда ўнг қўлнинг бош ва чинчалоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғимидан ушлаб, уч ўрта бармоқни чап қўл билаги устига ётқизиб туриш.

10. Намозни ёлғиз ўқиганда рукуъ ва саждаларда тасбеҳ миқдорини ошириб 5, 7, 9 мартадан айтиш.

11. Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг сўнгги икки ракатида Фотиҳа сурасини ўқиш.

12. Қиёмда сажда ўрнига, рукуъда оёқ бармоқларига, саждада бурунга, қаъдада (ўтиришда) бағрга қараб ўтириш.

13. Намозда тавозеъ ва шикасталик билан туриш.

14. Намозга кечикиб қўшилган кишининг қолган ракатларга туриш учун имомнинг икки тарафга салом беришини кутиши.

#намоз_китоби 📖 👈 (барчаси)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 🕌


📔🔔🌐Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари.

#Асмоил_Ҳусна

66.АЛ-МОЖИД.

Улуғлик ва шараф соҳиби.

Биз юқорида Аллоҳ таолонинг АЛ-МАЖИЙД сифатини «шон-шарафи ва қадри беҳад юксак» деб ўргандик.
Ал-Мажийд сўзи муболаға учун ишлатилади. Яъни беҳад улуғ ва ўта шарафли деган маънода келди.

Ал-Можид сифати Қуръони каримда зикр қилинмаган, балки ҳадисда келган. Аммо ал- Мажийд сифати Қуръони каримда зикр қилинган. Ал-Можид сўзи шараф, олийлик, юқорилик ва камолот деган маънони англатади.

Ал-Можид «карами кенг ва беҳожат» деган маънода ҳам келади. Демак, Аллоҳни карами кенг, беҳожат, шон-шарафи ва қадри юксак ва нарсаларни ато қилувчи Зот эканини билсанг, сен ҳам ушбу сифат билан хулқланиб, ушбу сифатдаги насибангни олиш учун халойиқни кечирувчи, уларга мулойим, уларни афв қилувчи, камбағалларга мол-мулкингни инфоқ қилувчи кимса бўлмоғинг лозим.

📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

❄️ Хайрли тонг, қадрдон!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 2-куни
Милодий 2025 йил 1-февраль.

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  😃


💧👍Таҳоратга оид фатволар | 38-қисм

ҒУСЛГА ОИД МАСАЛАЛАР

🟢 Аёлнинг сочлари жинсий яқинлик пайтида ўрилган ҳолатда бўлса, ғусл қилаётганда сочларини ёзиши шарт эмас, балки соч чиққан жойлар яъни, бош терисига сув етказиш кифоя, сочни учларигача ҳўллаб чиқиш шарт эмас. ("Ҳидоя”)

🔴 Агар яқинлик пайтида аёлнинг сочи ёзилган бўлса сочининг барча жойига сув етказиш лозим бўлади. Эркак киши ҳам соқолининг ораларига сув етказиши фарз бўлади. Шунингдек, эркак кишига сочининг барча қисмига сув етказиши лозим бўлади, гарчи сочи ўрилган бўлса ҳам. ("Фатовои Оламгирийя")

🔴 Агар аёл киши бошига бирон хушбўйлик ёпиштириб олса ва у сувни сочнинг тагигача етишидан тўсадиган бўлса, у хушбўйликни кетказиб сувни сочлари остигача етказиши лозимдир (“Сирожул ваҳҳож”). Шунингдек, ҳозирги кундаги замонавий сочни қотирувчи ёки замонавий сунъий соч бўёқлари ҳам сочга суртилганда, остига сувни ўтказишга монелик қилгани учун уларни ҳам тўлиқ кетказиб, остидаги сочларга сувни етказмагунича ғусл дуруст бўлмайди.

#таҳорат 👈 (барча қисмлар)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


🧎‍♂️ НАМОЗ КИТОБИ. 21-қисм

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

1. Намозда эсноқ ва йўтал келса, кучи етганича қайтариш.

2. Ихтиёрсиз эсноқ келганида ўнг қўл орқаси билан оғизни бекитиш ва пайғамбарларнинг ҳеч бири эснамаганларини ўйлаш.

3. Муқим (сафарда бўлмаган) кишининг Фотиҳа сурасидан сўнг бомдод намозида узунроқ, шом намозида қисқароқ, бошқа намозларда эса ўртачароқ сураларни ўқиши.

4. Намоздаги зикрларни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш.

5. Саждага борганда аввал тиззани, қўлни, кейин пешонани, сўнг бурунни ерга қўйиш (саждадан бош кўтарганда аксинча бўлади).

6. Саждада бармоқ ораларини зичлаш, бошни икки қўл орасига, бош бармоқни қулоқ тўғрисига қўйиш, қўл бармоқларининг учини ва оёқ панжаларини қиблага қаратиш.

7. Саломдан сўнг юзнинг тер ва чангини артмаслик.

#намоз_китоби 📖 👈 (барчаси)

➡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube 🕌


📔🔔🌐Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари.

#Асмоил_Ҳусна

65.АЛ-ВАЖИД.

Топувчи.
Хоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда биров Уни тўса олмайди.

Гоҳида инсон заифлиги учун «Фалон нарсани қидирдим, аммо топа олмадим», деб айтади. Лекин Аллоҳ ал-Вожид сифати билан барча нарсани топувчидир, Ундан бирор нарса кетиб қолмайди. У барча талаб қилган ва хоҳлаган нарсаларини топувчидир.

Инсон бирор сифат билан сифатланса, у нисбийдир. Лекин Аллоҳ бирор сифат билан сифатланса, у мутлақдир. Мавжудлик йўқликнинг хилофидир. Роббимиз «вожибул вужуд», яъни азалий ва абадийдир. Аллоҳ таолодан бошқалар эса мумкинул вужуд», яъни олдин йўқлик бўлиб, яна йўқлик билан тугайди, деганидир.

Аллоҳ таоло ал-Қодийм ва ал-Боқий бўлиб, Ундан олдин ҳам, Ундан кейин ҳам ҳеч нарса бўлмаган.

Ал-Вожид «ночор бўлиб қолмайдиган, беҳожат» деган маънода ҳам келади.

📲ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌


https://youtu.be/ZUh2TmlC_DU?feature=shared

📲ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇

📝Telegram |🎞 YouTube  🕌

20 last posts shown.