Сакина аёл бўлиш.1. Тилингиз қисқарок бўлиши керак. Ҳеч бир эркакка беткачопар аёллар ёқмайди. Бундай аёллар уларнинг кўзларига, кўчадаги «аёллар» каби кўринадилар.
• Эрингиз ишдан чарчаб келганида, уни қорнини тўйдирмасдан туриб бирор сўз дейишдан сақланинг.
• Рўзғордан шикоят қилаверманг. Қаноат соҳибаси бўлинг.
• Ғазабланган пайти хоҳ яхши бўлсин, хоҳ ёмон гапириб қўйишликдан сақланинг.
2. Аёлда доим овоз майин бўлиши керак. Ана шу майин овозни бегоналрга қилиб туриб, эрга келганда дағал овозда муомала қилишдан сақланинг!
• Унутманг!
Эр кишининг қалбига йўл топиш майин овоз билан бошланади. У майин овозингизни эшитар экан, сиз билан ҳотиржамлигини ҳис қилади.
3. Доим шукр қилувчилардан бўлинг.
• «А эркак-ку, қилади-да», деманг. Ана шу вазифаларни, бурчларини бажаришида сиз унга кўмаклашинг. Меҳнатингиз билан бўлмаса-да, муомалангиз, севгингиз, қўллаб-қувватлашингиз, унга бўлган ишончингиз билан унга тиргак бўлинг.
4. Доим уйда ўтиринг.
• Эрингизнинг рухсатисиз ва заруратсиз уйни тарк қилманг. Эркак киши учун аёли уйда у учун тайёргарлик кўриб кутиб ўтириши жуда ёқимли туйилади.
5. Дам олгиси келган пайтда дарров бу учун шароит яратиб қўйинг.
• Ухлашни истаётганини айтса, уни тинч қўйинг. Ҳалал берманг. Эркак киши мириқиб ўз вақтида ухламаса, асабий бўлиб қолади. Оқибатда муносабатларда қийинчилик юзага келади.
6. Бирор иш буюрганда унга итоат қилинг.
• Ҳар бир буюрган ишини ғурур билан сидқидилдан бажаринг.
7. Доим унга эътиборли бўлинг.
• Бир зум ҳам унинг эҳтиёжлари ёдингиздан кўтарилмасин.
У сиз томондан тинимсиз меҳр ва эътиборни ҳис қилса, унинг сизга бўлган муҳаббати ҳам ошади.
8. Сизга ҳиёнат қилишига, меҳрни ва роҳатни бошқа аёллардан излашига йўл қўйманг.
• Бунинг учун эрингиз нафсининг роҳатига айланинг. «Йўқ» дейишни унутинг. Арзирлик сабаблар бўлса, чиройли қилиб тушунтиринг.
9. Эрингиз сизни бир аҳволда кўришидан сақланинг!
• Доим ўзингизга қараб, ҳушбўй бўлиб юринг.
10. Ишга жўнатаётиб ортидан «воқеа» сурасини ўқиб қўйинг ва кутиб олиш пайтида уни табассум ва ширин сўзлар ила қарши олинг. Бағрингизга олиб, соғ келганига шукр айтиб қўйинг.
• Аҳир ширин сўз унинг жонини роҳати.
Muslimalar uchun foydali maslahatlar